Понедельник, 06.05.2024, 14:57
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 27 » Абрамовча “юриш”
    21:32
    Абрамовча “юриш”
    Вадим Абрамов терма жамоамиз бошқарувини қўлга олганидан бери унинг номи матбуотда тез-тез тилга олинадиган бўлди. Аввалига танқидлар бўҳронида қолган мураббий кейинчалик ўзига бўлган қарашларни ўзгартира олди. Бир сўз билан айтганда, ўзининг қойилмақом юришлари орқали барчани ажаблантирди. Бугунги мақоламизда Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши мураббийи ҳақида бироз мушоҳада юритамиз.

    РУҲШУНОС АБРАМОВ

    Очиғини тан олиш керак, Вадим Карленович бош жамоамиз билан яхши натижаларни кўрсата олмаган пайтда ҳамма унга мураббий эмас, руҳшунос деган таърифни берганди. Амалда бу нарса ўз исботини топди. Осиё кубогидаги ғалабаларда айнан шу нарса кўринди. Абрамов футболчиларда ўзларига бўлган ишончни уйғота олди. Бошқа томондан, футболчиларда ҳам хорижда ўйнаш иштиёқи баланд эди ва Вадим Карленович бундан фойдаланди.

    Россия терма жамоасининг 2008 йилги Европа чемпионатидаги натижалари ёдингиздами? Ўшанда рус ўйинчиларида ҳам гранд жамоаларда ўйнаш хоҳиши кучли эди. Қитъа биринчилигидаги муваффақиятлар эса улар учун ягона йўл эди. Шунинг учун Аршавин етакчилигидаги терма жамоа кимсан Голландияни доғда қолдира олди. Натижада рус футболчилари секин-аста Европанинг кўзга кўринган жамоаларидан жой ола бошлашди. Энг асосийси, "кўҳна қитъа” терма жамоалари руслар билан эҳтиёткорона ўйнайдиган бўлишди.

    Худди шундай таърифни Ўзбекистон терма жамоасига ҳам ишлатсак, муболаға бўлмайди. Ҳозир Осиёнинг кўплаб терма жамоалари бош жамоамиз билан ўйлаб майдонга тушадиган бўлиб қолишган. Бунинг барчасига Абрамовнинг руҳшунослиги сабаб. Қолаверса, Карленович турли халқаро турнирлардаги ғалаба орқали олимпиячиларимизнинг ҳам иштиёқини оширмоқда.

    ТАВАККАЛЧИ АБРАМОВ
    Вадим Карленович нафақат руҳшунос, балки таваккални ҳам хуш кўрадиган мураббийлар тоифасига киради. Унинг кутилмаган қарорларидан гоҳида ҳайратга тушамиз. 10 январь куни Ўзбекистон футзал ва футбол терма жамоалари ўзига хос ўртоқлик учрашувидан майдонга тушганидан хабарингиз бор. Мини футбол қоидалари асосида ўтказилган ўйиндан кейин футзал терма жамоаси устози Хосе Мендез шундай деганди: "Мен Абрамовга ўхшаган таваккалчи эмасман. Агар менга катта майдонда ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф этишса, рози бўлмасдим”.

    Дарҳақиқат, бундай ўйинлар жаҳон футболида ҳам жуда кам учрайди.

    Бундан ташқари, Вадим Карленович ҳар бир ўйинда таваккалчиликка қўл уради. Буни Осиё кубогида бир неча бор кўрганмиз.

    БИР СЎЗЛИ АБРАМОВ


    Айни дамда ҳам миллий, ҳам олимпия терма жамоамизни бошқараётган мутахассис ваъдасининг устидан чиқиш орқали ҳам мухлислар меҳрини қозона оляпти. Аниқроғи, Абрамов айтганини қиладиган мураббий. Гонконг олимпиячилари билан Тошкентда бўлган ўйиндан кейин Вадим Карленович "Хавотир олманглар, ҳаммаси яхши бўлади”, деганида кўпчилик бунга ишонмаганди. Бироқ амалда бош мураббий ваъдасини бажарди. Ёки Осиё кубогидан олдин терма жамоамиз устози "Қатар майдонида ғолиб бўламиз” деганида кўпчилик унинг устидан кулганди. Аммо Карленович яна барчани лол қолдирди. Энди эса Абрамов жаҳон чемпионатига чиқишни ваъда беряпти. Қани кўрамиз, бу гал қандай бўлар экан?

    СЮРПРИЗЧИ АБРАМОВ
    Абрамовнинг энг яхши кўрган нарсаси сюрпризлар бўлса керак. Негаки, у ҳар доим кутилмаган янгиликни ихтиро қилади. Ёдингиздами, Австралиядаги ўйиндан кейин олимпия терма жамоамиз устози Тошкентда "яшил қитъа” вакилларини сюрприз кутмоқда деб айтганди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 5 февраль оқшомидаги ўйинни соат 20.00 га белгилаб, австралияликлар учун ўзига хос «сюрприз» қилмоқчи бўлганди.

    Аммо сўнгги паллада ФИФАда ишлайдиган қандайдир Савич Гордон деган жаноб (Абрамов таъбири билан айтганда) бу «сюрприз»нинг амалга ошишига тўсқинлик қилганди. Айнан шу «жаноб»нинг саъй-ҳаракатлари билан 8 февраль куни энди биз учун кутилмаган «сюрприз» тайёрланди.

    БАШОРАТЧИ АБРАМОВ

    Жаноб Абрамов шунингдек, башорат қилишни ҳам жуда яхши кўради. Унинг айрим тахминлари гоҳида тўғри чиқади. Яқинда Абрамов БАА олимпиячиларининг Ироқ устидан ғалаба қозонишини тахмин қилганди. Амалда унинг башорати ўзини оқлади.

    Яна бир гап. Терма жамоамиз ҳар бир интервьюсида миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига, олимпиячиларимизнинг Лондон олимпиядасига йўл олишини башорат қилмоқда. Бу гал ҳам Вадим Карленовичнинг тахминлари тўғри чиқишига умид қилиб қоламиз.

    ОАВ ВА АБРАМОВ

    Бир нарсага қойил қолиш керак, Абрамов ҳар доим ОАВ вакиллари билан очиқ-ойдин мулоқотда бўлишни ёқтиради. Гарчи уни тинимсиз равишда танқид қилишса ҳам ҳеч кимдан хафа бўлмайди. Айрим мураббийларга эса тўғри айтилган сўзлар ёқмайди.

    Яна бир гап, Абрамов йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида уни танқид қилган барча журналистларга ўз миннатдорчилиги изҳор этди. Бу ҳар кимнинг қўлидан келадиган иш эмас.

    ПФЛ ВА АБРАМОВ



    Вадим Абрамов ўзи ишига пишиқ инсон. Айни дамда иккита терма жамоани бошқараётган мураббий гоҳида ПФЛга ҳам ўз сўзини ўтказишга ҳаракат қилади. Масалан, ўтган йили ПФЛ директоридан нима учун чемпионат тақвими эълон қилинмади деб сўралганда, Магометов шундай жавоб қайтарганди: "Вадим Абрамов тақвимни кўздан кечириши лозим. Шунда якуний қарорга келамиз”.

    Бу йил эса терма жамоамиз устози чемпионатимизда легионер дарвозабонлар керак эмас деб айтди. Унинг талабини яна ПФЛ қондирди. Бу нимадан далолат? Абрамов ПФЛда ҳам ишлайдими? Умуман олганда, Абрамовнинг вазифаси нима? Магометовникичи? Бу саволга яна жавоб излаб кўрамиз.

    "ЛОКОМОТИВ” ВА АБРАМОВ

    Вадим Карленович "Локо” бошқарувидан кетгач, жамоа олий лигани тарк этганди. "Темирйўлчилар” биринчи лигадаги бир йиллик "саёҳат”дан кейин яна элитага қайтишди. Ҳозир клуб олдига юқори мақсадлар қўйиляпти. Норасмий маълумотларга қараганда, Абрамов собиқ жамоасига ёрдам бериб келмоқда. Аниқроғи, "Локомотив”ни ҳам бошқаришга ҳаракат қиляпти. Қандай қилиб дейсизми?

    "Шамол бўлмаса – дарахтнинг учи қимирламайди” деганларидек, яқинда "Локомотив” сафига келиб қўшилган бир қатор футболчиларнинг "темирйўлчи”га айланишида Абрамовнинг ҳиссаси катта. Терма жамоа эшиги ҳамма учун очиқ деган мураббий турли йўллар билан "Локо”ни бош жамоамиз базасига айлантириш пайида юрибди.

    Бундан ташқари, "Локо”ни бошқараётган Харен Огенесянда "Про” лицензияси йўқлиги маълум бўлди. Лекин Абрамовнинг бир сўзи билан унга ишлаш учун рухсат берилди. Огенесяндан олдинги мутахассисларда шундай лицензиялари йўқлиги учун улар юртимизда ишлай олишмаганди.

    Яна ПФЛ мавзусига қайтамиз. Ушбу ташкилотнинг вазифаси нимадан иборат, ўзи?

    Бошқа жамоалар олдига шарт қўйиб, сўзида турадиган Магометов негадир Абрамов ва айрим жамоаларга ён босади. Умуман олганда, ПФЛга барқарорлик етишмаётгани яққол кўзга ташланмоқда.

    ИСПАНИЯ ВА АБРАМОВ

    Кези келганда, терма жамоамизнинг муваффақиятлари сири нима эканлигини тахмин қилишга ҳаракат қиламиз.

    Испания терма жамоаси ниманинг эвазига Европа ва Жаҳон чемпиони бўлганини биласизми? Арагонес эсингиздами? Ушбу мутахассис Европа чемпионатига Раулни олиб кетмаганида дашномлар остида қолиб кетганди. Унгача Испания терма жамоасида "Эл Класико”нинг ҳиди уфуриб туради. Аниқроғи, "Реал” ва "Барселона” ўйинчилари бир-бириларига деярли тўп узатишмасди. Қўпол қилиб айтганда, терма жамоа иккига бўлинганди. Арагонес келгач, барчаси ўзгарди. Мадрид ва Каталония бирлашди. Шунинг учун ҳозир Испания дунёда тенгсиз бўлиб турибди.

    Абрамов келгунча, айниқса, Инилеев даврида Ўзбекистон терма жамоасида ҳам шу ҳолат ҳукмрон эди. Айрим футболчилар учун "Тошкент дербиси” ҳаммасидан устун эди. Карленович эса куч бирликда деган шиор остида барчани бирлаштирди.

    ХУЛОСА

    Шахматда ҳар бир гросмейстернинг ўз юриши бор ва бу уларга кўп ҳолларда муваффақият келтиради.

    Абрамовда ҳам шундай бўлди. Вадим Карленович ўзи белгилаган йўл орқали "юриш” қилди ва бугунги даражасига етди. Терма жамоа мураббийининг кейинги ишларига омад тилаб қоламиз.

    Аброр Деҳқонов

    Манба: «FutGOL» газетаси
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 453 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz