Суббота, 04.05.2024, 19:09
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 1 » Қуръа маросими кун тартиби
    10:02
    Қуръа маросими кун тартиби

     

    ЖЧ-2014 саралаш тизимининг 4-босқичида иштирок этадиган Осиё қитъаси давлатлари номи маълум бўлди. Сўнгги босқичга қуръа ташлаш маросими 9 март кун Куала-Лумпурда ўтказилишидан хабарингиз бор. Маросим Тошкент вақти билан соат 13:00 да бўлиб ўтадиган бўлди.

    Қуръа маросимида қуйидаги мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда: Гари Моретти (Австралия, менежер), Пол Ле Гуен (Уммон, мураббий), Карлос Кейруш (Эрон, мураббий), Зико (Ироқ, мураббий), Аднан Ҳамад (Иордания, мураббий), Чой Кан Хи (Жанубий Корея, мураббий), Хирома Хара (Япония, техник директор), Шуҳрат Мақсудов (Ўзбекистон, мураббий ёрдамчиси), Фаҳад Абдулла аз-Заръа (Қатар, ёрдамчи мураббий) ва Иоганн Теодор Букер (Ливан, мураббий). Шунингдек, Осиё футболи афсоналари Меҳди Маҳдавакия (Эрон) ва Цунеясу Миямото (Япония) ҳам қуръа ташлаш маросимига ташриф  буюриши кутилмоқда.

    Қуръа ташлаш маросими кун тартиби (Малайзия вақти билан кўрсатилган):

    15:00. ОАВ вакилларини рўйхатдан ўтказиш.

    16:00. ЖЧ-2014 4-босқичига қуръа ташлаш.

    16:45. Микст зонада ишлаш, жамоалар вакиллари билан матбуот анжуманлари.

    17:00. Терма жамоалар вакилларининг ТВга интервьюлар бериши.

    Кейинги босқичга йўл олган терма жамоалар рўйхати:

    Ироқ, Иордания, Жанубий Корея, Ливан, Ўзбекистон, Япония, Австралия, Уммон, Эрон, Қатар.

    Бу жамоалар 7 март кунги ФИФА рейтингидаги очколарга қараб бешта саватчага бўлинишади.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 636 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz