Понедельник, 29.04.2024, 19:22
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 04


    Сербиялик ҳимоячи Славолюб Жоржевич Анталияда олиб борилаётган йиғинда астойдил тер тўкмоқда. Асосий таркибга кириш учун у Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров ва Артём Филипосян каби тажрибали ҳимоячилар билан рақобат қилиши керак. Унинг мавсумолди фикрлари қуйидагича янгради.

    - Анталияда олиб борилаётган йиғиннинг Дубайдагисидан фарқи борми?
    - Дубайдаги тайёргарлигимиз жараёнида "Вольфсбург”, "Зенит”, "Шахтёр” каби гранд жамоаларга қарши ўйнаган бўлсак-да, Анталиядаги йиғинни биз учун жудаям муҳим деб ҳисоблайман. Янги мавсумнинг илк ўйинларида қўллайдиган тактик усулларимизни бу ерда ўтказадиган ўртоқлик учрашувларимиз давомида синаб олишимиз керак.

    - Артём Филипосян келиб марказий ҳимоя чизиғидаги рақобат кучайди. Бундан ҳавотирга тушмаяпсизми?
    - Нега чўчирканман?! Аксинча, бундан хурсандман. Ахир рақобат бор бўлса, ўз устимизда тинимсиз ишлаймиз. Ана ўшанда ўйинимиз кучаяди. Ўтган йили ҳам ҳозиргисидан кам рақобат бўлмаганди. Машғулотлар чоғида юз фоиз маҳор ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.02.2012 | Комментарии (0)


    Беларуслик ярим ҳимоячи Александр Глеб "Барселона” билан орани очиқ қилди. Маълумотларга кўра, Глеб кейинги фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. Айни дамда 30 ёшли футболчига  Москванинг "Спартак” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

    Бошқа бир хабарда эса Глебни "Локомотив” ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётгани ҳақида ёзилган. Аммо "Локо” президенти Ольга Смородская ушбу маълумотларни инкор этди.

    Категория: Европа | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.02.2012 | Комментарии (0)



    Бундан бир неча дақиқа аввал Ўзбекистон ва Австралия олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув вақфти ўзгариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай бу хабар расман тасдиқланди. ЎФФ расмий твиттерининг маълум қилишича, ЎФФ ФИФА юборган таклифни маъқуллади.

    «Кун хабари! 5 феврал «Жар» стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Австралия учрашувининг бошланиш вақти, ФИФА қарорига кўра, 20:00 дан 15:00га кўчирилди», деб ёзилади расмий твиттерда.

    Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланиши керак эди. Ўша пайтда Тошкентда ҳаво ҳарорати -12-14 атрофида бўлиши тахмин қилинаётганди.
    Манба: www.twitter.com/#!/uzbff.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 544 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.02.2012 | Комментарии (0)


    Sky Sports нашрининг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" дарвозабони  Томаш Кушчак "қизил иблислар” билан янги битим имзоламоқчи эмас. Унинг амалдаги шартномаси ёзда поёнига етади. Айнан мана шундан кейин Томаш ўзига янги жамоа ахтаришига тўғри келади. Афтидан захирада ўтириш польшалик дарвозабоннинг жонига теккан кўринади.

     

    Категория: Европа | Просмотров: 508 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.02.2012 | Комментарии (0)


     

    Австралия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Аурелио Видмар ўйинолди матбуот анжуманида Тошкентдаги ҳаво улар учун ноқулай эканини таъкидлаб ўтди.

    — Эртанги ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга. Тошкентда ҳаво биз учун ноодатий иқлим бўлишига қарамай, профессионал шогирдларим мақсад сари ҳаракатлана оладилар деган умиддаман.

    Ўзбекистоннинг Дубайдаги 2та ўйини кузатдим. Рақибимиз жамоавий жиҳатдан яхши шаклланган жамоа. Жамоавий ўйинни шакллантиришда эса бош мураббийнинг меҳнатлари катта. Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ўзи бу гуруҳнинг ҳар бир ўйини қийин ўтмоқда. Бу гуруҳда Олимпиада йўлланмаси соҳиби сўнгги турда аниқ бўлса керак.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.02.2012 | Комментарии (0)


     

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи кун совуқ бўлишига қарамай, эртага олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун мухлисларнинг стадионгаташриф буюришидан умид қилаётганини айтиб ўтди.

    — Узоқ кутган ўйинимиз ҳам келди. Иқлим борасида бироз омадимиз чопмагандир, аммо ҳақиқий футбол мухлисларининг бизни стадионда қўллаб-қувватлашидан умидвормиз. Ўз уйимиздаги 2та ўйинда 6 очко олсак, Лондонга бориш ҳуқуқини қўлга киритамиз. максимал очкони қўлга киритиб, олимпиадага бориш вазифасини ҳал қилишимиз керак.

    Ушбу ўйинга яхши тайёргарлик олиб бордик. Таркибда жароҳатланган футболчилар йўқлиги мени хурсанд қилмоқда. Фақат Павел Смоляченко аввал олган жароҳатини биз билан йиғин давомида қайталаб олди.

    Австралия ҳам кучсиз жамоа эмас. Умуман, бу гуруҳ энг қийин гуруҳ ҳисобланади. Барча рақиблар тенг кучли ҳисобланади. Жамоа гол ўтказиб юбормаяпти. Демак, бу ҳамжиҳат жамоа ҳисобланади.

    Австралия билан ўйинни ўтказиб, ўқув-машғулот йиғинини ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 477 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz