Понедельник, 29.04.2024, 18:02
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 13


    Бир пайтлар Мадриднинг "Реал" клубида порлаган Гути ўз фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футболчининг агенти Марко Кирдемир айтиб ўтган.

    «Айни пайтда қўлимизда ҳеч қандай таклиф йўқ. «Лацио»дан ҳеч ким билан алоқага чиқмади. Агар Италиядан таклиф тушадиган бўлса, уни жон деб кўриб чиқамиз, ахир А серия кучли мусобақа.

    Гутига Туркияда қизиқиш бор. Бир жамоа уни 8 та ўйинга олмоқчи бўлди. Аммо биз бу таклифни рад этдик, мижозим бошқа мамлакатда ўйнашни истаяпти.

    ... Читать дальше »

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 530 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)


    Ниҳоят мухлислар орзиқиб кутган кунлар етиб келди. Сешанба ва чоршанба кунлари Европанинг тўртта шаҳрида Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.

    Сешанба куни Россия чемпиони Санкт-Петербургнинг "Зенит” жамоаси ўз майдонида Португалиянинг "Бенфика” клубига қарши майдонга тушади. Лиссабонларлик гуруҳ баҳсларида барчани ажаблантиришганди. Қани кўрамиз, бу сафар улар қандай каромат кўрсатишар экан.

    Куннинг иккинчи учрашувида "Милан” ўз майдонида Лондоннинг "Арсенал” клубини қабул қилади. Ушбу баҳсга бў ... Читать дальше »

    Категория: Европа | Просмотров: 474 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)


    АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн яқин вақт ичида «Тоттенҳэм» бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда «The Daily Mail» газетаси хабар бермоқда.

    Бу воқеа «Тоттенҳэм»нинг ҳозирги устози Ҳарри Реднапп Англия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганидан кейингина содир бўлиши мумкин.

    Қайд этиб ўтиш жоиз, терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло истеъфога чиққанидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун Англия футбол уюшмаси ҳали ҳеч кимга расмий таклиф билан чиққани йўқ. Англия терма жамоаси бош мураббийлиги учун айнан Ҳарри Реднапп фаворит ҳисобланмоқда.
    Манба: www.sport-express.ru.
    Категория: Европа | Просмотров: 478 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)

    Африка қитъасининг Габон ҳамда Экваториал Гвинея давлатларида Африка миллатлар кубоги мусобақасининг финал учрашуви ниҳоясига етди. Сўнгги асосий ўйинда Замбия ҳамда Кот-д`Ивуар термалари ўзаро куч синашиди. Баҳснинг асосий дақиқалаидан дуранг натижа қайд этилди.

    Ўйиндан кейин белгиланган пенальтилар сериясида Замбия термаси омадлироқ чиқиб, Африка миллатлар кубогини қўлга киритди.

    Африка миллатлар кубоги, финал
    Замбия – Кот-д`Ивуар – 0:0, пенальтилар бўйича - 8:7
    Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4, 5:5, 6:5, 6:6, 7:6, 7:7, 8:7.
    ЗАМБИЯ: Мвине, Нкаусу, Химунде, Мусонда (Н. Муленга, 12; Ф. Катонго, 74), Сунзу, Калаба, Чанса, Синкала, Лунгу, Маюка, К. Катонго.
    КОТ-Д`ИВУАР: Барри, Зокора (Я Конан, 75), Туре, Бамба, Тьене, Тиоте, Госсо, Яя Туре (Вильфрид, 86), Дрогба, Калу (Градель, 63), Жервиньо.
    Огоҳлантиришлар: Тиоте (63), Бамба (66), Н. Муленга (69).
    "Стад д’Ангондже" стадиони.



    Манба: www.uff.uz
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 788 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)



    Самарқанднинг «Динамо» жамоаси куни кеча пойтахтимиздаги иккинчи ўқув-йиғин машғулотларини ҳам якунлади. Йиғин сўнггида клуб бош мураббийи Аҳмад Убайдуллаев клуб расмий сайтига тайёргарликлар ҳақида гапириб берди.

    «Жамоамиз ўтказаётган тайёргарликни беш баллик тизимда «4» баллга баҳолардим. Чунки, биз ҳозирда ўз юртимизда тайёргарлик кўраяпмиз. Кўрганингиздек, ўзимизда оғир иқлим шароитида машғулотлар ўтказишга тўғри келяпти. Ноқулай об-ҳаво туфайли йиғин доирасидаги битта учрашув қолдирилди», - дейди жамоа бош мураббийи.

    «Умуман олганда, сунъий қопламали майдон ва ноқулай иқлим шароитини айтмаганда жамоанинг тайёргарлигидан қониқяпман. Йигитлар машғулотларга зўр беришмоқда. Афсуски, режадаги Туркия сафари амалга ошмайдиган бўлди. Тўрт босқичли тайёргарликнинг уч босқичини ҳам якунладик. Йиғинлар давомида ўндан ортиқ назорат баҳсларида қатор футболчиларни синовдан ўтказдик. Энди 14 февралдан яна Тошкентда бошланадиган йиғинимиз ҳал қилувчи, энг муҳим ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 561 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)



    Эртага 14 февраль куни ОФК қароргоҳида янги ташкил этилаётган Ёшлар ўртасидаги (U22) Осиё чемпионати саралашига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда ОФК расмий сайти.

    Саралаш учрашувлари бу йил бўлиб ўтса, чемпионатнинг финал қисми 2013 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтиши режалатирилмоқда. Кейинги чемпионат эса 2016 йилги Олимпиада ўйинларига саралаш учун хизмат қилади.

    Умумий ҳисобда ОФКнинг 41 та аъзоси ушбу мусобақада иштирок этиш истагини билдиришди. Бу терма жамоалар қуйидагилар: Австралия, Баҳрайн, Бангладеш, Камбоджа, Хитой, Хитой Тайпеи, КХДР, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Ироқ, Япония, Иордания, Жанубий Корея, Қувайт, Қирғизистон, Лаос, Ливан, Макао, Малайзия, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, Уммон, Покистан, Фаластин, Филиппин, Қатар, Саудия Арабистони, Сингапур, Шри-Ланка, Сурия, Тожикистон, Таиланд, Шарқий Тимор, Туркманистон, БАА, Ўзбекистон, Вьетнам ва Яман .

    ОФК ушбу қуръани U-19 чемпионатдаги эришилган натижага қараб ўтка ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 605 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)


    Мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "Навбаҳор" аста-секин таркибга янги келиб қўшилганлар билан шартномалар тузмоқда. Аввалроқ Леонид Кошелев жамоа билан бир йиллик битимга имзо чекканди. Энди эса Собир Ҳамидов "Навбаҳор" билан келишувга эришди.

    Футболчи шартнома имзолаб бўлгандан сўнг расмий сайтга қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
    — Мен «Навбаҳор» жамоаси аъзосига айланганимдан хурсандман. Келгуси мавсумларда жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилиб, мураббий ва мухлислар ишончини қозонишга ҳаракат қиламан. Наманганлик мухлислар ҳар жабхада юқори ўринда турадилар. Шунинг учун «Навбаҳор» вариантинида тўхтадим. Ўйлайманки, 2012 йилги мавсумда олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз.

    МАЪЛУМОТ:
    Собир ҲАМИДОВ
    Туғилган санаси ва манзили: 1986 йил 29 сентябрь, Қўқон шаҳри
    Футбол билан 14 ёшидан шуғулланишни бошлаган
    Биринчи мураббийи: Иброҳим Мадалиев
    Қўқондаги 23-ўрта мактаб ва педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетини тамомлаган
    Амплуаси: ярим ҳим ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 578 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)



    "Насаф" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, Анталиядаги навбатдаги учрашувида жамоа футболчилари Россия иккинчи дивизиони вакили – Новокузнецкнинг "Металлург-Кузбасс” жамоаси билан жанговар дурангга имзо чекишди.

    Учрашув биринчи бўлими "Насаф” устунлиги остида ўтсада бу ҳисобда акс этмади. Бунинг устига илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилишни бошлаган бир йўла икки футболчимиз- ҳимоячи Шавкат Раимқулов ва ҳужумчи Иван Бошкович кичик жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлишди. Бунгача Бошковичда ҳисоб очиш учун яхши имконият юзага келганди. Андрей Переплёткинс марказдан жарима майдонига яқинлашди ва тўпни Бошковичга узатиб берди. Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Иваннинг зарбасини дарвозабон қайтаришнинг уддасидан чиқди.

    27-дақиқада "Насаф”нинг ўнг дақиқадан бошланган ҳужумидан кейин тўп жарима майдонига узатилди. Ҳимоячилар тўпни бартарф этишга уринишди. Элдор Бойматов эса чап оёқда дарвозага кучли ва аниқ зарба йўллади. Бу сафар "Металлу ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 502 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)




    Ўзбекистон футбол федерацияси ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейини нишонлаш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлади.

    Ўзбек футболининг довруғини дунёга ёйиш орқали мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда футболнинг ролини янада кучайтириш, ёшлар ўртасида футболни тарғиб қилиш ҳамда оммалаштириш, шунингдек, 1912 йилда Ўзбекистон Республикасида пайдо бўлган Ватанимиз футболининг 100 йиллик юбилейини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда муносиб нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Бюроси «Ўзбек футболининг 100 йиллик тўйига бағишланган тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида» қарор қабул қилди.

    Қарор билан тасдиқланган тадбирлар режасига кўра, 2012 йилнинг апрель ойига қадар ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейи ўтказиладиган жойни аниқлаш ва тадбир сценарийсини йил давомида жойлар ўтказиладиган тантаналар асосида тайёрлаб бориш кўзда тутилган. Режага кўра, март ойигача ҳудудий федерациялар юбилейни ҳудудларда н ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 571 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz