Суббота, 04.05.2024, 09:34
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 1 » “Бунёдкор” : Янги футболчиларнинг тақдимот маросими
    08:57
    “Бунёдкор” : Янги футболчиларнинг тақдимот маросими



    "Бунёдкор” футбол клуби ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага расман таништиради.

    3 март, шанба куни "Жар” стадионида соат 14:00да бошланадиган ушбу маросим икки қисмдан иборат бўлади. Дастлабки қисмда оммавий ахборот воситалари ходимлари "қалдирғочлар”нинг янги аъзоларига айланишган футболчилар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, тадбирнинг бу қисмида клуб раҳбарияти томонидан "Бунёдкор”нинг янги футболчиларига улар учун аталган футболкалар ҳам тантанали равишда топширилади.

    Шундан сўнг "Жар” стадиони майдонида жамоамизнинг янги аъзолари мухлислар қаршисига чиқиб келишади ва улар учун ўз техникалари, тўп билан муомала қилиш санъатини намойиш этиб беришади. "Бунёдкор” учун бефарқ бўлмаган футбол ишқибозлари тадбирнинг иккинчи қисмига таклиф этиладилар.

    Соат 16:00да эса "Жар” майдонида "Бунёдкор” аъзолари икки таркибга бўлинишган ҳолда ўзаро баҳс олиб боришади. Бу ўйинни ҳам ишқибозлар ва журналистлар бевосита кузатиб бориш имкониятига эга бўладилар.

    Оммавий ахборот воситаларининг турли йўналишларида ижод қилаётган журналистларни ушбу маросимларга таклиф этамиз.


    манба : fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 524 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz