Четверг, 02.05.2024, 07:20
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 7 » Мавсум мағлубият билан бошланди
    06:45
    Мавсум мағлубият билан бошланди


    Осиё Чемпионлар лигаси

    Гуруҳ босқичи

    "Е” гуруҳи

    1-тур

    «Бунёдкор» - «Аделаида Юнайтед» - 1:2 (0:1)

    Ҳакамлар: Андре Эл-Хаддад, Зиёд Бирак, Хади Эл-Кассар, Радван Гандур (барчаси Ливан)

    Голлар: Найжел Бугард 12, - 0:1. Энтони Голец 54, - 0:2. Камолиддин Мурзоев 90+3, - 1:2.

    «Бунёдкор»: Нестеров, Шораҳмедов, Каримов, Ғофуров, Карни (Саломов, 63), Кенжисариев (Иброҳимов, 46), Тўраев, Жоржевич, Солиев (Мурзоев, 64), Карпенко, 24. Пардаев.

    «Аделаида Юнайтед»: Галекович. Осама Малик, Найжел Бугард, Даниел Маллен, Зенон Каравелла (Франсиско Усукар, 72), Дарио Видошич, Брюс Жите (Серхио ван Дийк, 61), Энтони Голец, Камерон Ватсон, Аин Рамсей, Фабиан Барбиеро (Жонатан Маккейн, 84).

    Огоҳлантириш: Дарио Видошич 90+4.

    Комиссар: Аллаберди Мамметгулиев (Туркманистон)

    Назоратчи: Ли Ги Юнг (Жанубий Корея)

    Ўйин

    Мамлакат чемпиони учун Осиё Чемпионлар лигасидаги биринчи учрашув омадсиз кечди. Қосимов шогирлари "Жар” стадионида Австралиялнинг «Аделаида Юнайтед» жамоасига ютқазиб қўйди.  

    Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида ҳар иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. 12-дақиқада «Аделаида»нинг узоқ давом этган ҳужумидан сўнг тўп ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди, бурчак тўпидан сўнг ҳужумчиларга ёрдамга келган Найжел Бугард боши билан дарвозани ишғол этди – 0:1. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳужумларни асосан мезбонлар ташкил этишди. Аммо Анвар Солиев, Баҳодир Пардавев ва Девид Карнилар дарвозага аниқ зарба бера олишмади.

    Иккинчи бўлимда ҳам «қалдирғочлар» ҳужумларни уюштиришда давом этишди, аммо голни яна рақиблар уришди. 54-дақиқада Девид Карнини чап қанотда рақиблар томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди, Карпенконинг ошириб берган тўпини Галекович ушлаб олиб қарши ҳужумни бошлаб берди. Қарши ҳужумга ўтиб кетган рақиблар тезкорлик билан майдон марказини босиб ўтишди. Икки ҳужумчига қарши биргина ҳимоячи қолиб кетди, дастлабки зарбани Нестеров қайтарди, аммо Энтони Голецнинг берган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди – 0:2. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқасида захирадан майдонга тушган Камолиддин Мурзоев ҳисобни қисқартирди – 1:2.

    Ўйиндан кейин

    Миржалол Қосимов ("Бунёдкор” бош мураббийи):  - Кутилмаган стандартдан ўтказиб юборган гол кўп нарсани ўзгартириб юборди. Шогирдларим тезроқ ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўта бошлашди. Шошилишди. Оқибатда тўп оширишларда ҳатолар қилдик. "Аделаида Юнайтед” эса анча интизомли ва тартибли ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда эса рақиб бор эътиборини ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумда пайт пойлади. Биз эса вақт ўтган сари ўйинимизни жонлантириб бордик. Ўйин суръати бўйича ҳаракатларимизда иккинчи бўлимда анча ижобий ўзгаришлар бўлди. Лекин омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Австралияликларни ғалаба билан табриклайман. Ҳаёт эса давом этади.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz