Четверг, 02.05.2024, 18:12
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 3 » Расман: Зафар Холмуродов «Машъал»ни тарк этди
    19:39
    Расман: Зафар Холмуродов «Машъал»ни тарк этди


    Ўтган мавсум «Машъал» шарафини ҳимоя қилиб, олий лига баҳслари доирасида 9та тўп киритган ҳамда жамоамизнинг 5-ўринни эгаллашига ўз ҳиссасини қўшган тажрибали ҳужумчи Зафар Холмуродов расман «Машъал» билан хайрлашди.

    Бунга сабаб ҳужумчининг Туркия йиғини чоғида бош мураббий Владимир Фомичев билан келиша олмай қолгани бўлди. Бош мураббий билан футболчи ўртасида айнан нима бўлиб ўтгани бизга қоронғу, фақат гап шундаки, Холмуродов Туркиядан бир ўзи вақтлироқ қайтиб келди ва уч-тўрт кун уйда дам олгач, «Олмалиқ» йиғинига бориб қўшилди.

    Ушбу ҳужумчи шу йилнинг 8 январида жамоамиз билан яна бир йиллик шартнома тузганди. Аммо Владимир Фомичев Зафарнинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмаслигини маълум қилганидан сўнг шартнома бекор қилинди. Натижада ҳужумчи «Олмалиқ» сафига эркин агент сифатида йўл олди. Холмуродов билан билан суҳбатлашганимизда олий лигадаги 200-голини «Машъал» таркибида киритиш нияти борлигини айтганди. Бироқ бу иш амалга ошмайдиган бўлди. Энди у «Олмалиқ» либосида ўзининг 200-голини уришга ҳаракат қилади. Эслатиб ўтамиз, олий лигадаги голлари сонини шунчага етказиш учун Холмуродовга атиги иккита гол етмаяпти. Биз Холмуродовнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

    манба : fcmashal.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 762 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz