Пятница, 26.04.2024, 03:01
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 9 » Қуръа ҳақида ким қандай фикрда?
    18:03
    Қуръа ҳақида ким қандай фикрда?

     

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 тўртинчи саралаш босқичида Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан мамлакатларига қарши кураш олиб боради. Қуйида қуръа маросимида иштирок этган вакиллар фикри ҳавола этилади.

    Фаҳад Аз-Зараа, Қатар терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: «Ўйлашимча, Жанубий Корея ва Эрон гуруҳ фаворитларидир. Бироқ учинчи саралаш босқичини кўтаринки кайфиятда ўтказган Ўзбекистон ва ҳал қилувчи босқичга қарад етиб келган Ливанни ҳам унутмаслик керак. Биз ўзимизнинг энг яхши томонларимизни намойиш қила олишимиз керак».

    Шуҳрат Мақсудов, Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббий: «Мен қайсидир жамоани кучли ёки аксинча деб айта олмайман. Чунки жаҳон чемпионатида ўйнаш учун даъвогар жамоа бор кучи билан ҳаракат қилади. Лекин вазифани амалга ошириш учун қайси гуруҳда ўйнашнинг бизга фарқи йўқ».

    Карлуш Кейруш, Эрон терма жамоаси бош мураббийи: «Биз учун ҳозир энг муҳими - тўртинчи босқичга тайёргарликни ҳозирдан бошлашимиз керак, чунки гуруҳимизда йўлланмани қўлга киритишга даъвогар бўлган кучли жамоалар йиғилган ва биз хотиржамликка берилмаслигимиз керак. Биз ҳар бир учрашувда шараф билан тўп суришимиз керак, бунинг эса фақат битта йўли бор - яхши тайёргарлик кўриш керак. Фақатгина тайёргарлик масаласи тўлиқ бизнинг назоратимиздадир».

    Чун Хан-Жин, Жанубий Корея терма жамоаси менежери: «Биз ҳар бир учрашувга кучли тайёргарлик кўришимиз керак, бирор учрашувда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз ҳар бир учрашувга сўнгги ўйинга ёндашгандек муносабатда бўламиз. Эрон ҳар доим кучли жамоа ҳисобланган ва биз улардан жиддий қаршилик кутамиз».

    Тео Баккер, Ливан терма жамоаси бош мураббийи: «Биз жуда ҳам кучли гуруҳдан ўрин олдик. Бироқ биз, Ливанда етарлича имкониятлар бўлмаса ҳам, олға қадам босаверамиз. Сиз бизнинг жамоамизни, имконият жиҳатидан, Қатар билан таққослашингиз мумкин, бироқ иштиёқ ҳисобига яхшироқ натижа эришишимиз мумкин».

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 574 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz