Понедельник, 29.04.2024, 16:59
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 01


    ЎФФ расмий твиттери орқали берилган хабарларга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари кечадан бошлаб Тошкентдаги машғулотларни бошлаб юборишган.

    НБУ стадионидаги енгил машғулотлардан сўнг, кечқурун мураббийлар томонидан назарий машғулот ўтказилди.
    Бугун ҳам олимпиячиларимиз тушликдан сўнг назарий машғулот, 16:30 да "Пахтакор" ёки "Жар" стадиони майдонида машғулотлар ўтказишади, дея хабар берилмоқда ЎФФ расмий твиттерида.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 533 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.02.2012 | Комментарии (0)



    Аҳмад Қодиров хотира турнири доирасида "Пахтакор" Бокунинг "Нефтчи” клубига қарши учрашувда майдонга тушди. "Нефтчи” сафида ҳамюртимиз Баҳодир Насимов илк дақиқалардан ўйинда иштирок этди.

    Учрашувнинг 4-дақиқасида Абдуллаев бурчак тўпидан сўнг Александр Лобанов дарвозасини ишғол қилди – 0:1. 40-дақиқада Баҳодир Насимовга ишлатилган қўполлик учун пенальти белгиланди. Сеидов пенальтини аниқ амалга ошира олмади, бу вазиятда Лобанов ўзини кўрсатди. Биринчи бўлим сўнггида Баҳодир Насимов барибир иккинчи голни урди – 0:2. Биринчи бўлим мана шу ҳисоб билан якунланди. Иккинчи бўлимда битта тўп киритилди. 72-дақиқада яна ўша Насимов ўзининг дублини расмийлаштирди – 0:3. Шундай қилиб "Пахтакор” мусобақани гуруҳ босқичида якунлади.

    Ушбу гуруҳдаги иккинчи учрашувда Украинанинг "Металлист” клуби Польшанинг "Полония” клубини йирик 4:0 ҳисобида доғда қолдирди. Бу гуруҳдан финалга айнан "Металлист” чиқди. "А” гуруҳидан эса "Терек”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган "Рапид” клуби финал ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.02.2012 | Комментарии (0)


    Тошкентдаги йиғиннинг охирги кунларида «Машъал» жамоаси сафига финляндиялик футболчи Тони Линдберг келиб қўшилди.

    Ушбу футболчи марказий ҳимоячи амплуасида тўп суради. У клуб бош мураббийи Владимир Фомичевнинг таклифига биноан Финляндия олий лигаси вакили МАЙПА дан «Машъал»га ўтди. Тони Линдберг 1985 йилнинг 23 сентябрида туғилган. Скандинавиялик ҳимоячи «газчилар» билан бир йиллик шартномага имзо чекди. У 31 январь куни «Динамо»га қарши кечган ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.

    Тони Линдберг «Машъал»га ўтишини қуйидагича изоҳлади: «Туркияда эканлигимда « ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.02.2012 | Комментарии (1)


    Хави Эрнандес Креус бу футболчисиз бугунги "Барселона”ни тассаввур этиб бўлмайди. Худди Каталонияни сариқ-қизил рангсиз қиёслаб бўлмагани каби. Хавининг клуб муваффақиятларига қўшаётган ҳиссани катта. Бугуни мақоламизда Испания терма жамоаси етакчиларидан бири – Хавининг ҳаётий қонунларига назар ташлаб ўтамиз.

    - Мен ҳеч қачон ғалабалардан туймайман. "Барселона”да 10 йилдан бери тўп сураётган бўлсам, кўплаб совринларни қўлга киритдим. Лекин бу билан тўхтаб қолиш ниятим йўқ.

    ... Читать дальше »

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 575 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.02.2012 | Комментарии (0)


    Айни дамда Европада кўплаб фахрий футболчилар ўзларининг иккинчи ёшликларини бошдан ўтказишмоқда. Яқинда "Советский Спорт Футбол” нашри ходимлари "кўҳна қитъа”нинг 30 ёшдан ошган айрим ўйинчиларини ёдга олиб ўтишди.

    Хавьер ЗАНЕТТИ

    Амплуаси ҳимоячи.

    Ёши. 38

    Жамоаси. «Интер»

    ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 481 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz