Понедельник, 29.04.2024, 12:04
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 10


    "Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси Ривалдо Анголада янги жамоаси "Кабускорп" сафида машғулотларга киришди ва россиялик мухбирга интервью берди.

    — Ўз вақтида "Коринтианс" ва "Палмейрес", "Барселона" ва "Милан" каби жамоаларда тўп сурган футболчи ҳеч ким билмайдиган жамоада ўзини қандай ҳис қилмоқда?

    — Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Кучга ва янги жамоага ёрдам бериш иштиёқига тўламан. Клуб номининг Жанубий Америка ва Европада ҳеч кимга маълум эмаслиги мени асло қизиқтирмайди. Бу ерда тўп сураётганим туфайли клуб ҳақида кўпчилик билиб олади, деб ўйлайман (кулади). 


    — Янги бош мураббиц Виктор Бондаренко билан танишиб олдингизми?

    — Ҳа. Умуман олганда, у билан ўртамизда муаммо йўқ. У яхши инсон бўлишдан ташқари, португал тилида эркин сўзлаша олади!


    — Икки ойдан кейин 40га кирасиз. Қизиқ, жаноб Бондаренко сизни футболчи сифатида қабул қиляптими ёки ўйновчи мураббий, ўзининг ёрдамчиси сифати ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.02.2012 | Комментарии (3)




    Бу йил деярли барча ёшдаги терма жамоаларимизни муҳим ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўлмайди. Гапни катталардан бошлайдиган бўлсак, миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг ҳал қилувчи босқичида иштирок этади. Олимпиячиларимиз ҳам борган сари Лондон-2012 сари дадил қадам ташлашмоқда. Бу йилдан яна қайта ташкил этиладиган 1991 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз қитъа биринчилиги саралаш ўйинларида қатнашишади. Бундан ташқари, 1993 ва 1996 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоаларимиз БАА ва Эронда ташкил этиладиган Осиё чемпионатига боришади.

    Шундай экан, мусобақаларда ижобий натижа қайд этиш учун тайёргарликни анча жиддий олиб бориш талаб этилади. Терма жамоаларимизнинг февраль ойидаги режасини билиш учун шу ҳафтанинг сешанба куни ЎФФ томон йўл олдик ва ЎФФ матбуот хизмати бўлими раҳбари Санжар Ризаев билан учрашиб, йиғин ва режалар тўғрисида баъзи маълумотларни қўлга киритдик. Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз. < ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 516 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.02.2012 | Комментарии (0)



    Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Райан Гиггз манкунианликлар билан янги шартнома имзолади. Ўттиз саккиз ёшли ярим ҳимоячининг янги шартномаси муддати келгуси мавсумнинг охирига қадар давом этиши кўзда тутилган.

    Эслатиб ўтамиз, Райан Гиггз "Манчестер Юнайтед" таркибида илк бора 1991 йилда майдонга тушган эди. Тажрибали футболчи бу йилги мавсумда Англия чемпионатининг 16 та учрашувида майдонга тушган ва 1 та гол урган.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Европа | Просмотров: 448 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.02.2012 | Комментарии (0)


     
    Кеча хабар бериб ўтганимиздек, Испания кубоги финалига "Барселона"нинг йўл олиши ўйинни "Месталья"га кўчирилишига сабаб бўлиши мумкин. Мадридлик мухлислар азалий рақибнинг финалга чиққани сабаб ҳам финал Мадридда бўлишини ҳазм қила олишмаяпти.

    Айнан юқоридаги масалага аниқлик киритиш мақсадида Испаниянинг "AS" нашри мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди. "Финал "Сантьяго Бернабеу"да ўтишини хоҳлайсизми" саволи остида ўтказилаётган сўровномада шу кунга қадар 90 мингдан ортиқ мухлислар иштирок этишди ва уларнинг 60 фоизи ўйин Мадридда бўлишидан норози эканини билдириб ўтишган.
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Испания | Просмотров: 524 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.02.2012 | Комментарии (0)



    Айни дамда Европада кўплаб фахрий футболчилар ўзларининг иккинчи ёшликларини бошдан ўтказишмоқда. Яқинда "Советский Спорт Футбол” нашри ходимлари "кўҳна қитъа”нинг 30 ёшдан ошган айрим ўйинчиларини ёдга олиб ўтишди.

    Хавьер ЗАНЕТТИ
    Амплуаси: ҳимоячи.
    Ёши: 38
    Жамоаси: «Интер»
    Статистика -2011/12.
    18 ўйин, Гол: 0

    Аргентиналик футболчи айни дамда "Интер” сафида энг кўп майдонга тушиш бўйича рекорд натижани қайд этиб турибди. Занеттининг ҳисобида 776 та учрашув бор. 38 ёшли футболчида ёшликдаги шижоат ва иштиёқ асло сўнган эмас. Шунинг учун мураббийлар уни доимо асосий таркибда майдонга тушуришади.

    Яқинда аргентиналик ҳимоячи "Интер” билан янги битим имзолашни айтиб ўтганди. Клуб раҳбарлари ҳам унинг талабини қондиришга тайёр. Маълумотларга қараганда, янги шартнома муддатти 2014 йилгача мўлжалланган бўлади.

    Захира варианти – МИГЕЛ («Валенсия» 32 ёш).

    Андреа ПИРЛО
    Амплуаси: Ярим ҳимоячи
    Ёши: 32
    Жамоаси: «Ювентус»
    Статистик ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 466 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.02.2012 | Комментарии (0)



    2012 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг тўрт жамоаси қитъа миқёсидаги мусобақаларда иштирок этади.

    Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор”, вице-чемпион "Насаф” ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби "Пахтакор” ОФК Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этса, 2011 йилги Ўзбекистон чемпионати якунлари бўйича 4-ўринни эгаллаган Фарғонанинг "Нефтчи” клуби ОЧЛ саралаш плей-офф финал раундида қатнашади. Агар фарғоналиклар БААнинг "Аш-Шабоб” клуби тўсиғидан ўта олишса, Чемпионлар Лигаси "D” гуруҳидан, мағлубиятга учраса ОФК Кубоги "D” гуруҳидан ўрин олишади.

    Ўзбекистон учун тақдим этилган 3+1 кўринишидаги ушбу квота фақат бир йил амал қилади. ОФК 2013 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги қитъа мусобақалари, жумладан, Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубоги квоталари учун 2015 йилга қадар амалда бўладиган янги критериялар жорий этади ҳамда мусобақаларда иштирок этувчи мамлакатлар ва уларнинг иштирокчилари сони ҳар икки йилда янгидан белгилаб борилади. Шу муносабат билан 201 ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 583 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.02.2012 | Комментарии (0)



    Янги бошланажак мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш билан бир қаторда ўз сафини кучли ва маҳоратли футболчилар билан бойитиб олаётган Ғузорнинг "Шўртан” клуби бугун яна бир кўзга кўринарли трансферни амалга оширди.

    Аввалги мавсумларда Наманганнинг "Навбаҳор” жамоаси таркибида тўп суриб, наманганлик минглаб ишқибозларнинг эркатой футболчисига айланган Отабек Валижонов бугун "Шўртан” клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

    "Албатта, ҳар бир футболчи ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган клубда тўп суришни орзу қилади. "Шўртан” ҳам сўнгги йилларда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган клублар сирасига киради. Қолаверса, клубда футболчилар учун барча шароитлар мухайё қилинган. Клуб раҳбарлари жиддий таклиф билар чиқишди. Олдимда бир қатор вариантлар ҳам бор эди. Лекин, уларнинг орасида "Шўртан” клуби варианти менга маъқул келди. Албатта, "Шўртан” клуби билан шартнома имзолаганимдан баҳтиёрман. "Шўртан” клубида янги марраларни забт этмоқчиман. Умид қиламанки, бор кучим ва ғайра ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 513 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.02.2012 | Комментарии (0)


    9 февраль куни тунда "Бунёдкор”нинг Анталиядаги қароргоҳига айланган "Blue waters” меҳмонхонасига Австралия терма жамоаси аъзоси Давид Карни "қалдирғочлар” ихтиёрига келиб қўшилди.

    Ушбу футболчи юртимиз футбол ишқибозларига яхши таниш. Ўтган йили Қатарда ўтган Осиё чемпионатида Давид Карни Австралия терма жамоаси сафида ҳаракат қилганлигини кўпчилик яхши эсласа керак. Айниқса, Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасида кечган ярим финал учрашувида Карни яхши ўйин кўрсатиб, терма жамоамиз дарвозасига битта гол урган ва битта голли пас оширган эди.

    Давид Карни ўз оиласи билан Англияда истиқомат қилади. У футболчилик фаолиятини ҳам айнан премьер-лига вакили "Эвертон” клубида бошлаган. Кейинчалик у Англиянинг "Шеффилд Юнайтед”, "Норвич Сити”, "Блекпул” Голландиянинг "Твенте” каби клубларида давом эттирди. Давид 2011 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Испания иккинчи премьероси (Сегунда) вакили "Алькоркон” клубида фаолият олиб бораётган эди. «Алькоркон» клуби била ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 524 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.02.2012 | Комментарии (0)


     

    "Насаф”нинг Анталиядаги йиғини давомида барча футболчилар юқори "темп”да машғулотларда иштирок этишмоқда. Сабаби мавсумолдидан ташкил этиладиган сўнгги ўқув-йиғин машғулотларида ҳар қандай жамоа мураббийси қўл остидаги футболчиларни жиддий синовдан ўтказади ва жамоанинг ўзаги - асосий таркибни аниқлаб олади. Айни пайтда "Насаф” таркибида уч нафар футболчи – тажрибали Муротжон Зуҳуров ва Ғайратжон Ҳасанов, қаршилик ёш, иқтидорли посбон Элдорбек Суюнов машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. Ўз профессионал фаолияти давомида мамлакатимиз миқиёсидаги барча совринларга эгалик қилган 29 ёшли дарвозабон Муротжон Зуҳуров (Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби – "Бунёдкор” таркибида, Ўзбекистон чемпионати кумуш ва бронза медали эгаси - "Насаф”сафида) клуб матбуот хизматига ўтган йилги мавсум якунлари, Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотлари ва янги мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    -Юртимиздаги кўплаб жамоалар феврал ойида айнан Анталияда ўқув-йиғин машғулотларини ўткази ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.02.2012 | Комментарии (0)



    «Насаф» таркибида кўрикдан ўтган бразилиялик футболчи — Феликс Фелипега жавоб берилган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

    Паспорти билан боғлиқ муаммолари боис ҳимоячи Алишер Юсупов «Насаф» билан Туркияга учмаган эди. 8 февраль куни у жамоа сафига келиб қўшилган. Шунингдек, Россиянинг «Спартак» (Нальчик) жамоасига қарши учрашувдан сўнг жамоа таркибида кўрикдан ўтаётган легионерлардан бири - бразилиялик Феликс Фелипега жавоб берилди. «Унинг ҳаракатлари мураббийлар штабини қониқтирмади», дейилди клуб расмий сайтидаги хабарда. Сербиялик Ристич эса ҳозирда клуб билан бирга.

    «Академия» (Молдова)га қарши учрашувда оёғидан енгил жароҳат олган ёш ҳужумчи Азамат Алланиёзов ҳозирча индивидуал тарзда шуғулланмоқда. Шунингдек, «Спартак-Налчик»ка қарши ўйинда биринчи бўлимдан кейин жароҳат олиб майдонни тарк этган Носир Отақўзиевнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Тажрибали ҳужумчи чап елкасидан жароҳатга эга ва у бирқанча муддатга майдонга чиқолмайди.

    «Насаф» 10 ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 536 | Добавил: 11x11 | Дата: 10.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz