Понедельник, 29.04.2024, 11:35
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 5 » «Пахтакор» ҳамда Саудия Арабистони клублари ўртасидаги тўқнашувлар статистикаси
    07:16
    «Пахтакор» ҳамда Саудия Арабистони клублари ўртасидаги тўқнашувлар статистикаси


    "Пахтакор" клуби расмий сайти ОЧЛдаги биринчи тур учрашувидан олдин турли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этади.

    Биринчи турда ўзбек клублари орасида сафарда ўйнайдиган ягона жамоа бу - «Пахтакор»дир. "Шерлар" Чемпионлар лигасида узлуксиз равишда қатнашиб келаётган ягона клуб бўлиб туришибди. "Пахтакор" Саудия Арабистонининг икки грандидан бири саналган, лекин жорий мавсумни муваффақиятсиз ўтказаётган «Ал Иттиҳод» меҳмони бўлади. Ҳозиргача бу клублар тўрт марта майдонга тушганлар. Осиё Кубок эгалари Кубоги чорак финалида 1999 йил жиддаликлар ўз майдонларида 3:0, Тошкентда 1:0 ҳисобида зафар қучишган. 2009 йилда эса Чемпионлар лигасининг чорак финалидаги беллашувларда ҳам «Иттиҳод» кучли эканлигини исботлаган. Тошкентдаги дастлабки учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

    Жиддадаги жавоб беллашуви 4:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлган. Демак, саудияликлар ҳозирча «Пахтакор»дан кучлироқ эканликларини намойиш қилишмоқда. Деян Журжевич шогирдлари ушбу салбий анъанани йўққа чиқаришга уриниб кўришади. Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони клублари тўқнашувига эътибор қаратадиган бўлсак, 30 ўйиннинг атиги 6тасида жамоаларимиз ютишган. 5 марта кучлар тенг келган. Қолган 19 беллашувда саудияликларнинг қўллари баланд келган. Тўплар киритиш борасида устунлик мос равишда араблар тарафида – 64:24.

    «Пахтакор»нинг ўзи Саудия Арабистони клублари билан 14 марта куч синашган. Ўша учрашувларда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 10 мағлубият кузатилган. Тўплар нисбати 8:31. Жиддаликлар эса ўзбек жамоалари билан 12 бор майдонга тушиб, 7 ғалаба, 3 дуранг ҳамда 2 омадсизликни тан олишган. «Иттиҳод» ҳозирга қадар «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Нефтчи»га қарши майдонга тушган. Жиддадаги беллашувда ҳар икки жамоанинг янги устозлари Рауль Канеда ва Деян Журжевич ўз жамоаларига қандай ўзгартиришлар киритганига гувоҳ бўламиз.

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 555 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz