Футзал бўйича 2012 йилги Осиё чемпионати ўйинлари «Nike»нинг «Rolinho Premier» (Ролиньо Премьер) тўпларида ўтказилади.
ОФК Мусобақалар бўлими маълумотига кўра, футзал бўйича Осиё чемпионати финал қисмида иштирок этувчи ҳар бир терма жамоага, мусобақа ўтказилувчи мамлакатга келишлари билан, 10тадан «Nike Rolinho Premier» тўплари тақдим этилади.
Футзал бўйича 2012 йилги Осиё чемпионати 25 май – 1 июнь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Мусобақада, Ўзбекистон футзал терма жамоасидан ташқари, Австралия, Хитой, Хитой Тайпейи, Индонезия, Эрон, Япония, Кувайт, Қирғизистон, Ливан, Қатар, Жанубий Корея, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон терма жамоалари ҳам иштирок этади.
Футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими 11 март, якшанба куни бўлиб ўтади.
|