Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 11 » Дарвозабон Элдорбек Суюнов олимпиячилар таркибига қўшилиш учун Дубайга жўнаб кетди
08:34 Дарвозабон Элдорбек Суюнов олимпиячилар таркибига қўшилиш учун Дубайга жўнаб кетди |
"Насаф" клубининг ёш ва иқтидорли посбони Элдорбек Суюнов бугун тушдан кейин Анталия-Истанбул-Дубай ҳаво йўналиши бўйича Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.
Қаршилик 21 ёшли посбон олимпия терма жамоамизнинг ушбу мамлакатда ўтказадиган ўқув-йиғин машғулотлари ва ўртоқлик учрашувларига жалб этилган. Шунингдек, ушбу терма жамоадан "Насаф”нинг яна икки аъзоси — Кенжа Тўраев ва Фозил Мусаевлар ҳам жой олишган.
Ўтган йили ёшлар лигаси баҳсларида "Насаф” ўринбосарларининг олтин медалларни қўлга киритишида катта ҳисса қўшган Суюнов икки мавсумдан буён асосий таркиб аъзолари билан машғулотларда иштирок этмоқда. Дарвозабон куни кеча жамоасининг "Спартак-Нальчик”(Россия)га қарши кечган учрашувида 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ўзига билдирилган ишончни оқлади.
Элдорбек Суюнов 2010 йилги мавсумдан бошлаб "Насаф” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунгача у Муборакнинг "Машъал” жамоаси сафида ҳаракат қилган.
Манба: www.fcnasaf.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 575 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|