Понедельник, 06.05.2024, 16:05
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 18 » Аҳмад Убайдуллаев: Совуқ мавсумолди тайёргарлигига ҳалал бермоқда
    07:07
    Аҳмад Убайдуллаев: Совуқ мавсумолди тайёргарлигига ҳалал бермоқда

     

    Бу йилги қиш мавсуми анча совуқ келишига қарамасдан Ўзбекистон олий лигасида қатнашадиган жамоалар янги мавсумга жиддий хозирлик кўришмоқда. Ушбу мавсумда чемпионат ўйинларида муносиб иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Самарқанднинг "Динамо” жамоаси мавсум олди тайёргарлигини пойтахтимиз Тошкентда олиб бормоқда.Янги мавсум олдидан "Динамо” жамоасида қандай ўзгаришлар рўй бераётгани билан танишиш мақсадида 10-февраль куни ЎФФ сунъий қопламали майдонида машғулот олиб бораётган жамоани кузатдик. Машғулот тугагач, жамоа бош мураббийи Ахмад ака Убайдуллаев билан кичик сухбат уюштирдик.

    — Ахмад ака айтингчи мавсум олди тайёргарлиги қай холатда кечмоқда?
    — Кўриб турганингиздек мавсумга тайёргарликни пойтахтимизда олиб боряпмиз,бундай ноқулай об-хаво шароитида футболчилар учун тайёргарлик кўриш анча оғир кечмоқда,буни тайёргарлик деб ҳам бўлмайди.

    — Хозирда олий лигамизнинг кўпгина жамоалари хорижда ўқув машғулот йиғинларини ўтказишмоқда,сизнинг жамоангизда хам мавсум бошлангунга қадар хорижда тайёрланиш режаси борми?
    — Биласизми барча нарса маблағга бориб тақалади,бизнинг жамоа бюджети камтаргина шу сабабли хорижда бу йилги мавсум олдидан тайёргарлик олиб бора олмасак керак.

    — Унда янги мавсумда жамоа олдига жиддий мақсадлар қўйилмас эканда?
    — Нимага энди қўйилмас экан,қўйилади албатта.Агарда жамоа олдига вазифа қўйилмаганида мен бу ерда бир кун хам ишламасдим. Лекин бу йилги мавсумда жамоамиз олдига қандай вазифа қўйилиши хали аниқ эмас.

    — Жамоага келиб қўшилган футболчилар хақида нима дея оласиз?
    — Жамоага келиб қўшилган футболчилар эмас жамоани ким тарк этди деб сўрасангиз яхши бўларди. Сабаби жамоани бир қатор махоратли футболчилар тарк этишди. Булар Николай Риндюк,Рахматилло Бердимуродов, Дэвид Ония,Азиз Ашуров,Иброхим Рахимов каби футболчилар.

    — Сўнги маълумотларга кўра жамоангиз машғулотларида Рўзимбой Ахмедов қатнашаетган экан,ушбу хужумчини жамоада қолиш эхтимоли қанчалик?
    — Рўзимбойни жамоамизда қолиш қолмаслиги ҳали аниқ эмас,сабаби ушбу футболчи "Пахтакор” жамоасига тегишли.Агарда "Пахтакор” жамоаси билан келиша олсак, Рўзимбой мавсумни "Динамо” жамоасида бошлаши мумкин.

    — Ушбу мавсумда легионерлар учун жорий қилинган 3+1 тизимидан жамоангиз қандай фойдаланади?
    — Легионер футболчиларни жамоамизга жалб қилиш режамизда бор,лекин боя айтиб ўтганимдек бунинг учун маблағ зарур. Агар жамоамиз рахбарлари бунинг учун маблағ ажратишса албатта легионер футболчиларни жамоамизга таклиф қиламиз.

    — Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Лондон-2012 йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини қандай бахолаган бўлардингиз?
    — Мен сизга битта нарсани ишонч билан айта оламан,худо хохласа олимпия терма жамоамиз олимпиада йўлланмасини қўлга киратади. Ушбу жамоада тўп сураётган аксарият футболчилар бир пайтлар мен бошқарган ёшлар терма жамоасида тўп суришган,шу сабабли уларнинг имкониятларини яхши биламан.


    Хуршид РАЗАКОВ сухбатлашди

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Интервью | Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz