Понедельник, 29.04.2024, 18:16
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 11


    Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Филиппин миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишидан хабарингиз бор. Ўйин Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 487 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)




    Украинанинг Ua-football.com сайти Киевнинг "Динамо" клуби томонидан сўнгги 20 йил ичида амалга оширилган энг фойдали трансферлар рейтингини эълон қилди. Табиийки, Максим Шацких кучли ўнталикка киритилган. Ҳаттоки ҳамюртимиз рейтингда 3-ўринга қўйилган.

    Максим ШАЦКИХ
    Шубҳасиз, ҳужумчилар орасида биринчи рақамли топилма — Максим Шацких. У Россия Биринчи лигасининг "Балтика"сида ўйнаган ва "Спартак"да тортиб олинган. У ҳақда нима гапиришмасин, Макс ўзига сарфланган пулни дастлабки 4 йилда "Динамо"нинг еврокубоклардаги иштироки орқали ортиғи билан оқлаган. Кейинчалик ҳам у планкани пасайтирмаган ва гол уришдан ташқари, голларга ассистентлик ҳам қилиб келган. Лекин нима учундир Шацких "Динамо"дан муддатидан эртароқ кетди.

    Максим Шацких Украина чемпионатининг 1999/2000 ва 2002/2003 йилги мавсумларида 20 ва 22та тўп билан энг яхши тўпурар бўлган. "Динамо" сафида 10 йил тўп суриб, Шацких барча мусобақаларда жами 142та гол урган. Демак, у клубнинг афсоналаридан би ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 472 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)




    Хабарингиз бор, Индонезиянинг "Персипура Жаяпура" клуби Индонезия чемпионатининг норасмий лигасида тўп суришни маъқул кўрганидан кейин ОФК томонидан ОЧЛдан четлатилганди. Индонезия жамоаси ОФКнинг бу қарорига нисбатан Спорт арбитраж судига мурожаат қилди ва суд клубни вақтинчалик ОЧЛга қайтариш ҳақида қарор чиқарди.

    Шундан сўнг ОФК "Персипура"ни ОЧЛга қайтаришга қарор қилди ва энди индонезияликлар 16 февраль куни Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" клубига қарши плей-офф ўйинида иштирок этишади. Ўйин Австралияда бўлиб ўтади.

    6 декабрь куни ташланган қуръага кўра, ОЧЛнинг "Е" гуруҳида Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор", Япония чемпионати бронза медали эгаси "Гамба Осака", "Чонбури" (Таиланд)/"Поханг Стилерз" (Ж.Корея) жуфтлиги ғолиби ҳамда Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" жамоалари тўп суриши керак эди. Австралияликлар қуръада саралашдан озод этилишганди.

    ОФК Индонезия ва Австралия футбол федерацияларига йўллаган мактубида айтилишича, агар "Персипура" плей-о ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 560 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)



    «Анжи» аъзоси Роберто Карлос «Реал» ҳимоячиси Пепе ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    «Раул «Барселона»га бир қатор голлар киритиб, жамоа рамзига айланиб қолганди. Пепе ҳам тажовузкор ўйин кўрсатиб мана шунга эришмоқчи. У ҳали ёш, ўзини босиб олиб ўйнашни ўрганиб олишга вақти бор. Аммо у айнан мадридликлар услубида тўп сураётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Пепе — ҳақиқий «жангчи».

    Мени ҳайрон қолдиргани, «Реал» мухлисларининг ўзлари уни ҳуштакбозлик билан қарши олишгани бўлди. Сен хато қилганингда, мадридлик мухлислар сени танқид қилишлари табиий ҳолатлигини ҳам унутмаслик керак.

    Ўтган мавсумда «Реал» Испания Кубоги финалида «Барселона»ни мағлубиятга учратиб, каталонияликлар устидан ғалаба қозона олишини ҳаммага намойиш қилиб берганди» дейди Карлос.

    Манба: www.sports.ru
    Категория: Россия | Просмотров: 441 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон Футбол федерацияси тарқатган маълумотларга кўра, Тошкентдаги ЎФФ майдонида машғулотлар ўтказган Муборакнинг "Машъал" клуби бугун тонгда йиғинни давом эттириш учун Туркияга жўнаб кетди.

    Эслатиб ўтамиз, жамоа у ерда 28 февралга қадар шуғулланади. Владимир Фомичев шогирдлари Анталия йиғини доирасида Украина, Сербия, Россия ва Қозоғистон клублари биоан куч синашади.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 469 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)



    "Насаф” футболчилари Анталияда тўртинчи назорат учрашувида Украина премьер лигаси вакили-Полтаванинг "Ворскла” жамоаси билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

    Ўйин жамоа истиқомат қилаётган "Селин” меҳмонхонасига қарашли машғулотлар майдонида ўтказилди. Шу куни ҳаво очиқ бўлсада, денгиз томондан кучли шамол эсиб турди. Аммо бу ўйинга у қадар таъсир ўтказгани йўқ.

    Учрашув бошидаёқ ташаббусни ўз қўлларига олишга интилган вакилларимиз ҳисобни очишга эришишди. Тўп учун курашда рақибдан чаққонроқ ҳаракат қилган Илҳом Шомуродов чап қанотда очилиб бораётган Андрей Переплёткинсни тўп билан таъминлади. Латвиялик ярим ҳимоячи эса ўз навбатида тўпни жарима майдони томон оширди. Бу ерда эса жамоамиз таркибида кўрикдан ўтаётган сербиялик Братислав Ристич дастлаб тўпни ўзига қулай тарзда тўхтатиб олди ва ерлатиб пастки узоқ бурчакни аниқ нишонга олди -1:0. Орадан кўп ўтмай вакилларимиз ҳисобдаги фарқни иккитага оширишлари мумкин эди. Артур Геворкян томонидан жарима май ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 479 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)



    "Бунёдкор” ва "Шахтёр” жамоаларининг иккинчи учрашувида ҳам қарағандаликлар ғалаба қозонишди.

    "БУНЁДКОР” – "ШАХТЁР” (Қозоғистон) 1:2 (0:1)
    Голлар: Вичус 21 (0:1), Байжанов 50 (0:2), Виктор Карпенко 58 (1:2)
    "Бунёдкор”: Нестеров, Шораҳмедов, Жоржевич, Каримов, Жўраев, Тўраев, Козак, Карпенко, Кенжисариев, Саломов, Солиев
    "Шахтёр”: Мокин, Париваев, Жидич, Васильевич, Киров, Даниель, Байжанов, Вичюс, Кукеев, Финонченко, Хижиченко
    Захирадан майдонга тушганлар: Тарасов, Боровский, Борантаев, Лунин, Досманбетов, Ли

    Иккинчи беллашув ҳам худди биринчиси каби ўтди. Яна "Бунёдкор” вакиллари тўпни ўз назоратларида ушлашиб, бир неча ҳавфли вазиятлар содир этишса-да, ҳисобни очиш қарағандаликларга насиб этди. Иккинчи ўйиннинг биринчисидан кичик фарқи шуки, бу сафар ўйинни бошқариб борган ҳакам худди атайин қилгандек "Шахтёр”нинг фойдасига қарор чиқараверди. Айнан унинг ҳатоси оқибатида Кумиков шогирдлари ҳисобни очишди. Ўнг қанотдан бурчак зарбаси амалга оширилди. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 561 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)


     

    "Насаф" клубининг ёш ва иқтидорли посбони Элдорбек Суюнов бугун тушдан кейин Анталия-Истанбул-Дубай ҳаво йўналиши бўйича Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.

    Қаршилик 21 ёшли посбон олимпия терма жамоамизнинг ушбу мамлакатда ўтказадиган ўқув-йиғин машғулотлари ва ўртоқлик учрашувларига жалб этилган. Шунингдек, ушбу терма жамоадан "Насаф”нинг яна икки аъзоси — Кенжа Тўраев ва Фозил Мусаевлар ҳам жой олишган.

    Ўтган йили ёшлар лигаси баҳсларида "Насаф” ўринбосарларининг олтин медалларни қўлга киритишида катта ҳисса қўшган Суюнов икки мавсумдан буён асосий таркиб аъзолари билан машғулотларда иштирок этмоқда. Дарвозабон куни кеча жамоасининг "Спартак-Нальчик”(Россия)га қарши кечган учрашувида 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ўзига билдирилган ишончни оқлади.

    Элдорбек Суюнов 2010 йилги мавсумдан бошлаб "Насаф” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунгача у Муборакнинг "Машъал” жамоаси сафида ҳаракат қилган.

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 574 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)



    "Пахтакор" ёшлари "Копа Карневале" мусобақасининг 3-турида ниҳоят ғалаба қозонишди. Тачмурод Агамуродов ва Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бугун Венгриянинг "Хонвед" жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Фаррух Шотурсунов ягона голни пенальтидан киритди.

    Аммо бу ғалаба пахтакорчиларга гуруҳда 1-ўринни олиш учун етарли бўлмади. Худди вакилларимиз сингари 5 очко жамғарган "Эмполи" жамоаси тўплар нисбатига кўра гуруҳда биринчи бўлишди.

    Виарежжо шаҳрида бўлиб ўтаётган мусобақада 48та жамоа 12та гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришмоқда. Нимчорак финалга фақат гуруҳ ғолиблари ва 2-ўринни эгаллаган жамоалардан энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4а жамоа йўл олишади. Ўша тўрт жамоа орасига кириш эса "Пахтакор"га насиб қилмайдиган бўлди.

    Бугун 6та гуруҳда 3-тур ўйинлари якунланди. Унга кўра, 3та гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоалар 6 ва 7 очко жамғаришган. Ўйинлари эртага бўлиб ўтадиган гуруҳлар орасида ҳам битта гуруҳда 2та жамоа аллақачон 6 очко жамғариб бўлишг ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 563 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)



    Аввал хабар берганимиздек, бугун Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Филиппин миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Улар кеча БААга йиғин учун жўнаб кетишди.

    Футболчиларимиз учун бугунги ўйин Лондон олимпиадаси йўлида муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Шунингдек, 15 февраль куни Уммон олимпиа термаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви борасида келишувимиз бор.

    Биласиз, олимпиячиларимиз айни пайтда БАА билан гуруҳда пешқадамлик қилишмоқда. Уларни олдинда Ироқ ва БАА олимпия термаларига қарши ўта муҳим беллашувлар кутиб турибди.

    Ўзбекистон олимпия термасининг БААдаги йиғини 18 февралга қадар давом этади.

    Бугунги ўртоқлик ўйинида ҳам вакилларимизга омад ёр бўлсин!

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 479 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)


    Саудия Арабистонида шаҳзода кубоги финали бўлиб ўтди.

    Ал Риёз шаҳридаги Қирол Фаҳд халқаро стадионида уюштирилган финал учрашувида шу стадионда тўп сурувчи мезбон «Ал Ҳилол» Даммамнинг «Ал Иттифоқ» клубини қабул қилди ва кичик фарқ билан ғалаба қозонди.

    Учрашувнинг 9-дақиқасида Кристан Вилхелмссон ҳисобни очган бўлса, 21-дақиқага келиб Навоф ал-Обид ҳисобни 2:0 га етказди.

    Даммамликлар биринчи бўлимнинг ўидаёқ жавоб тўпини киритишди: 35 ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 535 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)


    Теҳрондаги «Озоди» стадионида 33 мингдан зиёд мухлис кўз ўнгида Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффининг ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

    Теҳроннинг «Истиқлол» клуби бир учрашувдан иборат ярим финалда Исфаҳоннинг «Зоб Ахан» клубини қабул қилди ва меҳмонлар дарвозасига 2 та жавобсиз тўп йўллади.

    Осиё Чеспионлоар лигаси

    Биринчи саралаш босқичи

    ИСТИҚЛОЛ (Теҳрон) – ЗОБ ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 488 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)




    Охирги йилларда ўз ўйини билан барчанинг диққат эътиборини ўзига тортаётган Ислом Тўхтахўжаев футболчи сифатида катта ўсишга эришди. У Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоасининг аъзоси ҳисобланади.

    Ҳозирги пайтда олимпиячиларимиз Лондон-2012 йўлланмасини қўлга киритиш учун астойдил курашмоқдалар ва бу йўлда вакилларимиз жуда яхши имкониятга эгалар. Бу борада иқтидорли ҳимоячи Тўхтахўжаевнинг қўшаётган ҳиссаси катта бўлмоқда. Боз устига «Нефтчи»даги шартномаси якунлангач унга талабгорлар жуда кўп эди. Куни-кеча футболчи билан боғланиб, Австралия устидан қозонилган ғалаба ва янги жамоаси хусусида суҳбатлашдик.

    - Ислом, Австралияга қарши ўйин биз учун жуда муҳим эди. Лекин ноқулай об-ҳаво юзага келгач, вазифа янада қийинлашди. Шундай эмасми?

    - Бундай об-ҳаво шароитида биринчи марта ўйнадик. Табиийки, қорли майдонда ўйнаш бизга ҳам, уларга ҳам қийин бўлди. Негаки, бундай пайтда ўз ўйинингни намойиш этиш жуда оғир бўлади. Шунга қарамасдан мухлисларим ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 487 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz