Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 18 » Ҳайдаров — «Ал Шабоб»нинг муваффақият калити
07:06 Ҳайдаров — «Ал Шабоб»нинг муваффақият калити |
Дубайнинг «Ал Шабоб» клуби ОФК Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистоннинг «Нефтчи» клубига қарши бўлиб ўтадиган ўйинда Ўзбекистонлик футболчи Азизбек Ҳайдаровнинг рақиб ҳақидаги билимларига таянади.
Маълумки, ушбу бахс ғолиби гуруҳ босқичида «D» гуруҳидан ўрин олади. У ерда бу икки жамоадан бирини Қатарнинг «Ал Гаррафа», Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» ва Эроннинг «Персеполис» жамоалари кутиб турибди.
«Нефтчи"нинг устун жиҳати, уларда яхши жисмоний салоҳиятга эга бўлган футболчиларнинг борлигидир. Биз уларнинг кучига тўғри баҳо бермоғимиз лозим», дейди «Ал Шабоб»нинг Бразилиялик мураббийи Пауло Бонамиго.
«Ўзбекистон клублари ва терма жамоалари сўнги йиллар ичида кўплаб мусобақаларда яхши ўйинлар намойиш этиб келишмоқда.
Рақибимиз ҳақида бизда етарлича маълумотлар йўқ. Чунки Ўзбекистон чемпионати икки ой аввал ўз ниҳоясига етиб бўлган. Бироқ, жамоамизнинг Ўзбекистонлик аъзоси Азизбек Ҳайдаров «Нефтчи»нинг кучли ва ожиз томонлари ҳақида бизларга етарлича маълумот берди», — деди Бонамиго. Манба: www.the-afc.com.
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 485 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|