Суббота, 27.04.2024, 08:15
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 10 » Ўзбекистон ОТЖ - «Локомотив» 3:3
    18:51
    Ўзбекистон ОТЖ - «Локомотив» 3:3

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олий Лиганинг «Локомотив» клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

    Вадим Абрамов шогирдлари январь ойида ҳам «Локомотив»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, ўшанда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. БАА олимпиячиларига қарши ҳал қилувчи саралаш ўйини олдидан ташкил этилган ва, аслида, 9 март куни ўтказилиши керак бўлган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига осон бўлгани йўқ.

    «Жар» стадионининг машғулотлар майдонида, қор ёғини остида кечган ўйинда ҳисоб 20-дақиқада, олимпия терма жамоаси яримҳимоячилари ва ҳимоячилари ўртасидаги тушунмовчиликдан сўнг, «Локомотив» тўпурари Зайниддин Тожиевнинг Қувватов билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетганидан сўнг очилди. Орадан кўп ўтмай, захирадан майдонга тушган ҳимоячи Мурод Холмуҳаммедовнинг хатоси сабаб, «Локомотив» ҳужумчиси Александр Шадрин жамоадоши Жора Оганесянни дарвозабонни билан юзма-юз ҳолатга чиқарди — бу вазиятда «Локомотив» устозининг ўғли олимпиячилар посбонинин аяб ўтирмади — 2:0, «темирйўлчилар» олдинда.

    Учрашув биринчи бўлими якунланиши арафасида рақиб дарвозаси томон босимни кучайтирган олимпиячилар 45-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. Ойбек Қиличевга нисбатан жарима майдончаси яқинида амалга оширилган қоидабузарликни жабрланувчининг ўзи ажойиб тарзда жазолади — Қиличевнинг жарима зарбасидан сўнг «Локомотив» дарвозабони тажрибали Павел Бугало ҳам жойидан қимирлашга улгурмади.

    Иккинчи бўлимда гол уриш борасида олимпия терма жамоаси кучлироқ чиқди. Бироқ, иккинчи бўлимда ҳам биринчи бўлиб Хорен Оганесян шогирдлари гол уришди. Чап қанотдан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг яримҳимоячи Иброҳимов Раҳимов олимпиячиларнинг бўш қолган дарвозасини қийинчиликсиз ишғол қилди.

    Шундан сўнг, Кенжа Тўраев 71-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, ўйин якунланишига тўрт дақиқа қолганида яримҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди — бу вазиятда «Локомотив» посбони Павел Бугало қўлига келиб тушган тўпни сақлаб қола билмади.

    Қайд этиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов БАА олимпиячиларига қарши Олимпиада саралаш ўйини олдидан ташкил этилган йиғинга жалб этилган барча футболчиларни синаб кўришга ҳаракат қилди. Шунинг учун биргина «Локомотив» билан ўйинда 27 футболчи терма жамоа сафида майдонга тушди. Улар орасида Ислом Тўхтахўжаев, Дилшод Раҳматуллаев, Николай Гурьянов ҳам бор эди.

    Ўртоқлик учрашуви
    10 март, шанба
    ЎЗБЕКИСТОН о.т.ж – «ЛОКОМОТИВ» 3:3 (1:2)
    ГОЛЛАР: Ойбек Қиличев (45), Кенжа Тўраев (71), Дилшод Раҳматуллаев (86) — Зайниддин Тожиев (20), Жора Оганесян (32), Иброҳим Раҳимов (59).
    ЎЗБЕКИСТОН: Санжар Қувватов (Элдорбек Суюнов, 60), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (Бобур Омонов, 46), Шукурали Пўлатов (Мурод Холмуҳаммедов, 19, Зоҳир Пиримов, 75), Ислом Тўхтахўжаев (Шерзод Аъзамов, 46) Салим Мустафоев (Рустам Аъзамов, 46, Даврон Ҳошимов, 68), Жасур Ҳасанов (Отабек Валижонов, 46, Кенжа Тўраев, 57), Ойбек Қиличев (Жавлон Иброҳимов, 46), Фозил Мусаев (Владимир Козак, 37), Шерзодбек Каримов (Дилшод Раҳматуллаев, 46), Олег Зотеев (Темурхўжа Абдухолиқов, 46), Абдумалик Абдуллаев (Отабек Исроилов, 27, Иван Нагаев, 46, Николай Гурьянов, 88).
    «ЛОКОМОТИВ»: Павел Бугало, Ислом Иномов, Бахтиёр Ашурматов, Дилшод Жабборов, Шерзод Шарипов, Мустафо (Иброҳим Раҳимов, 14), Жора Оганесян, Роберт Хачатрян, Садриддин Абдуллаев (Музаффар Умрзоқов, 75), Александр Шадрин (Алишер Шоғуломов, 75), Зайниддин Тожиев (Темур Айзатулов, 60).
    Манба: www.the-uff.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 490 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz