Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 22 » Анваржон Солиевдан “покер”
20:47 Анваржон Солиевдан “покер” |
Кеча "қалдирғочлар” икки таркибга бўлинган ҳолда учрашув ўтказишди. "Ал-Қодсия” клубига қарши ўтказилиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви айрим сабаблар туфайли бекор қилинди. Шу боисдан Миржалол Қосимов таркибни иккига бўлган ҳолда учрашув ташкил этишга қарор қилди. Футболчилар қуйидаги икки таркибга ажратилди: "Сариқлар”: Виктор Мочалов, Хайрулла Каримов, Славолюб Жоржевич, Акмал Шораҳмедов, Саҳоб Жўраев, Виктор Карпенко, Лутфулла Тўраев, Дэвид Карни, Ян Козак, Анваржон Солиев, Баҳодир Пардаев "Қизиллар”: Нодир Иброхимов, Анвар Ғофуров, Дилшод Жўраев, Жавлон Мирабдуллаев, Яннис Мандзукас, Руслан Мельзиддинов, Эмиль Кенжисариев, Алибобо Раҳматуллаев, Анвар Ражабов, Камолиддин Мурзоев
Учрашув анча ҳужумкор руҳда ўтиб, жангавор дуранг – 4:4 ҳисоби қайд этилди. Бошланғич таркиб юқоридаги кўринишда бўлган бўлса-да, мураббийлар штаби иккинчи бўлимда янги футболчиларни жамоага тезроқ мослашишлари учун айрим ўзгаришларни амалга оширишди. "Сариқлар”нинг барча голлари Анваржон Солиев ҳисобига ёзилди. "Қизиллар”дан Руслан Мельзиддинов, Баҳодир Пардаев, Эмиль Кенжисариев ва Анвар Ражабов биттадан голга муаллифлик қилишди. *** "Бунёдкор” 2012 йилги илк расмий учрашувини Австралиянинг "Аделаида Юнайтед” клубига қарши ўтказади. Бу ўйин 6 март куни "Жар” стадионида соат 17:00да бошланади. Ушбу беллашувга кириш чипталари "Жар” стадиони кассаларида сотувга чиқарилди. Мухлислар юртимизда 2012 йилги футбол мавсумини очиб берувчи "Бунёдкор” – "Аделаида Юнайтед” баҳсига кириш чипталарини стадионимиз кассаларидан ҳар куни соат 9:00дан 18:00гача ҳарид қилиб олишлари мумкин. 1-класс чипталарининг нархи 10.000 сўм, СIP-секторлар чипталари 15.000 сўм ҳамда VIP ўриндиқлар 20.000 сўмдан қилиб белгиланган. 6 март оқшомида "Жар” аренасида ҳақиқий аншлаг бўлиши аниқ. Шу кунгача клуб офисига мурожаат этиб, чипталарни сўраб юрган мухлислар сони қанчадан-қанча. Ҳозирданоқ "Жар” стадиони кассаларига бориб, "Бунёдкор” – "Аделаида Юнайтед” учрашуви учун чипталарни қўлга киритинг. Шошилинг!
http://fcbunyodkor.com
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 608 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|