Понедельник, 29.04.2024, 19:38
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 17


    ЦСКА - ШАХТЁР - 2:2 (1:1)

    Голлар: Алекс Тейшейра, 32 (0:1). Тошич, 39 (1:1). Муса, 56 (2:1). Дентинью, 69 (2:2).

    ЦСКА (Москва): Чепчугов, А.Березуцкий (Шемберас, 72), В.Березуцкий, Игнашевич, Шенников, Вернблум (Набабкин, 83), Алдонин, Муса (Ким Ин Сон, 71), Загоев (Нецид, 84), Тошич (Секу, 78), Думбья.

    "Шахтёр" (Донецк): Пятов (Шуст, 46), Срна, Кривцов (Кучер, 73), Ракицкий, Шевчук (Рац, 76), Хюбшман (Селезнев, 64), Мхитарян, Дуглас Коста (Илсинью, 46), Алекс Тейшейра (Дентинью, 46), Фернандинью, Луиз Адриану (Эдуарду да Силва, 46).

    Категория: Европа | Просмотров: 454 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)


     

    Белорус терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ футболчиси Александр Глеб "Вольфсбург"даги ижара муддати ниҳоясига етгач, эркин агентга айланди ва Самаранинг "Крилья Советов" жамоаси билан шартнома имзолади.

    Клуб расмий сайти тарқатган маълумотларга кўра, у билан мавсум охиригача шартнома имзоланган. Глеб шанба куни жамоаси билан бирга Голландияда ўтадиган йиғинга жўнаб кетади.

    Манба: www.championat.com
    Категория: Россия | Просмотров: 474 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)


     

    «Сўғдиёна» клуби бош мураббийи Даврон Файзиев кетма-кет учинчи бор ЎзПФЛ Кубогида зафар қучди. Жиззах клуби эса кетма-кет иккинчи бор муваффақият қозонгани билан эсда қоладиган бўлди.

    Ҳал қилувчи ўйинда Игорь Шквирин бошқарувидаги «Олмалиқ» клубига қарши саф тортган биринчи лиганинг янги вакили асосий вақтда дуранг натижага рози бўлди. Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ жиззахликлар сафида Фарход Усмонов ўзини кўрсатиб, ҳиcобни очишга муваффақ бўлганди. 29-дақиқада олмалиқликлардан Баҳодир Валиев мувозанатни тиклади. Шундан кейин ҳар икки томон қанчалик ҳаракат қилмасин, ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб бошқа ўзгармади. Натижада бош ҳакам Рустам Бобомурод 15 дақиқадан 2та қўшимча тайм белгилади. 99-дақиқада Акмал Абдураҳмонов «Сўғдиёна»ни иккинчи бор олдинга олиб чиққан бўлса, 117-дақиқада унинг ўзи ўйинга мантиқий якун ясади – 3:1. «Сўғдиёна» – ЎзПФЛ Кубоги соҳиби!

    ПФЛ Кубоги-2012. Финал.
    «СЎҒДИЁНА» (Жиззах) — «ОЛМАЛИҚ» (Олмалиқ) 3:1 (1:1, 1:1, 2:1)

    Голлар: ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 556 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)



    Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси австралиялик Дэвид Карни ва қозоғистонлик Эмиль Кенжисариев билан расман шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

    "Бунёдкор”нинг Анталиядаги йиғини давомида бир неча янги футболчилар иштирок этишганди. Кўрикда қатнашганлардан австралиялик Дэвид Карни ва қозоғистонлик Эмиль Кенжисариевнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. Шу муносабат билан клуб раҳбарияти ушбу икки футболчи билан шартнома имзолади.
    Дэвид Карни ва Эмиль Кенжисариев "Бунёдкор”нинг Дубайдаги йиғинига 18 февралдан қўшилишади.

    "Жамоамизнинг янги аъзоларига айланишган футболчиларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда "Бунёдкор”нинг муваффақиятларига муносиб улуш қўшишларини кутиб қоламиз", дея ёзилади клуб расмий сайтидаги хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, янги футболчиларнинг расмий тақдимот маросими Чемпионлар лигаси турнири арафасида "Жар” стадионида бўлиб ўтади.
    Манба: www.fcbunyodkor.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 425 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)


    Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафида франциялик футболчи пайдо бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
    Жамоанинг БААдаги йиғинига асли келиб чиқиши Чад давлатидан бўлган, ҳозирда Франция фуқаролигига эга Муҳаммад Бинди Мустафо келиб қўшилди. Мустафо 1984 йил 24 июлда туғилган. Бўйи 178 см, вазни 67 kg. Сўнгги жамоаси Франция қуйи дивизиони вакили "Динамик Н`Джамена” клуби бўлган.

    Шунингдек, БАА йиғинида «Локомотив» сафида яна бир қатор хорижлик футболчилар иштирок этиши кутилмоқда.
    Манба: www.lokomotiv.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 481 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)


    ФИФА тартиб интизом қўмитаси Ўзбекистон миллий терма жамоасини жазога тортди. Бу ҳақда "Stadion" ФИФА расмий сайти маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

    Марсел Мезиер бошчилигидаги қўмита Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 3-раунди доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Тожикистон учрашувини кўриб чиқиб терма жамоамизнинг беш нафар аъзоси ва ЎФФни жаримага тортишди.

    Учрашувнинг 70-дақиқасидан ўйин охирига қадар Ўзбекистон терма жамоасининг биттадан сариқ карточкага эга бўлган футболчиси кейинги босқич учун ўзларини "тозалаб" олиш мақсадида яна биттадан сариқ карточкани атайин олгани учун жазоланди, деб ёзади ФИФА расмий сайтида.

    Тартиб интизом қоидаларининг 17-бандига кўра ушбу футболчилар Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган III саралаш босқичининг сўнгги турида Японияга қарши учрашувини ўтказиб юборади.

    Ўйиннинг видеоёзувини кўриб, ўрганиб чиққан ФИФА тартиб интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоасининг бешта футболчисини тартиб инти ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 570 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов "Днепр” клуби расмий сайтига берган интервьюсида жамоанинг биринчи йиғини, олган жароҳат ва бош мураббий Хуанде Рамоснинг олиб бораётган машғулотлари ҳақида тўхталиб ўтди.

    - Биринчи йиғиндан сўнг кайфиятингиз қандай?

    - Одатдагидек йиғин давомида кўп машғулот ўтказишимизга тўғри келди. Испанияда оғир машқларни бажардик. Приней ярим оролида 18 кун бўлдик.

    ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 509 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)


    Санкт – Петербургнинг «Зенит» жамоаси ярим ҳимоячиси португалиялик Мигель Данни яқинда "Советский Спорт Футбол” нашри мухбири билан суҳбатлашди. Мулоқот жараёнида Данни ўзининг болалик дамлари, энг ёрқин хотиралари, рафиқаси билан қандай учрашгани ва ҳаётидаги бир қатор қизиқарли ҳодисалар ҳақида сўзлаб берди.

     

    Болаликнинг беғубор онлари

    - Б ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 623 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон чемпиони «Бунёдкор», аввалдан режалаштирилганидек, 6 март куни ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Тошкентда Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» клубини қабул қилади.

    Индонезия чемпиони ҳисобланган «Персипура Жаяпура» ОФК томонидан четлатилган эди, шу сабаб, 2011 йил 6 декабрь куни Куала-Лумпурда бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида «Аделаида Юнайтед» тўғридан-тўғри «Е» гуруҳи иштирокчисига айланганди. Бироқ, Спорт арбитраж судининг махсус чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги қароридан сўнг Индонезия клуби Осиё Чемпионлар Лигасига қайтарилган, шундан келиб чиқиб, ОФК 16 февраль куни Австралия ва Индонезия жамоалари ўртасида ОЧЛ саралаш плей-офф финал раунди учрашуви ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилганди.

    16 февраль куни Аделаидадаги «Хиндмарш» стадионида бўлиб ўтган баҳс 3:0 ҳисобида Австралия клуби фойдасига ҳал бўлди. Найжел Бугард, Евген Левченко ҳамда Сержио ван Дийк томонидан киритилган голлар «Аделаида»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 529 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)



    Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шинжи Кагава машғулот чоғида чап оёғидан жароҳат олди. Энди у камида 2 ҳафта давомида майдонга туша олмайди.

    "Боруссия" (Дортмунд) клуб футболчиси шифокорининг сўзларига кўра, у 18 февраль куни "Герта" ва 26 февраль куни "Ганновер"га қарши ўйинларда майдонга туша олмайди. Кагава 3 март куни бўладиган "Майнц"га қарши ўйинга тайёр бўлиши мумкин экан.

    Демак, Шинжи Кагава 29 февраль куни Ўзбекистонга қарши ўтадиган ўйинда ҳам майдонга туша олмаслигининг эҳтимоли катта.
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)


     

    Охирги мавсумларда иқтидорли дарвозабон Михаил Наумов у қадар кўзга ташланмай қолди. Чунки у асосан ўйиндан четда қолиб кетди. Табиийки, бу ҳар қандай футболчи учун ёқимсиз ҳолат ҳисобланади. «Насаф»да ўз ўрнини топа олмаганимдан сўнг Наумов учун энг яхши йўл бу клубдан кетиш эди. Шундай ҳам бўлди ва у «Шўртан» аъзосига айланди. Шу боис дарвозабон янги жамоасида янги мақсадлар билан ишга киришди. Айни пайтда бу жамоада ўизни жуда яхши ҳис этмоқда. Михаил билан суҳбат давомида бунга амин бўлдик.

    - Михаил, ўтган йили ҳам асосан заҳирада қолиб кетдингиз. Бу йил эса «Шўртан» аъзосига айлангансиз. Буни худди занжирдан қутулган шерга ўхшатиш мумкинми?
    - Тўғри, мен «Насаф»нинг заҳирасида қолиб кетдим. Гарчи ўйнаш иштиёқим баланд бўлса-да, бунга эриша олмадим. Кейин эса менга ҳар хил таклифлар бўлди. Буларнинг ораисдан «Шўртан»ни танладим. Ўйлайманки, бу жамоада ўзимни кўрсатишим учун энг қулай вариант эди. Ўз ўрнимга эга бўлган ҳолда терма жамоа аъзосига ҳам айланмоқчи ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 581 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)

    Европа лигаси

    1/16 финал

    Биринчи учрашувлар

    Порту  – Манчестер Сити  – 1:2 (1:0)

    Голлар: 1:0 – Варела (27), 1:1 – А.Перейра (55, автогол), 1:2 – Агуэро (85).

    ПОРТУ: Элтон, А.Перейра, Майкон, Ролан ... Читать дальше »

    Категория: UEFA Европа лигаси | Просмотров: 452 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)


     

    Яқиндагина Ироқ олимпия терма жамоасининг 27 ноябрь куни БАА устидан қозонган 2:0 ҳисобидаги ғалабаси бекор қилиниб, техник мағлубият ёзилганди. Бунга сабаб қилиб эса терма жамоа аъзоси Файсал Жассим ҳисобида 2та сариқ карточка бўлишига қарамай (иккинчи босқичда Эрон ва учинчи босқичда Австралияга қарши ўйинда) майдонга тушгани келтириб ўтилди.

    21 февраль куни Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳада Ироққа қарши учинчи саралаш босқичи доирасидаги 5-турда майдонга тушади. Ҳозирга қадар терма жамоамиз аъзоларидан Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жавлон Иброҳимов, Фозил Мусаев, Павел Смоляченко, Олег Зотеев каби футболчилар 1тадан огоҳлантириш олиб улгуришган. Вадим Абрамов Павел Смоляченкони таркибга жалб қилмаяпти. Қолган футболчилар Ироққа қарши ўйинда ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилса, 14 март куни Тошкентда бўлиб ўтадиган БАА олимпия терма жамоасига қарши ўйинни қўйиб юборишади. Тошкентда бўлиб ўтган Ироқ ва ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 562 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)


     

    Уммон ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.

    16 февраль куни Уммон пойтахти Маскат шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Вадим Абрамов Уммон ва Ироқ терма жамоаларига қарши БААда ташкиллаштирилган йиғинга жалб этилган барча футболчиларни синаб кўришга қарор қилди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи ҳар икки бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 18 февраль куни Маскатдан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига жўнаб кетади. 21 февраль куни айнан шу шаҳарда Ироқ олимпия терма жамоасига қарши Олимпиада-2012 3-саралаш босқичи 5-тур учрашуви бўлиб ўтади.

    УММОН о.т.ж. – ЎЗБЕКИСТОН о.т.ж. 0:0

    ЎЗБЕКИСТОН (бошланғич таркиб): Санжар Қувватов, Салим Мустафоев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Амонов, Шерзодбек Каримов, Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Олег Зотеев, Николай Гурьянов, Иван Нагаев.

    Манба: ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 652 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)


    Икки ҳафта давомида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказган «Насаф» футболчилари бугун Ўзбекистонга қайтишади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

    Йиғин мобайнида қаршилик футболчилар кун ора назорат учрашувида майдонга чиқишди. 14 кун давомида футболчиларимиз "Гурник (Польша), "Академия” (Молдова), "Ворскла” (Украина), "Спартак-Нальчик” (Россия), "Говерла-Закарпатье” (Украина), "Металлург” (Россия), "Заря” (Украина) жамоалари билан куч синашишди.

    Бугун эрталаб футболчилар сўнгги машғулотларни ўтказишди. Жамоа бош мураббийи клуб матбуот хизмати вакилларига Туркия йиғинидан қониққанлигини таъкидлаб ўтди.

    "Насаф” футболчилари бугун Анталия-Истамбул-Тошкент авиайўналиши орқали Ўзбекистонга қайтиб келишади. Сўнгра футболчиларга уч кунлик таътил берилади. Феврал ойининг учинчи ўн кунлигида қаршиликлар машғулотларни Қаршидаги базада давом эттиришади.

    Бу орада битта ўртоқлик учрашувини ўтказиш режалаштирилган. 6 мартдан бошлаб "Наса ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 485 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)

    Словакиялик ярим ҳимоячи Ян Козак ва Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби ўртасида шартнома имзоланди. «Бунёдкор»нинг Анталияда олиб борган йиғинида иштирок этган Ян Козак мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирди. Словакия терма жамоаси аъзоси «Бунёдкор»нинг ўрта чизиғидаги рақобатни кучайтирди. Унинг ҳатти-ҳаракатларидан қониққан клуб мутасаддилари европалик футболчи билан шартнома имзолашга қарор қилди. Ян Козак қалдирғочларнинг Дубайдаги йиғинига Словакиянинг Братислава шаҳридан келиб қўшилади. Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 17.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz