Четверг, 02.05.2024, 10:22
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 7 » «Насаф» ҳам мағлубиятлар анъанасидан четда қолмади
    20:38
    «Насаф» ҳам мағлубиятлар анъанасидан четда қолмади

     

    Қаршининг "Насаф" клуби бугун Осиё Чемпионлар лигасидаги учрашувини ўтказди. Аслида куни кеча бўлиб ўтиши лозим бўлган учрашувда қаршиликлар ҳам "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари ўрнатиб улгурган тур анъанасидан четда қолишни истамадилар ва 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрадилар.

    Аввалига учрашув қаршиликлар учун кўнгилдагидек бошланганди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори бўлмиш Фозил Мусаев учинчи дақиқадаёқ ҳисобни очди. Шундан сўнг орадан чорак соат ўтиб, Саъми Робия автогол киритиб, қаршиликларнинг вазифасини енгиллаштириб қўйгандек туюлганди. Аммо шундан сўнг "Насаф"нинг ишлари ортга кета бошлади. Аввалига биринчи бўлим охирларида Жума Абдулла ҳисобни қисқартирган бўлса, иккинчи бўлимда қаршиликларни умуман таниб бўлмай қолди.

    Иккинчи бўлим бутунлай меҳмон жамоага аталди. "Насаф" ҳимоячилари томонидан бири-биридан қўпол тарзда йўл қўйилган хатолар натижасида, аввалига ўша Жума Абдулла ҳисобни тенглаштирган бўлса, кейинчалик 76 дақиқада Баре жамоасининг учинчи голини киритиб, қаршиликларни оғир аҳволга солиб қўйди. Учрашувдаги сўнгги голни Рикардо Оливейра киритди. Бу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, барча голлар ҳимоячилар томонидан деярли бир хил тарзда йўл қўйилган хатолар туфайли киритилди.

    "Насаф" - "Ал Жазира" - 2:4
    Голлар: Фозил Мусаев 3, Саъми Робия (автогол) 18, Жума Абдулла 39, 69, Баре (76), Рикардо Оливейра (88)

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 480 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz