Понедельник, 29.04.2024, 16:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 21

     

    Вакилларимиз ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ рақибга ўз майдонида босим уюштиришга ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида эса ироқликлар ҳимояда кўп ҳолларда хатога йўл қўя бошлашди. Олимпиячиларимиз ўйиндаги ташаббусни тез орада ўз қўлларига олишди. Қанотларни ишга солганча, ҳужумлар уюштира бошлашди.

    14 дақиқада Олег Зотеев чап қанотда бир ўзи қолиб кетди. Тўп унга келиб тушганда тўхтатмасдан зарба бериш ўрнига, тўпни ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилди. Бунинг натижасида эса вазият қўлдан бой берилди. сусткашликка йўл қўйди.

    18 дақиқада Шерзод Каримов ўнг қанотда ўз шериги билан комбинация уюштириб, жарима майдончасига кириб ўтирмасдан зарба йўллади. Аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

    20 дақиқада Иван Нагаев гол киритди. Аммо ўйинни бошқариб бораётган ҳакам офсайд туфайли бу голни ҳисобга олмади. Такрорий вазиятда тўп оширилаётган Нагаевнинг қўли бир оз олдинга чиқиб кетгани кўринди. Одатда бундай вазиятларда офсайд белгиланмайди.

    22 дақиқада Ив ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 438 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.02.2012 | Комментарии (0)



     "Навбаҳор" ўтган мавсум биринчи лигада яққол аутсайдер бўлган "Оқтепа" жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди.

    Мазкур учрашувда қуйи лига вакили 2:0 ҳисобида "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди. Очиғи, буни ҳеч ким кутмаганди. Наҳот, биринчи лига жамоасига ҳам кучимиз етмаган бўлса?

    Ушбу баҳсда асосий таркиб ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушган. Шунингдек, таркибдаги айрим футболчиларнинг тоби қочганлиги боис "Оқтепа" билан ўйинда майдонга тушишмади.

    Бугун таркибга икки нафар футболчи келиб қўшилди. Булардан бири Зоҳид Раупов ("Олмалиқ") бўлса, иккинчиси хорижлик футболчи.

    "Навбаҳор” – "Оқтепа” 0:2
    Голлар: Р.Исроилов, Т.Турдиев
    Манба: www.lochinlar.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 454 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.02.2012 | Комментарии (0)


     "Бухоро" Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Украинанинг "Ворскла" клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ушбу ўйинда полтоваликлар "Бухоро"га мастер-класс ўтказиб беришди — ҳисоб 8:1.

    Ўйинда "Ворскла" футболчиси Аҳмад Янузий 6та гол уришга муваффақ бўлди. Бухороликларнинг ягона голини эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Азизбек Муродов урди. Жамшид Саидов шогирдлари 79-дақиқада иккинчи голни ҳам киритишганди, аммо қанот ҳаками Воҳид Шодиевн офсайдда қолиб кетди деб ҳисоблади.

    «Ворскла» - «Бухоро» - 8:1 (4:0)
    Голлар: Янузий (6, 16, 20, 62, 81, 90), Ребенок (35), Безус (78) — Азизбек Муродов (76)
    «Ворскла»: Казаков, Арменд Даллку, Курилов, Чеснаков, Селин, Красноперов, Маркоски, Козак, Ребенок, Безус, Янузий.
    Бухоро": С.Қобулжонов, А.Рустамов, Г.Квесиешвили (Отажонов, 46), А.Муҳиддинов (Усмонов, 55), А.Тарасенко, И.Хайров (Гурбаний 50), Б.Омонов (В.Шодиев 47), А.Саноев (Б.Омонов, 72), Н.Ражабов (А.Муродов 60), М.Какаладзе (О.Дражжук, 48), А ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 587 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.02.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерининг хабарига кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси белгиланган режа асосида тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақида терма жамоамиз менежери Асқар Толибжонов гапириб ўтди.

    "Муаммо ва камчиликлар йўқ. Йигитлар бугунги ўйинга тайёр. Жароҳат олганлар ҳам йўқ. Шукрки, ҳамма соғ-саломат. Режа асосида машғулотларни ўтказяпмиз", - дейди Толибжонов.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун, 21 февраль куни Қатар пойтахти Доҳадаги "Ал-Араби" стадионида расмий мезбон Ироқ олимпиячиларига қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18.45 да бошланади.

    БАА олимпиячилари бўлса, 22 февраль куни Австралияни қабул қилишади.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 489 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.02.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон-2012 саралаш босқичининг 5-турини бугун Ироқ терма жамоасига қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

    Ушбу учрашув "SPORT" телеканали орқали жонли тарзда эфирга узатилади. Бу ҳақда телеканал муҳаррирларидан бири Тўлқин Бакирхўжаев ўз твиттерида маълум қилганди.

    «21 февраль куни олимпиячиларимиз Қатарда Ироққа қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин Спорт телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилади», деб ёзилади твиттерда.
    Манба: https://twitter.com/#!/Tolkinjon.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 931 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz