Четверг, 02.05.2024, 08:30
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 7 » Ўхшамаган дебют
    06:46
    Ўхшамаган дебют


    Осиё Чемпионлар лигаси

    Гуруҳ босқичи

    "В” гуруҳи

    1-тур

    "Ал Иттиҳод” – "Пахтакор” – 4:0 (2:0)

    Бош ҳакам: Тожи Минору (Япония).

    Голлар: Муҳаммад Фавзи, 4 – 1:0. Муҳаммад Абусабан, 30 – 1:0. Муҳаммад Абусабан, 51 – 3:0. Абдулла Умар, 56 – 4:0.

    «Ал Иттиҳод»: Мабрук Зайд, Осама Ал Харби, Наиф Хазази, Сауд Харири, Мишал Ал Саид, Муҳаммад Нур, Ҳамад Ал Монташари, Абусабан, Муҳаммад Фавзи (Абдулла Умар, 55), Хусни Иброҳим (Айман Сабр, 62), Хазози Иброҳим Аҳмад (Фабрис Ондама, 77).

    «Пахтакор»: Жўраев, Шибамура, Клецков, Николаев, Махарадзе, Ораховац, Холмухамедов, Шарофитдинов, Андреев (Қиличев, 46), Климиашвили (Каримов, 46), Тожиев.

    Огоҳлантиришлар: Клецков, 33. Сауд Харири, 45+1. Махарадзе, 55. Шарофитдинов, 58.  

    Четлатиш: Александр Клецков, 37.

    Ўйин

    Осиё Чемпионлар лигасини мағлубият билан бошлаган "Бунёдкор”нинг ортидан "Пахтакор” ҳам эргашди.

    "Шерлар” "қалдирғочлар”дан фарқли равишда меҳмонда, жиддий рақибга қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда ютқазиб қўйишди.

    Мезбрнлар  "Пахтакор” дарвозасини тўрт бор ишғол қилишди. Учинчи дақиқадаёқ бошланган голлар шоуси 56-дақиқага келиб тўхтади. Бу орада Абубасан дублга эришган бўлса, Умар ва Фавзи ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди.

    Биринчи бўлимдаёқ Александр Клецковнинг хатоси туфайли майдонда бир киши кам бўлиб қолган ҳамюртларимиз майдон эгаларининг тўрт голига битта ҳам жавоб қайтара олишмади.

    Деян Журжевичнинг "Пахтакор”даги дебюти омадсиз чиқди. Мураббий бошқача тартибда ишламаса, шогирдлари бундай ўйин билан ҳали кўп марта ўз мухлисларини асабийлашиши мажбур қилиши мумкин.

    Ўйиндан кейин

    Деян Журжевич ("Пахтакор” бош мураббийи): - Тез гол ўтказиб юборганимиз режаларимизни умуман ўзгартириб юборди. Биз олдинга ташландик ва рақиб тезкор қарши ҳужумлардан унумли фойдаланди. Шунингдек, 2:0 бўлиб турган паллада ўн футболчи бўлиб қолганимиз катта муаммога айланди. Айнан ўша лаҳзада учрашувдаги кескинлик қайсидир маънода тугади. Танаффусдан кейин ҳужумлар ташкил қилиб, вазиятни ўнглашга уриндик, лекин "Иттиҳод”дек кучли жамоага қарши бир ўйинчи кам бўлиб ҳаракат қилиш жуда қийин. Оқибатда яна икки марта дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Мезбонларни ажойиб ўйин ҳамда йирик ҳисобдаги ғалаба билан табриклайман. Биз эса хатолардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда навбатдаги беллашувларга тайёргарлик кўришимиз лозим.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 486 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz