Понедельник, 29.04.2024, 11:16
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 05

    "Бунёдкор” Анталия йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини Чехия клубига қарши ўтказди. Мавсумолди йиғинлари доирасида ташкил этиладиган ўйинларда натижа умуман аҳамият касб этмайди. Аксинча, жамоа ўйинини шакллантириш, мавсум давомида қўлланиладиган тактик режаларни синовдан ўтказиш, янги футболчиларни текшириб олиш ва бошқа жиҳатлар катта аҳамият касб этади.

    Шу боисдан ҳам иккала бўлимда икки хил таркиб майдонга туширилди. Рақиб жамоа ҳақида гапирадиган бўлсак, Чехия чемпионатининг энг совриндор жамоаларидан саналган "Баник Острава” вакиллари биз учун яхши спарринг рақиб бўлдилар. Ҳозирги тайёргарлик пайтида бундай рақиблар билан ўйнаш фойдали. Европа вакилига қарши "қалдирғочлар” жуда яхши ҳаракат қилишди.

    Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб Миржалол Қосимов шогирдлари тўпни ўз назоратларига олишган ҳолда қисқа-қисқа паслар билан рақибни тўпсизлантиришди. Асосан қанотлардан ташкил этилган ҳужумларда Акмал Шораҳмедов, Виктор Карпенко каби футболчилар жонбозлик ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 479 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.02.2012 | Комментарии (0)


    "Пахтакор” ёшлар таркиби Италияга, Виарежжиода 64-марта ўтказиладиган "Коппа Карневале” турнирида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Сафарга йўл олган таркиб қуйидагича:
    Раҳбарият - Самвел Бабаян (вице-президент), Григорий Цейтлин (спорт директори), Тачмурод Агамуродов (бош мураббий), Нўъмон Ҳасанов (мураббий), Умид Баҳромов (шифокор)

    Футболчилар: Никита Рибкин, Асилбек Омонов, Арам Бабаян, Даврон Ҳошимов, Сергей Рекун, Акрам Баҳриддинов, Игорь Сергеев, Жалолиддин Саидов, Абдуллоҳ Олимов, Темур Ҳакимов, Жамшид Искандеров, Азамат Абдуллаев, Давлатбек Ёрбеков, Жасур Ҳакимов, Фарруҳ Шотурсунов, Фарҳод Нишонов, Азамат Мамажонов, Муҳсин Убайдуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Аббос Махситалиев.

    «Пахтакор» бу сафар Италиянинг «Арзанесе» ва «Эмполи» ҳамда Венгрия пойтахтининг «Хонвед» жамоаларига қарши майдонга тушади. "Эмполи" билан учрашув "РАИ Спорт 1" телеканали орқали намойиш қилиниши режалаштирилган.

    6 февраль Пахтакор - Арзанесе
    8 февраль Пахтакор - Эмполи
    10 ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 552 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.02.2012 | Комментарии (0)

     

    Сурия олимпия терма жамоаси ўз майдонида япониялик олимпиячиларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва очколар бўйича "кунчиқар юрт” вакилларига етиб олди. Энди бу гуруҳда йўлланма учун кураш қизиди.

    Лондон-2012 учинчи саралаш босқичи.

    "С” гуруҳи

    4 - тур

    Сурия – Япония – 2:1

    Голлар: Муҳаммад Фарос, 19, Аҳмад ал-Солиҳ, 90. - Кенсуки Нагаи, 45.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 508 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.02.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Акмал Холматов ўз ватанига қайтиб, Турсунзоданинг "Регар-ТадАЗ" жамоасига қўшилиши мумкин.

    Ҳозирги кунда Холматов Эрон биринчи дивизиони вакили "Пас" клубига тегишли бўлиб, Акмалнинг ушбу клуб билан шартномаси март ойида якунига етади. Тожикистоннинг етти карра чемпиони футболчи билан музокараларни бошлаб юборган.

    Акмал Холматов ўзининг футболдаг илк қадамларини айнан "Регар"да ташлаган.

    МАЪЛУМОТ
    Акмал Холматов 1976 йил 4 апрелда Душанбеда туғилган.
    Ярим ҳимоячи.
    Тўп сурган жамоалари: «Регар-ТадАЗ» (Турсунзода), «Нефтчи» (Фарғона), «Пахтакор» (Тошкент).
    2010 йил июль ойидан бери "Пас" (Ҳамадон) клуби аъзоси

    Эришган ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги соҳиби

    Манба: www.varzish-sport.tj.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 892 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.02.2012 | Комментарии (0)


    Олимпиада – 2012. учинчи саралаш босқичи.

    "В” гуруҳи

    4 - тур

    Ўзбекистон о.т.ж  – Австралия о.т.ж  - 2:0 (1:0)

    Голлар: Кенжа ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.02.2012 | Комментарии (0)



    Маълумки, Ўзбекистон ва Австралия олимпия терма жамоалари ўртасидаги Лондон олимпиадаси саралаш учрашувининг бошланиш вақти ФИФА тавсияси билан Тошкент вақти билан 20:00 дан 15:00 га кўчирилди.

    Шу сабабли, бугун бўлиб ўтган терма жамоа фан клуби йиғилишида маслаҳат қилинган аксарият дастурлар ўз кучида қолади. Фақат, терма жамоа фан клуби аъзолари эртга соат 13:00 да «Жар» стадионига йиғилиши талаб этилади. Айнан шу вақтда терма жамоа фан клуби аъзолариа кириш чиптаси тарқатилади.

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олимпиадага чиқиш учун ҳар қачонгидан яхшироқ имконият ҳосил қилган. Барча мухлисларимизни бир тану бир жон бўлиб жонжон Ватанимиз терма жамоасини стадионда қўллаб қувватлашга чорлаймиз!

    Ўзбекистон терма жамоаси фан клуби
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 541 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.02.2012 | Комментарии (0)


     

    "Насаф" клуби хабар қилиб ўтганидек, айни пайтда жамоа таркибида икки нафар янги легионер футболчи кўрикдан ўтмоқда.

    Бир неча кун илгари 32 ёшни қаршилаган сербиялик ярим ҳимоячи Братислав Ристич ўз вақтида Испания, Украина, Россия, Белгия, Болгария ва АҚШ чемпионатларида тўп сурган бўлса, бразилиялик бўйдор ҳужумчи Фелипе Мексес эса энди 27 ёшга тўлади. Қуйида ушбу футболчилар ҳақида тўлиқ маълумот билан танишишингиз мумкин:

    Тўлиқ исми: Фелипе Алмейда Феликс
    Туғилган санаси: 20.04.1985
    Туғилган жойи: Бразилия, Сан Паулу штати.
    Оғирлиги: 90 кг
    Бўйи: 195 см
    Амплуаси: ҳужумчи
    Тўп сурган жамоалари: "Атлетико” (Бразилия), "Спартак” (Нальчик, Россия), "Баку” (Озарбайжон), "Френцварош” (Венгрия).

    Тўлиқ исми: Братислав Ристич
    Туғилган санаси: 21.01.1980
    Туғилган жойи: Сербия, Ниш шаҳри
    Бўйи: 178 см
    Вазни: 70 кг
    Миллати: серб
    Амплуаси: қанот ярим ҳимоячиси
    Туп сурган жамоалари: "Раднички” (Ниш, Сербия), "Брюгге” (Бельгия) ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 520 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.02.2012 | Комментарии (0)



    Англия чемпионатининг 24-турида Анри "Блэкберн" дарвозасига ҳакам учрашувга қўшиб берилган дақиқаларга гол урди.

    Бу гол 34 ёшли ҳужумчи учун 2007 йилнинг 3 февралидан бери премьер лигада урган биринчи голи экан. Сўнгги бор у ўшанда "Мидлсбро" дарвозасини ишғол этган. Бундан ташқари бу 2007 йилнинг 21 январдан бери "Эмирейтс"да урган дастлабки голи сифатида ҳам тарихга кирадиган бўлди. Ўшанда Анри "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғол қилган эди.

    Манба: www.championat.com
    Категория: Европа | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Дата: 05.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz