Четверг, 02.05.2024, 21:31
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 3 » Насаф» футболчилари мухлислар билан учрашди
    12:27
    Насаф» футболчилари мухлислар билан учрашди

    Кеча Мўллатўйчи Тошмуҳаммедов номли Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида «Насаф» футбол жамоаси аъзолари ва мухлислар ўртасида анъанавий мавсумолди учрашув бўлиб ўтди.

    Унда «Насаф» жамоаси аъзолари ва мураббийлари бу йилги мавсумдаги режалари билан ўртоқлашишди, мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

    Тадбир аввалида катта экранда жамоамизнинг ўтган мавсумда ОФК кубоги мусобақасининг энг эсда қоларли лавҳалари намойиш этилди. Сўнгра жамоа бош менежери Усмон Тошевга сўз берилди:

    - Жамоамизнинг ашаддий ишқибозлари ушбу залда кўриб турганимиздан хурсандмиз, - дея сўз бошлади Усмон Қудратович. - Сиз азиз футбол ишқибозлари каби биз ҳам футбол мавсумини соғиндик. Ўйлайманки, янги мавсумда ҳам жамоамизни аъло даражада қўллаб-қувватлаб, совриндорлар сафига қўшилида ўз ҳиссангизни қўшасизлар

    «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев мухлислар кўмаги янги мавсумга жамоа учун ниҳоятда муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    - Мен «Насаф» билан 15 йилдан буён биргаман. Жамоамиз ҳар доим мухлисларни қувонтириб келган. Ўйлайманки 2012 йилда ҳам жамоа ишқибозлар учун ўйнайди ва ғалабаларга эришади, - деди «Насаф» устози. - Мавсумга тайёргарлик уч қисмдан иборат бўлди. Декабрь ойида Қаршида футболчиларни тўплаб, жисмоний ҳолатини тиклаш билан шуғулландик. Кейинчалик йиғинимизни иккинчи қисмини БААда ўтказдик ва у ердатурли ҳил тактик схемаларида футболчиларимизни имкониятини кўздан кечирдик. Сўнгги ўқув-йиғин машғулотларимизни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бордик. У ерда бир неча кучли рақиблар билан -умумий ҳисобда 7та назорат учрашувларини ўтказдик. Иккита учрашувда ғалаба қозондик. Тўртта ўйинда дуранг қайд этилди,, фақатгина битта беллашувда мағлуб бўлдик.

    Тадбирда шунингдек мухлислар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Мухлислар берилган айрим саволларга жавоблар қуйидагича янгради.

    - Охирги пайтларда «Насаф» жамоасининг кўплаб аъзолари терма ва олимпия жамоалари йиғинига жалб қилинишмоқда. Бу керакли ўйинларда жамоага панд бермайдими?

    Р.Бердиев: -Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири - терма жамоага кадрларни етказиб беришдан иборат. Футболчиларимизни терма жамоа сафига жалб қилинишлари бу биз учун албатта ёқимли. Улар терма жамоа сафида иштирок этиб етарлича тажриба тўплашади. Қолаверса, иккита тенг таркибга эгамиз ва ҳар бир футболчи жамоага ёрдам беришга тайёр.

    - Жамоа тарихидаги энг моҳир ҳужумчилардан бири Зафар Холмуродов ўз интервьюларининг бирида «Насаф» таркибида ўз футболчилик фаолиятини тугатишини хоҳлаётганини айтиб ўтганди. Бунга сизнинг фикрингиз?

    - Албатта, Зафарнинг жамоамизга қилган хизматлари беҳисоб. Зафар Холмуродов «Насаф» тарихидан муқим жой эгаллаган. Унинг рекордларини хеч ким бу яқин орада такрорлай олмаса керак. Шу боис, Зафарни жамоага қайтаришни режалаштириб турибмиз. Яъни, унинг хайрлашув учрашувини ташкил қилиб, келажакда унга мурабийлик соҳасида иш таклиф қилиш ниятимиз бор....

    Учрашув давомида мухлислар томонидан йўлланган бир қатор саволларга Муротжон Зуҳуров, Иван Бошкович, Артур Геворкян, Суҳроб Неъматов, Жаҳонгир Жиямуродов, Ботир Қораев сингари футболчилар керакли жавоб қайтаришди.

    Шунингдек, учрашувда мухлислик маданияти, «Насаф» жамоаси иштирокидаги ўйинлар намойиши ва шунга ўхшаш жуда кўплаб мавзуларда савол-жавоблар бўлди.
    Манба: fcnasaf.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 597 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz