Понедельник, 29.04.2024, 15:48
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 22

    Кеча "қалдирғочлар” икки таркибга бўлинган ҳолда учрашув ўтказишди. "Ал-Қодсия” клубига қарши ўтказилиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви айрим сабаблар туфайли бекор қилинди. Шу боисдан Миржалол Қосимов таркибни иккига бўлган ҳолда учрашув ташкил этишга қарор қилди.
    Футболчилар қуйидаги икки таркибга ажратилди:
    "Сариқлар”: Виктор Мочалов, Хайрулла Каримов, Славолюб Жоржевич, Акмал Шораҳмедов, Саҳоб Жўраев, Виктор Карпенко, Лутфулла Тўраев, Дэвид Карни, Ян Козак, Анваржон Солиев, Баҳодир Пардаев
    "Қизиллар”: Нодир Иброхимов, Анвар Ғофуров, Дилшод Жўраев, Жавлон Мирабдуллаев, Яннис Мандзукас, Руслан Мельзиддинов, Эмиль Кенжисариев, Алибобо Раҳматуллаев, Анвар Ражабов, Камолиддин Мурзоев

    Учрашув анча ҳужумкор руҳда ўтиб, жангавор дуранг – 4:4 ҳисоби қайд этилди. Бошланғич таркиб юқоридаги кўринишда бўлган бўлса-да, мураббийлар штаби иккинчи бўлимда янги футболчиларни жамоага тезроқ мослашишлари учун айрим ўзгаришларни амалга оширишди. "Сариқлар”нинг барча голлари Анваржо ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 607 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.02.2012 | Комментарии (0)




    Бугун Лондон-2012 учун саралаш учрашувлари давом этди. Ўзбекистон олимпиячилари жой олган гуруҳдаги икки жамоа БАА ва Австралия олимпия терма жамоалари ўзаро куч синашишди. Ўйинда амирлик футболчилари 23-дақиқада киритилган гол эвазига кичик ҳисобда ғалабага эришишди – 1:0.

    Энди БАА олимпия терма жамоаси 5-турдан сўнг 11 очко билан гуруҳда якка пешқадам бўлиб олди. Ушбу учрашувдан сўнг бир нарса аниқ бўлди: Сўнгги турда Ўзбекистон – БАА ўртасидаги учрашувда вакилларимизни ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба Лондонга олиб чиқади. Учрашувда ҳисоб 1:0 бўлган тақдирда икки жамоанинг плюслари 4 бўлади. Голларнинг кўплиги бизнинг фойдамизга бўлади. Дуранг ва мағлубият бўлса… ундай бўлмай қўя қолсин. Яна бир нарса кеча олимпиячиларимиз Ироқни 1:0 ҳисобида ютишганида ҳам сўнгги турда БААни мағлуб этишимиз зарур бўлар эди. Демак, деряли ҳеч нарса ўзгармади. Сўнгги ўйинда олимпиячиларимизга омад тилаймиз.

    манба : championat.uz

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 452 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.02.2012 | Комментарии (0)



    Осиё қитъасининг саралаш босқичи, "А" гуруҳида иштирок этаётган Уммон ҳамда Жанубий Корея олимпиячилари ўртасидаги қизиқарли баҳс ниҳоясига етди. Унда 0:3 ҳисоби қайд этилди ва Жанубий кореяликларнинг ғалабаси билан тугади.

    Бу эса, Жанубий Корея олимпиячиларини қитъамизда биринчи бўлиб Лондон-2012 олимпиадаси учун бериладиган чипта соҳибига айлантирди.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 469 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.02.2012 | Комментарии (0)



    ЎФФ ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейини нишонлаш бўйича тадбирлар режаси тасдиқлагани ҳақида хабар бериб ўтгандик. ЎФФ қошидаги «Soccer Pro» шўъба корхонаси юбилейга бағишланган миллий логотип дизайнини ишлаб чиқиб, ташкилий қўмита томонидан тасдиқдан ўтказди.

    Айни пайтда «Soccer Pro»миллий логотип тасвири туширилган махсус сувенир ва босма маҳсулотлар, байроқ ва байроқчалар ҳамда бошқа эсдалик совғаларни тайёрлашни режалаштирмоқда.

    Ўзбек футболининг 100 йиллиги логотипини янада оммалаштириш мақсадида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, Биринчи лига ва Ёшлар лигаси мусобақаларида, шунингдек, бошқа тегишли турнирларда ўйнайдиган футболчи, мураббий ва расмий шахсларга логотип тасвири туширилган либосда майдонга тушиш мажбурияти юкланади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 554 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.02.2012 | Комментарии (0)



    Европа чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаги "Наполи” – "Челси” учрашуви мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

    Ўйиннинг 27-дақиқасида Паоло Каннаваронинг хатосидан кейин Хуан Мата "аристократлар”ни олдинга олиб чиқди. Бироқ шундан кейин киритилган барча голлар неаполликлар ҳисобига ёзилди.

    Лавесси томонидан киритилган дубл ва Каванининг бир голидан кейин "Наполи” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва жавоб учрашуви олдидан ўз имкониятларини яхшилаб олди. "Челси” эса мана кетма-кет бешинчи ўйиндирки ғалаба нималигини билмаяпти.

    ЕЧЛ, 1/8 финал. Дастлабки ўйин.

    НАПОЛИ (Италия) – ЧЕЛСИ (Англия) – 3:1 (2:1)
    Голлар: 0:1 – Мата (27), 1:1 – Лавесси (39), 2:1 – Кавани (45), 3:1 – Лавесси (65).

    НАПОЛИ: Де Санктис, Суньига, Каннаваро, Кампаньяро, Ароника, Гаргано, Гамшик (Пандев, 82), Инлер, Маджо, Лавесси (Жемаили, 74), Кавани.

    ЧЕЛСИ: Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Босингва (Э.Коул, 12), Мейрелеш (Эссьен, 70), Рамирес, Малуда (Лэмпард, 70), Мата, С ... Читать дальше »
    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.02.2012 | Комментарии (0)



    Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувлари доирасидаги ЦСКА ҳамда "Реал" клублари ўртасидаги қизиқарли баҳс Москва шаҳрида ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ўйин дуранг натижа билан ниҳоясига етди.

    Дастлаб, Криштиану Роналду 28-дақиқада "Қироллик клуб"ни олдинга олиб чиқди. Жарима майдончасида португалиялик ҳужумчи чап оёғи билан берган зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди. Киритилган голдан сўнг иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар содир этилди. Аммо, томонлар 90-дақиқагача гол ура олишмади.

    Қўшиб берилган вақтда ЦСКА футболчилари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Жавоб учрашуви 15 март куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.

    Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Дастлабки учрашув
    ЦСКА - "Реал" Мадрид – 1:1
    Голлар: 0:1 – Роналду (28), 1:1 – Вернблум (90).
    ЦСКА: Чепчугов, А.Березуцкий, Игнашевич, В.Березуцкий, Шенников, Вернблум, Алдонин (Хонда, 68), Загоев, Тошич (Нецид (6), 82), Муса (Секу, 64), Думбия.
    РЕАЛ МАДРИД: Касильяс, Арб ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 464 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.02.2012 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси 22 февраль куни, Тошкент вақти билан 11:30да Қатардан Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади.
    Жамоа у ерда 25 февралга қадар бўлади ҳамда бу йиғин доирасида Лондон-2012 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиб бўлган Миср олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс 24 февраль куни ўтказилиши режалаштирилган.

    Айни вақтда, жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда делегациянинг бир қатор аъзолари, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Сеулга йўл олишади. Шу сабаб Мисрга қарши учрашувда олимпиячиларга Марат Мифтахутдинов ва Тоҳир Кападзе устозлик қилади.

    БААдаги йиғинлар якунига етганидан сўнг, олимпиячилар бир неча кунга Тошкентга қайтишади. Шундан сўнг навбатдаги — Туркия йиғинига йўл олинади. Кичик Осиёдаги йиғин 29 февраль – 9 март кунлари оралиғида бўлиб ўтади.

    Эслатиб ўтамиз, Олимпиада-2012 3-саралаш босқичи сўнгги учр ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 569 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.02.2012 | Комментарии (0)


    Ироқ терма жамоасига қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдираркан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов қайд этилган салбий натижа жамоа руҳини синдира олмаслигини ва Ўзбекистон олимпиячилари Лондонда бўлажак Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун охиригача кураш олиб боришларини таъкидлаб ўтди.

    Эслатиб ўтамиз, Ироқ ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги Олимпиада-2012 3-саралаш босқичи 5-тур учрашуви майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунига етди.

    «Афсуски, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Ҳеч ким мағлубиятдан кафолатланган эмас. Биринчи бўлимни яхши бошлаганимиз билан ўйинни ғалабагача олиб бора олмадик. Бундан ҳам ёмонроғи — бугун мағлубиятга учрадик. Шунга қарамай, мағлубият жамоамиз руҳини синдира олмайди», деди ўзбекистонлик олимпиячилар устози.

    «Олдимизда яна бир ўйин бор ва биз унда ғалаба қозониб, гуруҳда биринчи бўлиш учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз», дея қўшимча қилди Абрамов.
    ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 559 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.02.2012 | Комментарии (0)


    Ироқ олимпия терма жамоаси бош мураббийи Розий Суадий Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида унинг шогирдлари ғалабага ҳақлироқ бўлганликларини қайд этиб ўтди.

    «Биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик», деди Суадий.

    «Ироқ Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун курашдан чиқиб кетган бўлса-да, биз ишқибозларга аслида ким эканлигимизни кўрсата олдик. Ушбу ғалабани ФИФА биздан ғалабани олиб қўйиб, имконсиз бир аҳволда қолдирганида ҳам қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга бағишлаймиз», дея қўшимқа қилди Ироқ олимпия терма жамоаси бош мураббий Розий Суадий.

    Сўнгги, 6-тур учрашувлари 14 март, чоршанба куни бўлиб ўтади. Шу куни Австралия олимпиячилари ўз майдонида Ироқни қабул қилса, Ўзбекистон Тошкентда БАА олимпия терма жамоасини меҳмон қилади.
    Манба: www.the-uff.com.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 515 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.02.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz