Эртага Санкт-Петербургнинг "Зенит” жамоаси Чемпионлар лигаси 1/8 финал
жавоб учрашувида "Бенфика”га қарши майдонга тушади. Лиссабон шаҳрида бўлиб
ўтадиган ўйинни англиялик машҳур ҳакам Ховард Уэбб бошқарадиган бўлди. Унга
қанотларда ҳамюртлари Майкл Малларки ва Стивен Чайлдлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам
- Майкл Дин.
Кеча питерликлар Лиссабонга етиб келишди. Мазкур жамоаларнинг биринчи
баҳсида Спалетти шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.
|