Бундан бир неча дақиқалар аввал "Андижон"-"Навбаҳор" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди.
Мазкур учрашувни "Навбаҳор" вакиллари устунлик билан бошлаб бир қанча имкониятларни сдир этишди. Аммо ҳа деганда гол бўлавермади. Учрашувнинг 41-дақиқасида Асқаралиев иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатилади. Ўйин ўртоқлик мақомида бўлганлиги боис бош ҳакам "Навбаҳор"нинг 11 киши бўлиб ўйнашига рухсат берди.
43-дақиқада эса Артурас Фоменконинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Абдулазиз Султонов дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди - 0:1.
Қолган дақиқаларда ҳам ҳар икки томонда гол киритиш учун бир талай имкониятлар юзага келди. Лекин бошқа гол кузатилмади.
"Андижон"-"Навбаҳор" 0:1 Гол: Абдулазиз Султонов, 43 "Андижон": Долимов, Гражюнас, Турсунов, Ибрагимов, Аҳмедов, Аъзамов, Тўрақулов, Исаев, Абдураҳимов, Валиев, Раҳимов Заҳирадан тушганлар: Шишелов, Нормуҳаммедов, Хўжаев, "Навбаҳор": Денис Романенко, Абдумажид Тоиров, Виталий Почуев, Тимур Султонов, Ғайрат Жўраев, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Бойдедаев, Санжар Асқаралиев, Артурас Фоменко, Абдулазиз Султонов, Алишер Маҳмудов Заҳирадан тушганлар: Владимир Чекунов, Жаъфар Ирисметов, Собир Ҳамидов, Зоҳид Раупов, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Элмурод Низомбоев. Четлатиш: Санжар Асқаралиев, 41 ("Навбаҳор")
манба: lochinlar.uz
|