Англия премьер-лигасининг февраль ойидаги энг яхши
футболчиси деб "Вест Бромвич" ҳужумчиси Питер Одемвинже топилди. Нигериялик футболчи ўтган ойда
рақиблари дарвозасига бешта гол киритди. "Вулверхэмптон" билан ўйинда эса хет-трик
қайд этди. Питер бу
совринга Англияда учинчи бор эга чиқмоқда.
Энг яхши мураббий номига эса "Арсенал" устози
Арсен Венгер лойиқ кўрилди.
Унинг жамоаси бу ойда "Челси"ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
"Арсенал" ўтган ойда "Болтон" билан дуранг ўйнади,
"Блэкберн"ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратди,
"Сандерленд"ни 2:1 ва "Тоттенхэм"ни 5:2 ҳисоби билан доғда қолдирди.
|