Понедельник, 06.05.2024, 02:16
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 6 » Юрий Саркисян : «ОФК кубогидаги ниятларимиз жиддий»
    17:32
    Юрий Саркисян : «ОФК кубогидаги ниятларимиз жиддий»

     ОФК кубоги 1-тур доирасидаги «Нефтчи» - «Ал Виҳдат» ўртасидаги ўйиндан олдин меҳмонлар бош мураббийи Бранко Смилянич ва жамоа сардори Маҳмуд Шилбайхлар қатнашишди. 
    Мен яқиндагина жамоага келдим. Клуб раҳбариятининг мақсадлари анча жиддий эканлиги сабабли енг шимариб ишга киришиб кетдим. Иложи борича ижобий натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз, - деб сўз бошлади Бранко Смилянич.
    - Ўзбекистон биринчилиги ва «Нефтчи» жамоаси ҳақида нималар дея оласиз?
    - Мен эндигина «Ал Виҳдат»га келдим. Сизларнинг жамоаингиз ҳақида у қадар кўп маълумотга эга эмасман. Аммо ўзимизга кераклича маълумотлар бор.
    - Бу ердан қандай натижа билан кетмоқчисизлар?
    - Фарғонага меҳмон бўлиб келганимиз йўқ. Бу ерга фақат ғалаба учун келдик.
    - Ўтган йилги натижаларни такрорлай оласизларми?
    - Бу йил унданда яхшироқ натижага эришишни кўзлаб турибмиз. Аммо ҳеч нарсани олдиндан айта олмаймиз.
    - Фарғонадаги иқлим сизларга натижага эришиш учун таъсир кўрсатмайдими?
    - Йўқ. Иордания ва Ўзбекистон иқлими жуда катта фарқ қилмайди. Профессионал футболчи ҳар қандай шароитда футбол ўйнай олиши лозим.
    - Жамоа таркиби ҳақида нима дея оласиз?
    Маҳмуд Шилбайх : - Жамоамизда кучли ўйинчилар бор. Ўтган йилги таркибни сақлаб қолишга эриша олдик.
    ***
    Матбуот анжуманини «Нефтчи» матбуот котиби Рахим Юсупов очиб берди. Шундан сўнг саволларга Юрий Саркисян ва Мансур Саидовлар жавоб қайтаришди.

    - Жамоада эртанги ютуққа бўлган имкониятлар қандай?
    - Биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳеч бир жамоа мағлубиятни ўйлаб майдонга тушмайди. Қолаверса ОЧЛ плей-оффидаги мағлубият учун ҳам биз янада яхшироқ ўйнашимиз лозим.

    - ОФК кубогидаги мақсадлар қандай? Ўтган йили кубокни «Насаф» Ўзбекистонга олиб келди. Бу натижани «Нефтчи»дан кутсак бўладими?
    - Ҳа буни фақатгина «Насаф» эмас балки бошқа жамоалар ҳам амалга ошира олишади. Фақат мақсадга қараб иш қилиш лозим. Бу йили олдимизга улкан мақсадларни қўйганмиз. Бу йил клубнинг юбилей мавсуми бўлади, жамоамиз 50 йиллик тўйини нишонлайди. Шу сабабли ҳам мухлисларимизни хурсанд этишга қаттиқ ҳаракат қиламиз. Аммо олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Фақат шуни айта оламанки ОФК кубогидаги ниятларимиз жиддий.

    - Стадион майдони ҳақида нима дея оласиз?
    - Майдон ҳақида мен ҳеч нарса демайман, чунки мен агроном эмасман. Стадионга қарайдиган маъсул шахслар бор, бу саволни уларга беринглар. Мендан фақат футбол ҳақида сўранглар.

    - Жамоадаги муҳит қандай?
    Мансур Саидов: Жамоадаги муҳит яхши, барча ахил-иноқдир. Асосан ёшлардан тузилган таркибни шакллантирмоқдамиз.


    Рўзали Қурбонов ёзиб олди.
    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 539 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz