Вторник, 07.05.2024, 05:32
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 13 » Аҳмад Убайдуллаев: «Оғир иқлим шароитида машғулот ўтказишга мажбурмиз»
    16:39
    Аҳмад Убайдуллаев: «Оғир иқлим шароитида машғулот ўтказишга мажбурмиз»



    Самарқанднинг «Динамо» жамоаси куни кеча пойтахтимиздаги иккинчи ўқув-йиғин машғулотларини ҳам якунлади. Йиғин сўнггида клуб бош мураббийи Аҳмад Убайдуллаев клуб расмий сайтига тайёргарликлар ҳақида гапириб берди.

    «Жамоамиз ўтказаётган тайёргарликни беш баллик тизимда «4» баллга баҳолардим. Чунки, биз ҳозирда ўз юртимизда тайёргарлик кўраяпмиз. Кўрганингиздек, ўзимизда оғир иқлим шароитида машғулотлар ўтказишга тўғри келяпти. Ноқулай об-ҳаво туфайли йиғин доирасидаги битта учрашув қолдирилди», - дейди жамоа бош мураббийи.

    «Умуман олганда, сунъий қопламали майдон ва ноқулай иқлим шароитини айтмаганда жамоанинг тайёргарлигидан қониқяпман. Йигитлар машғулотларга зўр беришмоқда. Афсуски, режадаги Туркия сафари амалга ошмайдиган бўлди. Тўрт босқичли тайёргарликнинг уч босқичини ҳам якунладик. Йиғинлар давомида ўндан ортиқ назорат баҳсларида қатор футболчиларни синовдан ўтказдик. Энди 14 февралдан яна Тошкентда бошланадиган йиғинимиз ҳал қилувчи, энг муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб беради», - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди «Динамо» расмий сайти.
    Манба: www.fcdinamo.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 562 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz