Саудия Арабистонида шаҳзода кубоги финали бўлиб ўтди.
Ал Риёз шаҳридаги Қирол Фаҳд халқаро стадионида уюштирилган финал
учрашувида шу стадионда тўп сурувчи мезбон «Ал Ҳилол» Даммамнинг «Ал Иттифоқ»
клубини қабул қилди ва кичик фарқ билан ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Кристан Вилхелмссон ҳисобни очган бўлса,
21-дақиқага келиб Навоф ал-Обид ҳисобни 2:0 га етказди.
Даммамликлар биринчи бўлимнинг ўидаёқ жавоб тўпини киритишди:
35-дақиқада Яҳё ал Шаҳрий ҳисобнинг 2:1 бўлишини таъминлади, бироқ ўйин
охиригача дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Шу тариқа, "Ал Ҳилол” кубок
соҳибига айланди.
|