Понедельник, 29.04.2024, 16:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 27

    Бугун Тошкентда йиғин ўтказаётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби биринчи лига вакили "Гулистон" билан назорат учрашувини ўтказиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда "Навбаҳор" мухлислар сайти хабар тарқатмоқда.

    Кескин курашлар остида кечган учрашувда тажриба ўз сўзини айтди. Аввал Қаҳрамон Муҳаммаджонов, кейин эса Зоҳид Рауповлар "Гулистон" дарвозасини ишғол қилиб, "Навбаҳор"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

    Жамоадаги янгиликларга тўхталадиган бўлсак, олимпия терма жамоамиз ихтиёрида бўлган Жаҳонгир Меҳмонов яна жамоа сафга қайтган. Шунингдек, мураббийлар "Бухоро" вакили Шавкат Низомиддиновни ҳам кўрикдан ўказишмоқда.

    "Навбаҳор"-"Гулистон" 2:0
    Голлар: Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Зоҳид Рауповл

    "Навбаҳор": Ботир Носиров, Роман Гаркуша, Жаҳонгир Меҳмонов, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Шавкат Низомиддинов, Собир Ҳамидов, Зоҳид Раупов, Анвар Раҳимов, Элмурод Низомбоев, Абдумалик Абдуллаев, Азиз Ибрагимов.
    Захирадан тушганлар: Денис Романенко, Виталий ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 534 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)

    Вадим Абрамов терма жамоамиз бошқарувини қўлга олганидан бери унинг номи матбуотда тез-тез тилга олинадиган бўлди. Аввалига танқидлар бўҳронида қолган мураббий кейинчалик ўзига бўлган қарашларни ўзгартира олди. Бир сўз билан айтганда, ўзининг қойилмақом юришлари орқали барчани ажаблантирди. Бугунги мақоламизда Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши мураббийи ҳақида бироз мушоҳада юритамиз.

    РУҲШУНОС АБРАМОВ

    Очиғини тан олиш керак, Вадим Карленович бош жамоамиз билан яхши натижаларни кўрсата олмаган пайтда ҳамма унга мураббий эмас, руҳшунос деган таърифни берганди. Амалда бу нарса ўз исботини топди. Осиё кубогидаги ғалабаларда айнан шу нарса кўринди. Абрамов футболчиларда ўзларига бўлган ишончни уйғота олди. Бошқа томондан, футболчиларда ҳам хорижда ўйнаш иштиёқи баланд эди ва Вадим Карленович бундан фойдаланди.

    Россия терма жамоасининг 2008 йилги Европа чемпионатидаги натижалари ёдингиздами? Ўшанда рус ўйинчиларида ҳам гранд жа ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 452 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)



    "Бунёдкор” клуби расмий сайтининг хабарига кўра, жамоа посбонининг терма жамоадаги ўйинлари сони 67тага етган.

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий терма жамоалари ўртасида кечган ўртоқлик учрашуви Нестеровнинг бош жамоамиздаги 67-ўйини бўлди.

    Бу борадаги кўрсаткич бўйича Игнатий термамизнинг собиқ сардори, ҳозирги кунда клубдаги устози Миржалол Қосимов билан тенглашиб олди.

    Чоршанба куни Нестеров терма жамоамиздаги 68-учрашувини ўтказиши мумкин. Маълумки, 29 февраль куни Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши меҳмонда ўйин ўтказади.

    Термада энг кўп учрашув ўтказган футболчилар орасида Нестеров ҳозирча тўртинчи бўлиб турибди.

    Рўйҳатни "Бунёдкор”нинг собиқ аъзоси Тимур Кападзе бошқариб турибди. Унинг ҳисобида 92 ўйин бор. Кучли учликни Сервер Жепаров (80) ва Александр Гейнрих (70) якунлаб беришган.

    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 478 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)


    «Олмалиқ» бир қатор легионер футболчиларга жавоб берди.
    25 февраль куни Самарқанднинг «Динамо» клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказган «Олмалиқ» таркибида бир қатор футболчилар майдонга тушмади. Жумладан, Исроил Эргашев, Азамат Исроилов ва Фаррух Нурлибоев Ўзбекистон U-22 терма жамоаси йиғинига чақирилган бўлса, янги мавсумга олмалиқлар сафида тайёргарлик кўраётган Ильдар Юлдашевда жароҳат бор.

    «Олмалиқ» расмий сайтининг хабар беришича, жамоа йиғинларида иштирок этган литвалик футболчилар — Тадас Гражюнас ва Эдигижус Мажусга жавоб берилган.

    Таркибга ўтган мавсумни Биринчи Лига вакили «Ерқўрғон» таркибида ўтказган Тоҳир Каримов қўшилган. Футболчи «Динамо»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга ҳам улгурди.

    «Олмалиқ» бош мураббийи Игорь Шквирин бунгача Мурод Тошматов, Даврон Маматов ва Баҳодир Валиев каби маҳаллий, Евгений Ушаков ва Максим Костюченко каби легионер футболчиларга жавоб берганди.

    Манба: www.pfl.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 460 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)


    "Бунёдкор” клубининг янги футболчиси Давид Карни терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши ўйинида иштирок этиш учун Австралияга йўл олди. Ярим ҳимоячи сўнгги 2 йил давомида жароҳати билан курашгани учун терма жамоада ҳам, ўз клубида ҳам ўйнай олмай келаётганди.

    2006 йилда Австралия миллий терма жамоасида дебют қилган футболчи жароҳатига қадар 39та ўйинда майдонга тушишга улгурганди. 28 ёшли футболчи 2005-2007 йилларда "Сидней” ФКдаги фаолиятидан кейин Англиянинг "Шеффилд Юнайтед” ва "Норвич Сити” жамоаларида ўйнади. Кейинчалик эса Голландиянинг "Твенте” клубида тўп суриб, яна Англияга — "Блэкпул”га қайтди. У сўнгги пайтда Испания иккинчи дивизиони вакили — "Алькоркон” жамоасида ўйнади.

    Карни кутилмаганда "Бунёдкор” сафида пайдо бўлганини таъкидлаб ўтди. "Мен ҳеч қачон Ўзбекистонда ўйнайман, деб ўйламагандим. Клуб менинг хизматимдан фойдаланишни ростдан ҳам истаётганини кўриб, ўзимга ўзим: "Нима учун бу клубда ўйнамаслигим лозим? Мен истаётган нарса шу эмасми?”, д ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 479 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)



    Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйин олдидан шамоллаб қолгани ҳақида хабар берилган БААнинг «Аш-Шабоб» клуби яримҳимоячиси Азиз Ҳайдаров сафга қайтган. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

    ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаевнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бўлиб турган Нагоя шаҳридан тайёрлаган махсус репортажига кўра, олимпия терма жамоасининг Қатардаги машғулотлари вақтида жароҳат олган «Пахтакор» ҳимоячиси Акбар Исматуллаев, шунингдек, Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини вақтида бироз жароҳат олган Темур Кападзе индивидуал дастур асосида шуғулланишмоқда.

    Шамоллаб қолгани айтилаётган бошқа бир «пахтакорчи» — Элдор Магдеев эса 27 февраль куни машғулотларда қисман иштирок этганига қарамай, асосий эътиборни саломатлигини тиклашга қаратган.

    Эслатиб ўтамиз, Япония ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 3-саралаш босқичи 6-тур учрашуви 29 февраль куни Тошкент вақти билан 15:32да бошланади.
    Манба: www.the-uff.com.< ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)




    Озарбайжон Ҳиндистондан йирик ҳисобда устун келди

    Бугун Дубайда Озарбайжон ва Ҳиндистон терма жамоалари ўзаро куч синашишди.

    «TheSevens» стадионида бўлиб ўтган баҳсда Берти Фогст шогирдлари бўлган Озарбайжонлик футболчилар йирик - 3:0 ҳисобида устун келдилар.

    Озарбайжон – Ҳиндистон - 3:0 (2:0)

    Нодиров, 3 (1:0), Шукуров, 43-пен. (2:0), Гаджиев, 84 (3:0)

    24 февраль. Дубай. «The Sevens» стадиони.

    Манба: http://www.azerisport.com.
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 554 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)


    Жамоанинг бир қатор футболчилари бошқа клубларга кўчиб ўтишди.

    Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоаси дарвозабон Элдор Тожибоев, ҳимоячи Тимур Кагиров, ярим ҳимоячилар Фарҳод Нишонов ва Азамат Бобожонов, ҳужумчи Санъат Шиховни ижарага олди. Энди ушбу футболчилар ўз фаолиятларини Зарафшонда ижара асосида давом эттиришади. Алишер Маҳмудов эса "Навбаҳор"га эркин агент сифатида кўчиб ўтди. Биз бу ўйинчиларнинг келгусидаги фаолиятларига омад тилаб қоламиз.

    Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Қизилқум"ни "Пахтакор"нинг собиқ бош мураббийи Равшан Ҳайдаров бошқармоқда.

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 467 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)


    24-27 февраль кунлари Алексей Евстафеев мураббийлик қилаётган Ўзбекистон (U22) терма жамоаси Тошкентда йиғин олиб бориши ҳақида маълум қилгандик. Тўрт кунлик йиғин сўнггида – бугун терма жамоа футболчилари Тошкентда йиғин ўтказаётган Зарафшоннинг «Қизилқум» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. Беллашув ЎФФ қошидаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтди.

    Олий лига клубига қарши ўйинда ёш олимпиячилар икки бор ҳисобда олдинда боришларига қарамай, якунда ғалабани ушлаб қола олишмади – 2:2. Терма жамоа футболчиларидан Шаҳзод Нурматов ва Никита Свиридов ўзини кўрсатган бўлса, зарафшонликлар сафида Азамат Бобажонов ва Андрей Власичев ҳисоб тенглаштирувчи голларга муаллифлик қилишди. Қайд этиш жоиз, кеча Алексей Евстафеев ва Азамат Абдураимов мураббийлидаги жамоа Қозоғистоннинг «Қизилжар» клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

    Эслатиб ўтамиз, 2013 йил бўлиб ўтадиган қитъ ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 525 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)

     

    ЎФФ йил бошида Вадим Агишев ва Игорь Худойдатов каби ҳакамларни ОФК элит ҳакамлар рўйхати учун тавсия қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Унга кўра мазкур икки нафар рефери ОФК кузатувида бўлиши белгилаб қўйилганди.

    Бироқ ЎФФ Игорь Худойдатов ва Вадим Агишев номзодларини қайтариб олишга қарор қилди. Қўшимчасига Виктор Серазитдинов ҳам ЎФФ таклифига кўра элит ҳакамлар рўйхатидан олинди. Эндиликда уч нафар рефери – Равшан Эрматов, Валентин Коваленко ва Владисав Цейтлин ОФКнинг элит ҳакамлар рўйхатида ўзбекистонлик ҳакам сифатида қолишди. Юқорида номзодлари қайтиб олинган уч нафар ҳакам ички чемпионатда ўзини кўрсатса, ЎФФ уларни 2013 йилги мавсум учун ОФКга тавсия қилиш мумкин бўлади.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 462 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)


    14 март куни Тошкентда Ўзбекистон ва БАА олимпия терма жамоалари Лондон-2012 олимпиядаси учинчи саралаш босқичининг сўнгги турида майдонга тушишади.

    Айни пайтда Амирлик терма жамоаси 11 очко билан гуруҳни бошқариб турган бўлса, Вадим Абрамов шогирдлари ҳисобида 8 очко бор. Бундан келиб чиқиб айтиш керакки, 14 март куни БАА олимпиячиларини дуранг натижа ҳам қаноатлантиради.

    Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Ўзбекистон ва БАА олимпиячилари ўртасидаги ўйинни бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатига ўзгартириш киритди. Унга кўра япониялик Масааки Тома ўйинни бошқариб борса, қанотларда унга ҳамюртлари Ҳарухиро Отсука ва Ҳидеаки Нишио ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам малайзиялик Амир Муҳаммад Нур.

    14 март. Тошкент.
    Ўзбекистон (U23) – БАА (U23)
    Бош ҳакам: ТОМА Масааки (Япония)
    Қанот ҳаками: ОТСУКА Ҳарухиро (Япония)
    Қанот ҳаками: НИШИО Ҳидеаки (Япония)
    Тўртинчи ҳакам: НУР МУҲАММАД Нагор Амир (Малайзия)
    Комиссар: МАҲМАДШОЕВ Ислом (Тожикистон)

    P.S. Бунга қадар ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 470 | Добавил: 11x11 | Дата: 27.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz