Понедельник, 29.04.2024, 13:02
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 28



    Япония терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаш учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов эртанги ўйиндан кейин гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолишни мақсад қилаётганини айтиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси эса япон характери Япония терма жамоасининг энг кучли жиҳати эканлигини қайд этди.

    Эслатиб ўтамиз, Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 29 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан 15:32да бошланади.

    В.Абрамов: - Япониядек меҳмондўст мамлакатда бўлиб турганимиздан жуда ҳам мамнунмиз. Эртанги ўйинга чиқарилган чипталарнинг барчаси сотилиб бўлибди. Бу нарса эса бизнинг футбол мухисларига ёқадиган яхши ва чиройли футбол ўйнашга ундайди.
    А.Ҳайдаров: - Биз эртага Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши майдонга тушамиз. Бизни нафақат футболчилар учун, балки ишқибозлар учун ҳам қизиқарли бўлган ўйин кутиб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси бўлажак б ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 664 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)



    Эртага Тошкент вақти билан 15:32 да Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичининг сўнгги тури доирасида майдонга тушишади. Бир неча дақиқа олдин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Матбуот анжуманига Япония миллий терма жамоаси бош мураббийи Альберто Дзаккерони Германиянинг «Вольфсбург» клуби аъзоси Макото Хасебе билан бирга ташриф буюрди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида фикр билдирар экан италиялик мутахассис эртага жамоасини қийин учрашув кутиб турганини тан олди.

    «Ўзбекистонликлар устози етти нафар футболчининг йўқлиги сабаб таркибга янги футболчиларни таклиф қилган ва бу улар учун ажойиб имкониятдир, — дея гап бошлади мутахассис. — Яхши ва янги ўйинчилар ана шундай йўқотишлар жараёнида кашф этилади. Улар бош мураббийнинг эътиборини қозониш мақсадида жуда тартибли, чиройли ва ўз имкониятларидан ҳам ортиқроқ ўйин намойиш этишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, етти нафар футболчининг йўқлиг ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 593 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)


    Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 29 февраль – 9 март кунлари оралиғида Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказиши ҳақида маълум қилгандик. Бу ўз навбатида 14 март куни БАА олимпия терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган Лондон-2012 саралашининг энг муҳим ўйини учун тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак эди.

    Энди Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Туркия сафари бекор қилинди. Вадим Абрамов шогирдлари 7 март куни Тошкентда тўпланиб, БААга қарши ўйин учун пойтахтда тайёргарлик олиб боришади. Режага кўра футболчилар 29 февраль куни Марат Мифтахуддинов ва Тохир Кападзе бошчилигида Туркияга йўл олишлари, Японияда бўлиб турган бош мураббий Вадим Абрамов ва тўрт нафар олимпия терма жамоаси аъзолари Токиодан Анталияга етиб келишлари лозим эди. Анталия сафари бекор қилинганидан кейин 2 март куни футболчилар квартети ва Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга Тошкентга қайтиб келиши ойдинлашди.

    Маълумот ўрнида айтиш керакк ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 580 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)



    Бошланига тобора оз вақт қолаётган янги чемпионатимизга жиддий тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг "Шўртан” клуби ўз сафини кенгайтиришда давом этмоқда.

    Туркиядаги тайёргарлик жараёнида Игорь Криушенко яна бир янги футболчини синовдан ўтказди. Амплуа бўйича ҳужумда ўйнайдиган ушбу футболчининг ҳатти-ҳаракатлари мураббийларга маъқул келди ва "Шўртан” клуби Виталий Рушницкий билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

    "Клуб раҳбарлари ва мураббийларидан таклиф олдим. Клубда футболчиларниинг бир-бирларига бўлган муносабатлари менга ёқди. Қолаверса, "Шўртан” бошланажак чемпионатда ўз олдига медаллар учун кураш олиб бориш вазифасини қўйган клуб ҳисобланади. Бундай клубда ўйнаш ҳар бир футболчи учун шарафли. Шунинг учун таклифни рад эта олмасдим. Мен ҳам ўз голларим билан клубнинг олдига қўйилган вазифани уддалашда бор куч ва ғайратимни ишга соламан” – дейди, 22 ёшли ҳужумчи.

    Виталий Рушницкий 1990 йилда Минск шаҳрида таваллуд топган. Самаранинг "Крыля Советов” клуби тар ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 723 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)



    Сўнгги икки йилни "Шўртан” клуби сафида ўтказган Ярослав Крушелницкий ўтган мавсум якунига етганидан сўнг, ўз омадини Эрон чемпионатида синаб кўриш учун "Мес Серчашма” клуби сафига йўл олганди.

    Лекин, футболчининг ўйлаган режалари Эронда амалга ошмади, яъни у ва клубнинг бошқа легионер футболчиларига бош мураббий ишонч билдирмади ва маҳаллий футболчилар хизматидан фойдаланаверди. Натижада, унинг олиб борган сиёсати клубнинг легионер футболчиларига ёқмади ва барча футболчилар клубни тарк этишга қарор қилишди.

    Ўз таркибига тажрибали футболчиларни жамлаб олаётган ва кучли рақобатни юзага келтира олаётган "Шўртан” Ярослав Крушелницкийни ҳам ўз сафига қўшиб олди.

    "Қадрдон клубим сўнгги йилларда кўзга кўринадиган даражада ўсишга эришди ва ўз ўрнига эга бўлди. Клуб жорий мавсумда медаллар учун кураш олиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйгани барчани хурсанд этади! Эрондаги қисқа муддатли фаолиятимдан сўнг, яна ўз юртимга қайтдим ва клуб раҳбарлар ва бош мураббий ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 532 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот котиби Санжарбек Ризаевнинг ЎФФ расмий сайти ва расмий твиттери ҳамда "Машъал" радиоканали учун Япониядан туриб махсус тайёрлаган радиошарҳида келтирилган маълумотларга кўра, бугун "Тойота" стадионида Ўзбекистон ва Япония терма жамоаси расмий вакиллари иштирокида ўйинолди йиғини бўлиб ўтди.

    Унга кўра эртанги ўйинда майдон эгалари Япония терма жамоаси ўзининг анъанавий тўқ кўк либосида, Ўзбекистон терма жамоаси эса оқ либосда ҳаракат қилиши келишиб олинди.

    Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни қатарлик ҳакам Абдуллоҳ Балидеҳ бошқариб боради.

    Эсингизда бўлса, бу ҳакам 5 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Австралия олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган олимпиада саралаш баҳсида ҳам бош ҳакам вазифасини бажарганди.

    Ҳозирда Токиода бўлиб турган Ўзбекистон терма жамоасининг фан клуби аъзолари эртага "Тойота" стадионига ети ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 564 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)



    20 февраль куни ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ФИФАнинг 17 февраль куни чиқарган қарорига нисбатан аппелляцияга имзо чекканди. Боиси 7 февраль куни швейцариялик Марсель Матье раҳбарлигидаги ФИФА тартиб-интизом қўмитаси ЖЧ-2014 Осиё саралаш мусобақаси 3-босқич учрашувидан келиб чиқиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг беш нафар футболчиси ва Ўзбекистон футбол федерациясини жазолаганди.

    Халқаро футбол уюшмаси ФИФА ЎФФ бош котиби ва биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаевга мазкур аппелляция юзасидан ўз муносабатини тақдим этди. Унда ФИФА тартиб-интизом қўмитасининг 118-кодекси илова қилинган бўлиб, ФИФА қуйидаги вазиятлар учун ёзилган аппеллцияларга эътибор қаратмаслиги маълум қилинган:

    a) огоҳлантириш учун;
    b) ҳайфсан учун;
    c) икки ой муддат ичидаги 3тадан кам бўлган ўйинга дисквалификация қилингани учун;
    d) ассоциация ва клубларга белгиланган 15.000 Швейцария франкигача бўлган жарима, айрим ҳолатларда 7.500 швейцария франки миқдоридаги жарима учун ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)


    ОФК мусобақаларни ўтказиш қўмитаси Яман ва Сурия жамоаларининг ОФК кубогидаги баҳсларини нейтрал майдонда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. Гап Суриянинг "Ал-Иттиҳод” ва "Аш-Шорта” ҳамда Яманнинг "Ал-Оруба” ва "Ат-Тилол” жамоалари ҳақида кетмоқда.

    Яман ва Сурия футбол ассоциацияларига ОФК томонидан йўлланган мактубда ФИФАнинг ушбу мамлакатлардаги хавфсизлик масалалари бўйича баҳоси келтирилган ва бу ерларда халқаро ўйинларни ўтказиш мумкин эмаслиги таъкидланган.

    "Ат-Тилол” жамоаси 18 февраль куни бўлиб ўтган ОФК кубоги саралаш баҳсини Мальдив оролларида ўтказишга рози бўлганди. Саралашда "Виктори” (Мальдив ороллари)ни мағлуб этган яманликлар "Е” гуруҳида Суриянинг "Аш-Шорта”, Ливаннинг "Ас-Софа” ва Ироқнинг "Аз-Завраъ” клуби билан куч синашишади.

    Фарғонанинг "Нефтчи” жамоаси тўп сурадиган "D” гуруҳида эса Яман ва Сурия жамоалари ўрин олмаган.
    Манба: www.the-afc.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 480 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)



    Англиянинг "Ливерпуль" клуби ёзда Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Синжи Кагавани сотиб олишни мўлжалламоқда. Айтишларича, мерсисайдликлар раҳбарияти 22 ёшли япон йигити учун 22 миллион евронинг баҳридан ўтиб юборишга тайёр эканлар.

    Айтиш керакки, ушбу мавсумда Кагава Германия чемпионатида 21та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол урди. Унинг немис клуби билан тузган шартномаси 2014 йилнинг июнига қадар давом этади.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 434 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичи доирасида ўзининг сўнгги учрашувини ўтказади. Чоршанба оқшомида Вадим Абрамов шогирдлари Нагоя шаҳрида Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади. Айтиш жоизки, мазкур ўйин гуруҳимизда ким биринчи ўринни эгаллашини аниқлаб беради.

     

    Японлар таркиби ўзгарди

    Терма жамоамиз учун деярли аҳамияти бўлмаган баҳсда Вадим ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 510 | Добавил: 11x11 | Дата: 28.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz