Суббота, 04.05.2024, 22:43
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 1 » Японияликлар мағлубиятдан хулоса чиқаришмоқчи
    09:58
    Японияликлар мағлубиятдан хулоса чиқаришмоқчи

    Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин Япония терма жамоаси футболчилари ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

    "Ҳужумчилар ортида ўйнаб, жамоамизнинг ҳужум уюштиришига ёрдам бермоқчи эдим", дейди Кагава. "Лекин тўп керакли пайтда ва керакли жойда мен менга етиб келмади. Менимча, биз ҳужум уюштираётганимизда кўпроқ паслар узатишимиз керак", дейди "Боруссия" (Дортмунд) клуби ярим ҳимоячиси.

    Ўйин сўнгида жароҳат олиб алмаштирилган Юто Нагатомо эса:
    "Биз кўп ҳужум уюштириб, гол уриш учун вазиятларга эга бўлдик. Аммо уларни голга айлантира олмадик. Бир томондан ютқазганимиз яхши бўлди. Бу биз учун сабоқ бўлади ва ўз ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз", дейди "Интер ҳимоячиси.

    Бельгиянинг "Льерс" клуби дарвозабони Эйжи Кавасима эса гол ўтказиб юбормаслик учун қўлдан келганини айтиб ўтди.
    "Гол урилган вазиятда қўлдан келган барча ишни қилдим. Биринчи зарбани дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолдим. Аммо иккинчи зарбани қайтаришга улгурмадим. Биз бутун учрашув давомида ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Ҳимоячилар мудофаа ҳақида ҳам кўпроқ бош қотиришлари керак.

    Дзаккерони томонидан илк марта терма жамоага чақирилган ва кечаги ўйиннинг 72-дақиқасида майдонга тушган Такаши Инуи асосий таркибга кириш қийин бўлишини айтиб ўтди.
    "Агар яхши ўйин кўрсатмасак, асосий таркибга кира олмайман. Тўртинчи босқич ўйинлари бошлангунига қадар эса асосий эътиборни клубдаги ўйинимга қаратишим лозим. Шунда мени терма жамоага яна чақиришлари мумкин", дейди "Бохум" футболчиси.
    Манба: www.goal.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 454 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz