Понедельник, 29.04.2024, 18:32
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 5 » Владимир Шишелов: «Ҳали ўзимни кўрсата оламан»
    07:04
    Владимир Шишелов: «Ҳали ўзимни кўрсата оламан»

    Янги мавсумга жиддий тарзда ҳозирлик кўраётган «Андижон» жамоаси сафида ўтган ҳафтада жиддий ўзгаришлар кузатилди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Александр Аверьянов бошқарувидаги жамоага миллий терма жамоамизнинг собиқ ҳужумчиси Владимир Шишелов келиб қўшилди. Шишеловни мухлисларимизга ортиқча таништириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. 3 март куни Андижонга етиб келган ҳужумчи жамоа билан бир йиллик шартнома имзолади. Шундн сўнг биз тажрибали ҳужумчи билан учрашиб бир нечта саволларимизга жавоб олдик.

    - Владимир, Андижонга хуш келибсиз. Сизни «Андижон» жамоасига ким таклиф қилди? Жамоа тўғрисидаги дастлабки таассуротларингиз қандай?

    - Мен клуб бош мураббийи ва раҳбариятнинг чақируви билан бу ерга келдим. «Андижон» жамоасини Ўзбекистоннинг кучли клубларидан бири сифтида биламан. Бундан ташқари, клубда россиялик тажрибали мураббийлардан бири Александр Аверьянов иш олиб бормоқда. Бу ҳам жамоанинг янги мавсумга жиддий тайёгарлик олиб бораётганидан дарак бериб турибди. Клуб аъзолари мени жуда илиқ тарзда кутиб олишди. Ҳозирча машғулотларда фақат бир кун иштирок этдим холос. Умуман олганда, жамоа тўғрисдаги дастлабки таассуротларим фақат ижобий.

    - Юртимизга беш йиллик танаффусдан сўнг қайтдингиз? Сиз охирги марта «Бунёдкор» сафида майдонга тушгандингиз? Шундан сўнг фаолиятингиз қай тарзда давом этди?

    - «Бунёдкор»ни тарк этганимдан сўнг, Россияга йўл олдим ва ўтган вақт давомида биринчи лига клублари шарафини қимоя қилдим. Ўтган беш йил ичида «Урал», «Жемчужина», «Факель» клублари шарафини ҳимоя қилдим. Мана энди, «Андижон»да тўп суриш имкониятига эга бўлиб турибман.

    - Воронеждан нима учун кетишга қарор қилдингиз?

    - Мен жамоа раҳбарияти билан айрим муаммоларга дуч келдим. Шу сабабли ўзаро келишувга асосан ўртадаги шартномани бекор қилдик.

    - «Андижон»да тўп суриш орқали нималарга эришмоқчисиз?

    - Мен бу ерга молиявий манфаатларни ўйлаб келганим йўқ. Биринчи навбатда ўзим севган касб билан мунтазам равишда шуғулланиш учун имкониятга эга бўлдим. «Андижон»нинг таклифини қабул қилишимда айнан мана шу жиҳат муҳим ўрин тутди. Тўғри, менда бошқа вариантлар ҳам бор эди. Лекин уларнинг ҳеч бири ўз олдига жиддий мақсадларни қўймаган клублар эди. Шу ўринда кўпчилик мени ёшим борасида ўз фикрларини билдириши мумкин. Мен шуни айтмоқчиманки, ҳали ўзимни майдонда кўрсата оламан.

    - «Андижон»да сиз учун таниш былган футболчилар борми?

    - Адашмасам, бу ерда мен билан бирга «Бухоро»да тўп сурган Лочин Солиев ҳам бор. Ҳозирча Лочин билан учраша олганим йўқ. Лекин бу ҳужумчи тўғрисида фақат илиқ фикрлар билдира оламан. Лочин «Бухоро»далигидаям тиришқоқлиги билан ажралиб турарди.

    - Сиз бу ерга оилангизни ҳам олиб келишни режалаштиряпсизми?

    - Ҳозирда клуб қароргоҳида истиқомат қиляпман. Бу ерда футболчилар учун барча шароитлар яратиб берилган. Мен клуб қароргоҳининг катталигидан ва шинамлигидан ҳайрон қолдим. Шу боис алоҳида яшашни режалаштираётганим йўқ. Бунинг устига турмуш ўртоғим Москвада ишлаяпти. Фарзандларимнинг эса ўқиши бор. Егор Москва вилояти ўсмирлар терма жамоасида ўйнайди. Дарина эса мактабга бориши керак. Уларни Ўзбекистонга олиб келишни ёз фаслига режалаштирганман.

    - Келинг энди миллий терма жамоамиз ҳақида гаплашсак. Асосий жамоамизнинг собиқ аъзоси сифатида ҳозирги жамоамизнинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?

    - Албатта, куни кеча терма жамоамиз Японияни мағлубиятга учратди. Очиғини айтсам мен футболчиларимизни Японияда мувафаққиятга эришишларини кутмагандим. Лекин Вадим Абрамов ҳақиқатдан ҳам кучли жамоани шакллантира олибди. Мен асосий жамоамизни жаҳон чемпионати йўлланмаларидан бирини қўлга киритишига ишонаман.

    - Сиз билан терма жамоамизнинг ҳужум чизиғида тўп сурган қайси ҳужумчини алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?

    - Биринчи навбатда Максим Шацкихни кўрсатган бўлардим. Макс жуда иқтидорли ҳужумчи сифатида намоён бўлди. У бежизга «Динамо» (Киев)нинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлгани йўқ.



    Зафарбек Неъматов сухбатлашди.



    Владимир ШИШЕЛОВ Александрович

    Туғилган вақти: 1979 йил, 8 ноябрь

    Бўйи: 179 см.

    Вазни: 72 кг.

    Амплуаси: Ҳужумчи.

    Биринчи мураббийи: Пужалин Виктор Константинович

    Ўйнаган жамоалари: «Қизилқум» - 1996 й. 18 ўйин (8та гол). «Зарафшон» - 1997-99 й 54 (34). «Бухоро» - 2000 й 29 (11). «Шинник» - 2001 й. 2. «Лада» - 2001-02 й 27 (8). «Зимбру» - 2002-04 й 45 (28). «Пахтакор» - 2004 й 11 (2). «Чанчун-Ятай» - 2005 й 9 (6). «Бунёдкор» - 2007 17 (3.) «Звезда» - 2008 21 (10). «Ураль» - 2008-09 й 56 (29). «Жемчужина» - 2010-11 й 27 (5). «Факель» - 2011-12 й 16 (3).

    2012 йилнинг мартидан «Андижон»да.

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 28та учрашувда майдонга тушиб 11та гол уришга эришган.

    Молдовия чемпионатининг энг яхши тўпурари 2004 йил.
    Манба: www.burgutlar.com.
    Категория: Интервью | Просмотров: 667 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz