Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувлари доирасидан ўрин олган "Бенфика" ҳамда "Зенит" клублари ўртасидаги учрашув ҳам ниҳоясига етди.
Ўйин португалияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабалари билан тугади. Перейра, ва Оливейралар биттадан гол киритишга эришишди. Мазкур ғалаба "Бенфика"ни кейинги босқичга олиб чиқди. Сабаби, бу жамоалар биринчи учрашувда 2:3 ҳисобини қайд этишганди.
Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Жавоб учрашуви "Бенфика" Португалия – "Зенит" Россия – 2:0 Голлар: 1:0 – М.Перейра (45), 2:0 – Оливейра (90). БЕНФИКА: Артур Мораес, М.Перейра, Луизао, Жардел, Эмерсон, Бруно Сезар, Витцель, Хави Гарсия, Гайтан (Матич, 72), Родриго (Нолито, 62), Кардосо (Оливейра, 80). ЗЕНИТ: Малафеев, Анюков (Алвеш, 53), Губочан, Ломбертс, Кришито, Семак, Денисов, Широков, Зырянов (Файзулин, 70), В.Быстров (Лазович, 46), Кержаков. Огоҳлантиришлар: Анюков (5), Хави Гарсия (15), Денисов (68), Оливейра (90). "Эштадиу да Луш" стадиони
Манба: www.uff.uz
|