Понедельник, 29.04.2024, 15:08
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 03


    Вадим Абрамов терма жамоамиз бошқарувини қўлга олганидан бери унинг номи матбуотда тез-тез тилга олинадиган бўлди. Аввалига танқидлар бўҳронида қолган мураббий кейинчалик ўзига бўлган қарашларни ўзгартира олди. Бир сўз билан айтганда, ўзининг қойимақом юришлари орқали барчани ажбалантирди. Бугунги мақоламизда Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши мураббийи ҳақида бироз мушоҳада юритамиз.

     

    Руҳшунос Абрамов

    ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.02.2012 | Комментарии (0)


    "Бунёдкор”нинг тажрибали ҳимоячи Хайрулла Каримов клуб матбуот хизматига мавсумолди тайёргарликлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

    - 2012 йилги мавсумга тайёргарликни Тошкентда бошладик. Йиғиннинг илк босқичида секин-аста қайта тикланиш машқларини бажаргандик. Кейинги тайёргарлигимиз Дубайга кўчди ва у ерда "Зенит”, "Шахтёр”, "Вольфсбург” ва "Ксамакс” каби кучли жамоаларга қарши ўйнашга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, ушбу йиғин биз учун фойдали бўлди. Ташкил этилган мусобақадаги асосий вазифамиз натижа эмасди, аксинча таркибни шакллантиришга кўпроқ эътибор қаратилди. Ишонч билан айта оламанки, футболчилар Дубайда ўтган йиғинда яхши тайёрланишди ва бундан мураббийлар штабининг кўнгли тўлди.

    Ҳозирги кунда Анталияда машғулотлар олиб боряпмиз. Бу ердаги об-ҳаво ҳарорати Дубайдагидек иссиқ бўлмаса-да, ҳақиқий футбол ҳавоси ҳукмронлик қилмоқда. Анталия йиғини доирасида жисмоний тайёргарликка ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, режамиздаги тўртта ўртоқлик учрашувин ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 580 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.02.2012 | Комментарии (0)



    Эртага соат 16:30 Ўзбекистон-Австралия учрашуви олдидан расмий матбуот анжумани бўлиб ўтади.

    ЎФФ расмий тветтири тарқатган хабарга кўра 4 феврал куни 16:30 Австралия олимпия терма жамоаси устози Аурелио Видмар, 17:30 Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Вадим Абрамов журналистлар саволига жавоб беришади. Мазкур матбуот анжумани "ЖАР” стадионида ўтказилади.

    Манба: www.Fk.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 570 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.02.2012 | Комментарии (0)



    Айни пайтда Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилаётган тайёргарлик жараёни 15 февралга қадар давом этади. "Бунёдкор"нинг мавсумолди тайёргарлик жараёнининг сўнгги босқичи қаерда ўтказилиши кўпчиликка қизиқтирмоқда.

    "Қалдирғочлар” ўзларининг учинчи хорижий йиғинини Дубай шаҳрида олиб боришади.

    "Бунёдкор” аъзолари 15 февраль куни Анталиядан юртимизга қайтиб келишади ва 17 февраль куни Дубайга йўл олишади. Амирликларда давом этадиган тайёргарлик 10 кун давом этади.

    Манба: www.bunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 495 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.02.2012 | Комментарии (0)



    Кеча Малайзия пойтахти — Куала Лумпурда ОФК назоратчиларини ўқитиш учун ҳар йили ташкил қилинадиган семинар бошланди. Бу семинарда Осиёнинг 60дан ортиқ назоратчилари ўқитилади. Иштирокчилар ўйин қоидалари ва ўйиндаги тортишувли вазиятлар борасида тест топширишлари ва учрашувларни назорат қилиб, ҳакамлик иши бўйича ОФКга ҳимобот топиширишлари керак.

    Марказий Осиёдан ушбу семинарда Виктор Колпаков (Қирғизистон) ва Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон) иштирок этмоқда.

    Семинар инструкторлари: Шамсул Майдин (Сингапур), Али Ал Траифи (Саудия Арабистони), Нобору Ишияма (Япония), Ян Бланчард (Англия) ва Раймонд Оливер (Англия).

    Манба: www.uzreferee.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 431 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.02.2012 | Комментарии (0)

    Хабарингиз, 5-февраль куни Лондон олимпиадаси учун 3-саралаш босқичининг 5-тури доирасидаги Ўзбекистон ва Австралия олимпиа терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

    Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур учрашувда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

    Демак, таркиб қўйидагича:

    Дарвозобонлар:
    Санжар Қувватов, Акбар Тўраев.

    Ҳимоячилар:
    Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Бобуржон Омонов, Акбар Исматуллаев, Бобур Йулдошев, Жаҳонгир Меҳмонов,

    Ярим ҳимоячилар:
    Жавлон Иброҳимов, Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳасанов, Олег Зотеев, Ойбек Қиличев, Фозил Мусаев, Дилшод Рахматуллаев, Шерзод Каримов

    Ҳужумчилар:
    Темурхўжа Абдухолиқов, Иван Нагаев, Кенжа Тўраев, Николай Гурьянов

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 466 | Добавил: 11x11 | Дата: 03.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz