Понедельник, 29.04.2024, 14:54
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 24

    Дубайнинг "Ал Наср" стадионида Миср ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини телеканалларимиз орқали олиб берилмаган бўлса-да интернетга ошно бўлган мухлислар учрашувни кўришга муваффақ бўлишди.

    Дастлабки дақиқалар тенг курашлар остига кечди. Жуда кўплаб мухлислар кўмагида ҳаракат қилган Африка қитъаси вакиллари 40-дақиқага келиб ҳисобни очишди. Бу вазиятда мисрликларнинг икки нафар ҳужумчиси Элдор Суюнов билан ёлғиз қолишганди ва "Насаф" посбони бу вазиятда ҳеч нарса қила олмади.

    Иккинчи бўлимда вакилларимиз гол уриш учун олдинга борган вакилларимиз жуда кўплаб қарши ҳужумларни ўтказиб юборишди. Бироқ яхшиямки бу вазиятларнинг кўпчилигида Миср олимпиячилари гол кирита олишмади.

    БАА, "Ал Наср” стадиони
    Ўртоқлик учрашуви

    Миср - Ўзбекистон - 3:1 (1:0)
    Гол: (40), №9 (79), №17 (83) - Зоҳир Пиримов (75)
    Четлатиш: Ж.Иброҳимов (81)

    Миср: 22.Муҳаммад Бассам Хассан, 5.Махмуд Алиан, 6.Мустафо Хассан, 7.Амро Муҳаммад, ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 803 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)


     

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 февраль куни Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Терма жамоа 24 февраль куни Чонгчжудаги «World Cup» стадионида ўйинолди машғулотларини ўтказди. Бундан аввал эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда яримҳимоячи Темур Кападзе иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

    Маҳаллий журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, Вадим Абрамов ФИФАнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси беш нафар футболчисини ЖЧ-2014 саралаш 4-раунди биринчи учрашувидан дисквалификация қилинишида доир бир қатор кескин фикрларни билдириб ўтди.

    «Ҳакамлар хато қилишса, ФИФА буни футболнинг бир қисми деб, оқлаб чиқади. Биз муддатидан аввал 4-босқич йўлланмасини қўлга киритиб бўлгандик ва нима қилиш кераклигини ўзимиз ҳал қилишга ҳақли эдик. Бу бизнинг стратегик режамиз эди. Бу ёқда эса ФИФА футболчиларимизнинг дисквалификациясини иккита ўйингача узайтириб қўйди. Буни мутлақо нотўғри деб ҳисоблайман», деди Ў ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 536 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)

    11 март куни "Жар" стадионида иккинчи бор Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ташкил этилади. Катта ёшдаги мухлисларнинг хабарлари бор, биринчи Суперкубок 1999 йилнинг август ойида бўлиб ўтган. Шу ўринда бир қизиқарли фактни келтириб ўтамиз. Озиб-ёзиб ўтказилган Суперкубок ғолиби бўлган "Навбаҳор" жамоаси аъзолари махсус совринни ечиниш хонасида тушириб юборадилар ва биллур материалдан ишланган кубок синиб кетади. 11 март куни бўлиб ўтадиган учрашув учун чипталар чиқариб бўлинди. Март ойининг бошларида сотувга чиқариладиган чипталарнинг нархлари, тоифасига қараб 5 000 сўмдан, 15 000 сўмгача. 

    Қуйида, 1999 йил бўлиб ўтган учрашув қайдномасини эътиборингизга тақдим этамиз.

    «ПАХТАКОР» - «НАВБАҲОР» - 2:4 (1:1)
    1999 йил 29 август. Фарғона. «Фарғона» стадиони. 6000 томошабин.
    «Пахтакор»: Бугало, Ашурматов, Шоймардонов, Галянов (Стрельцов, 86), Қамбаралиев, Нурматов (Писарев, 67), Ахмеров (Алиев, 46), Ширшов, Абдураимов, Шквирин, Акопянц.
    «Навбаҳор»: Башкевич (Беляков, ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 544 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)


    Беш мавсумдан бери миллий чемпионатимизда «Динамо» шарафини ҳимоя қилган ва янги мавсумни амалдаги чемпион «Бунёдкор» сафида бошлаши кутилган нигериялик футболчи Дэвид Ония яна «Динамо» сафига қайтди. Клубнинг Тошкентда ўтказаётган ўқув йиғинларига келиб қўшилганига ҳали кўп бўлмаган эрсада, Ония назорат учрашувларида аллақачон икки марта «Динамо»ни сардор сифатида майдонга бошлади. Куни кеча футболчи клуб расмий сайтига интервью берди.

    - Дэвид, сўнгги икки ойни «Бунёдкор» билан ўтказдингиз. Янги жамоа, янги муҳитда мослашиш анча қийин кечганлиги аниқ…

    - Ҳар ҳолда осон бўлмади. «Бунёдкор» билан Дубайда ўтказилган йиғинда иштирок этдим. Барча футболчилар қатори ўзимни кўрсатишга интилдим. Бироқ, у ерда ишим унчалик юришмади. Дастлабки ўйинлардан бошлаб ярим ҳимояда тўп суришимга тўғри келди. Биринчи марта таянч яримҳимоячиси сифатида тўп суришим туфайли жамоа ўйинига мослаша олмадим. Қолаверса, ўша баҳсларда «Зенит», «Шахтер» сингари кучли клубларга қарши ўйнагандик. ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 498 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)



    2012 йилги мавсумни Осиё чемпионлар лигасида иштирок этаётган жамоалар дунёга машҳур "Nike” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган тўплардан бошлашади.

    ОФК томонидан қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида иштирок этаётган барча жамоаларга 45 дона шундай тўплар тақдим этилган. Гуруҳда ўз майдонида ўтказиладиган учта учрашув учун 30 та ва машғулотлар учун 15 та тўпдан иборат.

    Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб плей-оффга йўлланма оладиган жамоа учун ОФК томонидан қўшимча равишда тўплар тақдим этилади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)



    Жанубий Кореянинг Чонгчжу шаҳрида 24 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Абрамов шогирдлари 25 февраль куни Жанубий Корея термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

    Маҳаллий журналистларнинг саволларига, Абрамовдан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Темур Кападзе ҳам жавоб берди.

    — Жанубий Кореяга қарши бўлажак ўйин Япония билан бўладиган баҳс олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради, - деди Абрамов Жанубий Корея билан ўйин ҳақида тўхталар экан. - Умуман олганда, ушбу икки жамоанинг савияси деярли бир хил. Шунинг учун ҳам Японияга қарши ўйин олдидан айни вақтда нимага қодирлигимизни кўришни хоҳлардик.

    — Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 4-саралаш босқичига чиқиб бўлди. Нима деб ўйлайсиз, яна қайси термалар Осиёнинг энг кучли 10 жамоаси қаторидан ўрин олади?
    — Барча гуруҳлардаги вазият деярли маълум, буни ўзингиз ҳам яхши биласиз ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)




    Бугун Алберто Заккерони бошчилигидаги Япония терма жамоаси Исландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Дастлабки дақиқалардан бошлаб 4-3-3 тактикасини танлаган японлар тезкор тўп киритишди. 2-дақиқадаёқ Томоаки Макино томонидан ошириб берилган тўпни Рёчи Маэда голга айлантирди. 53-дақиқада Фужимото, 79-дақиқасида эса Макинонинг ўзи рақиб дарвозасига гол уришди. Исландия фақат ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада ҳисобни қисқартиришди. Арнар Смарасон пенальтини аниқ амалга оширди – 3:1.


    Япония – Исландия – 3:1
    Голлар: Риёчи Маэда 2, Фужимото 53, Макино 79 – Смарасон 90+3 пенальтидан.
    Япония: Шусаку Нишикава, Юзо Курихара (Наоя Кондо, 76), Ясуюки Конно (Рёта Мориваки, 82), Томоаки Макино, Юичи Комано (Масахико Иноха, 64), Ясухито Эндо, Чикаши Масуда, Ёсуке Кашиваги (Кенго Накамура, 46), Жунго Фужимото (Наохиро Ишикава, 64), Рёчи Маэда, Ёшито Окубо (Жуня Танака, 46).
    Огоҳлантришлар: Ёшито Окубо 19, Томоаки Макино 90 – Торвалдссон 45. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)



    Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда "Ассосейшэд Пресс" ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

    Манбада ёзилишича, испаниялик Раул Канеда бундан буён жамоани бошқариб боради. Канеда словениялик Матьяж Кэкнинг ўрнини эгаллайди. мамлакат чемпионатидаги муваффақиятсиз натижалардан кейин клуб Кэкни шу ой бошида лавозимидан четлатилганди.

    Шу кунга қадар жиддаликларни ақтинчалик Абдуллоҳ Ғуроб бошқариб келаётганди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Раул Канеда бундан олдин Испания сегундасида қатнашиб келатёган "Алмерия" клубида ёрдамчи бўлиб ишлаган.

    Эслатиб ўтамиз, "Ал-Иттиҳод" Осиё Чемпионлар Лигасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби билан бир гуруҳдан ўрин олган. В гуруҳида шунингдек, Қатарнинг "Ал-Араби" ва БААнинг "Баннияс" жамоалари ўрин олишган.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 532 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)





    Олий лига бошланишига бир ойдан кам вақт қолди. Лекин ҳалиям янги чемпионат учун тузиб чиқилган тақвимдан дарак йўқ. То ноябрь ойигача ФИФА кунлари ҳам, ОФК кунлари ҳам маълум. Борингки «Нефтчи»нинг ОФК Кубогида иштирок этиши, қайси гуруҳга тушгани ҳам расман маълум бўлди. Аммо янги йил келмоқда қордан дарак йўқ деганларидек, тақвим борасида ҳалиям жим-жит. Биз фақат нечанчи турда ким ким билан ўйнашини биламиз холос. Бироқ шу ўйинлар айнан қайси санада бўлиб ўтишидан хабаримиз йўқ.



    Кеча бу ҳақда ПФЛ етакчи мутахассиси Валерий Лёткин билан гаплашганимда тақвим деярли тайёр эканлиги, бироқ уни Вадим Абрамов кўриб чиқиб тасдиқламагунча оммага берилмаслигини айтди. Шунинг учун ҳам матбуотга эълон қилинмаётган экан-да. Савол туғилади: Абрамов қачон вақт топиб янги тақвим билан атрофлича танишиб чиқади? 25-да Жанубий Корея билан ўйин бор, 29-да эса Япония билан. 1 мартдан то 9 мартгача Туркияда олимпиячиларимиз йиғин ўтказишади. Демак, улар 9 ё 10 март куни ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 525 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)



    Япония терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони етакчи футболчиларидан бири Ясухито Эндони терма жамоага қайтаришга қарор қилди.

    Эндонинг терма жамоадан таклиф олганини эшитган "Гамба Осака" жамоаси мураббийи Акира Нишино футболчига жарима тўпларини тепмасликни маслаҳат берди. Боиси, футболчи ўтган йилнинг август ойида жароҳат олганди. Лекин 32 ёшли футболчи бундан хавотир олаётгани йўқ.

    "Мен ҳеч қандай оғриқ ҳис қилаётганим йўқ. Мен Исландияга қарши ўйинда жарима тўпларини амалга ошираман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман", дейди Эндо.

    Шунингдек, Эндо 29 февраль куни Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этиши ҳам кутилмоқда. Дарвоқе, Исландия ва Ўзбекистон билан ўйинларда Япония терма жамоаси фақат Жей-лигада тўп сураётган футболчилар хизматдан фойдаланади. Демак, терма жамоада бир нечта янги футболчилар бор.

    "Терма жамоага бир нечта иқтидорли футболчиларни жалб қилдик. Мен футболчиларга ўз имкониятларидан фойдаланиш кераклигини айтдим", дейди Заккерон ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 440 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)



    Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон-2012 олимпиядасига йўлланмани қўлга киритиб бўлган Африка етакчиларидан бири Миср олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув Дубайдаги «Ан-Наср» стадионида бўлиб ўтади.

    Ўйин олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда биринчи бўлиб сўз олган Миср олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ҳоний Рамзий бугунги рақиби Ўзбекистон ҳақида яхши билишини маълум қилди. Мутахассис Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларни катта қизиқиш билан кузатиб борганини тан олди.

    «Бу ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаси менда илиқ таассурот қолдирмоқда. Боиси, жамоа техникага асосланган томошабоп футбол намойиш қила олади. Ўйлашимча, бугун бизга осон бўлмайди. Бундай типдаги рақибга қарши ўйин жамоамга катта фойда беришига ишонаман».

    «14 март кунги ўйинда БАА олимпия терма жамоаси Тошкентда ғалаба қозониб, олимпиада йўлланмасини қўлга киритади, де ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)




    Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон-2012 олимпиядасига йўлланмани қўлга киритиб бўлган Африка етакчиларидан бири Миср олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув Дубайдаги «Ан-Наср» стадионида бўлиб ўтади.

    Ўйин олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистлар саволларга иккинчи бўлиб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Марат Мифтахутдинов жавоб қайтарди. Хабарингиз бор, айни пайтда бош мураббий Вадим Абрамов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Сеулда бўлиб турибди.

    «Миср Лондон-2012 чиптасини қўлга киритиб қандай кучга эга эканини кўрсата олди», дея гап бошлади Марат Мифтахутдинов. «Бугун бизни кучли рақибга қарши қийин ўйин кутиб турибди. Ўйлашимча Мисрга қарши ўйинда катта тажриба тўплаш мумкин. Бугунги рақиб бизга БАА билан ўйин олдидан муносиб рақибдир».

    БААга қарши ўйин олдидан жамоа тактика ва стратегияси ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 593 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)


    Европа лигаси

    1/16 финал

    Жавоб учрашувлари

    Манчестер Юнайтед  – Аякс – 1:2 (1:1)

    Голлар: 1:0 – Х. Эрнандес (6), 1:1 – Озбилиз (37), 1:2 – Альдерверельд (87).

    МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Де Хеа, Рафаэл, Смоллинг, Жонс, Фабио, Эшли Янг (Ж. Эванс, 61), Парк Жи Сун, Клеверли (Скоулз, 61), Нани, Бербатов (Уэлбек, 72), Х. Эрнандес.

    Огоҳлантиришлар: Рафаэл (29), С. де Йонг (62), ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 469 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)



    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттерининг хабарига кўра, Алексей Евстафеев ҳамда унинг 22-ёшли футболчилардан иборат бўлган мамлакатимиз терма жамоаси Тошкентда Осиё Кубоги саралаши баҳсларига тайёргарликни бошлашди.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 538 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)


    Кеча, 23 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Виталий Денисов 25 ёшга тўлди.

    Виталий "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Шунингдек, Москванинг ЦСКА клуби академиясида ҳам таҳсил олган ва шу жамоа сафида ўйнаган. "Спартак" (Нижний Новгород) клубида ҳам бир йил ўйнаганидан хабарингиз бор. 2007 йил ёзида эса ҳамюртимиз "Днепр"га жамоасига ўтди. Бу жамоа сафида шу кунгача 142та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол муаллифи бўлган. Ўзбекистон терма жамоасида эса 32та ўйинда 1та гол урган.

    Денисов оёғидан олган жароҳатини операция қилдиргани туфайли ҳозирги кунда тикланиш устида бош қотирмоқда. Бир ойда у машғулотларга тўлиқ қўшилади.
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)




    Кеча БАА Etisalat Амирлик кубогида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Олтитадан жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил қилинадиган мусобақада икки нафар ҳамюртимиз ҳаракат қилаётган "Эмирейтс" клуби ўз уйида Диего Марадона устозлик қилаётган "Ал-Васл"ни қабул қилди.

    Ҳозирда мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турган "Эмирейтс" гуруҳ пешқадамига қарши кечган учрашувда навбатдаги мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

    Учрашувни иккала легионерларимиз ҳам асосий таркибда бошлашди. "Стадион" нашрининг аниқлашича, Александр Гейнрих мезбонлар таркибида киритилган ягона голга муаллифлик қилган. Бироқ Сашанинг ҳисоб тенглаштирувчи голига олти дақиқа ўтиб Жуан Оливейра ўз голи билан жавоб берган ва жамоасига ғалаба келтирган. Бунгача учрашувнинг 20-дақиқасида "Ал-Васл"нинг учинчи рақамли футболчиси Ҳассан Али жамоасининг биринчи голини киритганди.

    Ушбу мағлубият "Эмирейтс"нинг кубокдаги олтинчи мағлубияти бўлди. 9 учрашувда 5 очко (1 ғалаба, 2 д ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 620 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)




    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 феврал куни Чонгжу шаҳрида Кореядаги биринчи ўқув машғулотларини ўтказди. 19 футболчи иштирок этган машғулотлар маҳаллий вақт билан 16:00 да бошланиб, бир ярим соат давом этди.

    Бош мураббий Вадим Абрамов ва катта мураббий Шуҳрат Мақсудовнинг анъанавий дастури асосида 18 та футболчи шуғулланди. Олимпия терма жамоаси таркибида жароҳат олиб сафдан айрилган Акбар Исматуллаев эса майдон четида югуриш машқлари билан чекланди.

    Футболчилар кечки овқатдан сўнг 1 соат давомида назарий машғулотда қолишди.

    Ўзбекистон терма жамоаси 25 февралда Чонгжу чеккасида жойлашган World Cup стадионида Корея миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Корея Футбол Уюшмасининг таклифига кўра ташкил этилган мазкур ўйинда бош мураббий Вадим Абрамов сариқ карточкалари туфайли Японияга қарши ўйинда майдонга туша олмайдиган футболчиларсиз ўйнашни синовдан ўтказади. Шу мақсадда Абрамов олимпия терма жамоасининг бир нечта футболчисини ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 556 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)


    Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз ўйинларини шаҳарнинг "Фарғона" марказий стадионида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

    «Хабарингиз бор, жамоа ОЧЛ саралашида мағлубиятга учрагач, ОФК кубогида қатнашадиган бўлди. Жамоа ушбу турнирни Фарғона шаҳрида жойлашган "Фарғона" марказий уйингоҳида бўлиб ўтади», деб ёзилади расмий сайтда берилган хабарда.

    «ОФКда фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаев ҳам "Нефтчи" уй учрашувларини ўз ўйингоҳи "Фарғона" марказий стадионида ўтказишини тасдиқлади. Шундай қилиб, 1-тур учрашуви 7 март санасида Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади.

    Айни пайтда стадионда пластик ўриндиқларни ўрнатиш ишлари авжига чиққан.
    Манба: www.fcneftchi.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 505 | Добавил: 11x11 | Дата: 24.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz