Бирлашган Араб
Амирликларининг "Ал Васл" клуби бош мураббийи Диего Марадона
жамоа билан янги шартнома имзоламоқчи
эканини таъкидлаб ўтди.
"Мен ўз олдимга
қўйилган вазифаларни бажаришни ва шартнома муддатини оширишни истайман.
"Ал Васл" учун қайсидир маънода Арсен Венгер бўлмоқчиман.
Бу ҳаракатим билан энг
аввало ёшларга, 14, 16, 18 ёки 20 ёшли йигитларга ўрнак бўлмоқчиман. Пул у
қадар катта аҳамиятга эга эмас, зеро у билан шон шуҳратни сотиб олиб
бўлмайди", дейди Марадона.
|