Понедельник, 29.04.2024, 16:54
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 09

    Янги чемпионатга жиддий тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг "Шўртан” клуби 3 феврал куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан қайтиб келганлиги ҳақида хабар бергандик.
    Дубай шаҳрида тўртта ўртоқлик учрашувларини ўтказган "Шўртан” футболчиларига Игорь Криушенко 9 февралгача дам бериб юборганди. Бугун, яъни 8 феврал куни "оқ бўрилар” пойхтатимиздаги "Ўзбекистон” меҳмонхонасига тўпланишади.
    Эртага тонг саҳар соат 04:30да клуб бош мураббийи Минск-Москва-Тошкент йўналиши бўйича юртимизга ташриф буюради ва 9 февралдан тайёргарликни давом эттиради.
    Игорь Криушенко ўз шогирдлари билан тайёргарликни пойтахтимизда унчалик ҳам узоқ давом эттиришмайди. Чунки, "Шўртан” аъзолари 13 феврал куни Тошкент-Истамбул-Анталия рейси орқали Туркияга йўл олади.
    Режага мувофиқ, Анталия шаҳрида 26 феврал кунга қадар машғулотлар олиб борилади ва 8 та ўртоқлик учрашув ўтказиш кўзда тутилган.

    манба : fcshurtan.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 504 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.02.2012 | Комментарии (0)



    Яқинда «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос клуб бош мураббийи Жозе Моуриньони ноқулай аҳволга солиб қўйди. Мураббийнинг тактикага тўла амал қилмагани ҳақидаги эътирозига жавобан ҳимоячи унинг ҳеч қачон профессионал даражада ўйнамаганини юзига солди.

    Бошқача айтганда, вазият тақозосига қараб иш тутгани ва буни футбол ўйнаган кишиларгина тушунишларини таъкидлади. «ССФ» нашри эса ушбу можародан «қанот» ҳосил қилиб, Европадаги топ-клубларнинг амалдаги мураббийларига назар солди. Хўш, ким қандай даражада футбол ўйнаган, Моуриньога ўхшаш «осмондан тушганлар» яна борми?
    Хосеп Гвардиола
    («Барселона»), 41 ёш

    «Барселона» тарихидаги энг яхши плеймейкерлардан бири. Клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Хосеп Каталониянинг асосий жамоасида 11 мавсум (1990-2001 йиллар) тўп суриб, 6 марта Испания чемпиони бўлган, ЕЧК-92 ғолибига айланган. Айнан 1992 йили Испания термаси сафида мамлакат мезбонлигида ўтган Олимпиада олтин медалини ҳам ютган. Шундан сўнг миллий терма жамоада 47та ўйинд ... Читать дальше »
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 485 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.02.2012 | Комментарии (0)



    Хабарингиз бор, анча вақтдан буён Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг "Локомотив" клубига ўтиши ҳақида хабарлар бериб борилаётган эди. Ислом Тўхтахўжаевнинг ўзи ҳам бу хабарларни тасдиқлаб ўтди.

    "Келгуси фаолиятимни Тошкентнинг "Локомотив" клубида давом эттиришга қарор қилдим.

    Янги жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекканман. Келгуси мавсумда "Локомотив" клуби билан муваффақиятли иштирок этишни ният қилиб турибман", - дейди Ислом Тўхтахўжаев.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 558 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.02.2012 | Комментарии (0)


     

    Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англиянинг "Манчестер Сити" клуби билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақида Punto Pelota нашри хабар тарқатган.

    Номи юқорида келтирилган нашр томонидан хабар қилинишича, португалиялик мураббий айни вақтда Англия премьер лигасига қайтиш ниятида бўлиб турибди. Шу сабабли ҳам, ёзги трансфер мавсуми давомида ўз олдига катта мақсадларни қўяётган "МанчестерСити"ни бошқаришга рози бўлиши ҳам мумкин.

    Моуриньо яқинда "шаҳарликлар" вакиллари билан норасмий тарзда учрашган ва музокара олиб борган.

    Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо премьер лигада ишлаш тажрибасига эга. У бундан аввал Лондоннинг "Челси" клуби бош мурабийи сифатида ишлаган эди.

    Манба: www.soccer.ru
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 474 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.02.2012 | Комментарии (0)



    ОФК қитъа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тур ҳакамлари номини эълон қилди.

    ОЧЛ «А» гуруҳидан ўрин олган «Насаф»нинг 2-тур учрашувини уммонлик ҳакамлар бошқаришса, Тошкентда ўтказиладиган «Пахтакор» ва БААнинг «Банияс» ўртасидаги баҳс Чои Мёнг-Йонг бошчилигидаги жанубий кореялик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган.

    ОЧЛ Шарқий минтақаси «E» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон чемпиони «Бунёдкор» 20 март куни ё Жанубий Кореянинг Поханг, ёки Таиланднинг Чонбури шаҳрига сафар қилади. Ўйинни Али Ҳамад ал-Бадвавий бошлиқ БААлик ҳакамлар бошқариб боришади.

    «А» гуруҳидаги «Насаф» ва «Е» гуруҳидаги «Бунёдкор»нинг 2-турдаги рақиблари номи ҳозирча аниқ эмас. Ўзбекистон чемпиони ва вице-чемпиони рақиблари Чемпионлар Лигаси саралаш плей-офф финал раунди доирасида 18 февраль куни бўлиб ўтадиган «Истиқлол» (Эрон)/»Зоб Оҳан» (Эрон) – «Ал-Иттифоқ» (Саудия Арабистони) ва «Поханг Стилерз» (Жанубий Корея) – «Чонбури» (Таиланд) учрашувларидан сўнг маълум бўлади.

    ОЧЛ
    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.02.2012 | Комментарии (0)



    «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг 27 ёшлик таваллуд кунига ажойиб совға ҳозирлади.

    AS нашрининг хабари кўра, португалиялик футбол сеҳргари «Lamborghini LP700-4 Aventador» автомобилини харид қилди. Бу автомобиль Италиянинг чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган «Sant’Agata» пойга машинаси модели ҳисобланади. Автомобиль моторининг қуввати 700 от кучидан ҳам юқори бўлиб, 2,9 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади. Нархи ҳам «яхшигина» — 350 минг евро!
    Категория: Испания | Просмотров: 516 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.02.2012 | Комментарии (0)


    1/2 финал

    Биринчи учрашувлар

    Милан – Ювентус – 1:2 (0:0)

    Голы: 0:1 – М. Касерес (53), 1:1 – Эль Шаарави (62), 1:2 – М. Касерес (83).

    МИЛАН: Амелия, Бонера, Мексес, Антонини, Эмануэлсон (Робиньо, 61), Силва, ван Боммел (Лопес, 85), Амброзини, Эль Шаарави, Зеедорф, Ибрагимович.

    ЮВЕНТУС: Сторари, Бонуччи, М. Касерес, Бардзальи, Кьеллини, Эстигаррибиа, Пирло, Падоин (Марроне, 70), Боррьелло (Вучинич, 67), Джаккерини, Дель Пьеро (Куальярелла, 67).

    Сиена – Наполи

    Категория: Европа | Просмотров: 439 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.02.2012 | Комментарии (0)


    Испания кубоги

    Ярим финал

    Жавоб учрашувлари

    Барселона – Валенсия – 2:0 (1:0)

    Голлар: 1:0 – Фабрегас (16), 2:0 – Хави (81).

    БАРСЕЛОНА: Хосе Пинто, Пуйоль, Маскерано, Пике, Абидаль, Алькантара, Фабрегас (Иньеста, 90), Хави, Куэнка (Тельо, 89), Санчес (Дани Алвеш, 86), Месси.

    ВАЛЕНСИЯ: Диего Алвес, Мигел, Виктор Руис, Рами, Матье, Альбельда (Парехо, 85), Альба, Банега (Тино Коста, 69), Фегули, Жонас (Пьятти, 78), Адурис.

    ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 503 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.02.2012 | Комментарии (0)


     

    "Бунёдкор”нинг Анталияда ўтказаётган йиғинида кўрикдан ўтишаётган бир неча футболчиларга рухсат берилди.

     

    Ебрима Сохна, Пауль Обиефуле, Драган Богавач ва Данило Белич каби хорижлик футболчилар мураббийлар штабининг талабага жавоб беришмади. Шу тариқа юқоридаги тўртлик клуб лагерини тарк этишди.

     

    Бугундан эътиборан эса "қалдирғочлар” билан биргаликда словакиялик Ян Козак шуғуллана бошлади. Ушбу футболчи марказий ярим ҳимоячи бўлиб, 2011 йилги мавсумда Грециянинг "Лариса” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган. Шунингдек, Козак Словакия терма жамоаси сафида 25та учрашувда майдонга тушган.

     

    - Маҳаллий ўйинчилардан бир бош баланд легионерлар жамоамизда қолади, - дейди Миржалол Қосимов.

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.02.2012 | Комментарии (0)



    Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган "Локомотив” клуби БААдаги йиғиндан қайтиб келгач, ҳозирда машғулотларни пойтахтда давом эттирмоқда. Темирйўлчилар раҳбарияти жамоа мақсадига монанд яқин ўтмишнинг афсонавий футболчиларидан бири, Арманистоннинг ХХ асрдаги энг яхши ўйинчиси, 1990-91 йилги мавсумларда "Пахтакор” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган Хорен Оганесянни "Локомотив” бош мураббийлигига таклиф қилганидан хабарингиз бор. Айнан "Пахтакор” Хорен Георгиевич учун футболчилик фаолиятидаги сўнгги клуб бўлиб қолди. Киевнинг "Динамо” жамоасига қарши ўйинда Оганесян оғир жароҳат олди ва натижада фаолиятини якунлади. Бироқ, футболсиз яшай олмаслигини тушунган Хорен Георгиевич ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўришга қарор қилди. У мураббий сифатида "Таврия”, АОСС, "Оменетмен”, "Пюник” клубларини бошқарди. 1996-1997 йилларда эса Арманистон терма жамоасига устозлик қилди. 2000-2006 йиллар мобайнида "Пюник” клуби президенти лавозимида ҳам ишлади. Маълум муддат ишсиз ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 444 | Добавил: 11x11 | Дата: 09.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz