Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 15 » Гейнрих БААда голлар ҳисобини очди
08:34 Гейнрих БААда голлар ҳисобини очди |
Бугун Etisalat БАА Про-лигаси 14-тури доирасидан ўрин олган бир муҳим учрашув ўз ниҳоясига етди. Таркибига Александр Гейнрих ва Жасур Ҳасанов (у бугунги учрашувда дебют қилди)ни қўшиб қолган «Эмирейтс» клуби «Аш-Шаржа» клуби меҳмони бўлди.
Мезбонлар таркибида ҳам ҳамюртимиз Темур Кападзе ўйнаётганидан бохабарсиз, албатта. Қизғин курашларга бой бўлган ўйиннинг 21-дақиқасида мезбонларнинг бразилиялик ҳужумчиси Висента Эдиньо ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Александр Гейнрих ҳисобни тенглаштирди.
33-дақиқада Темур Кападзе меҳмонлар дарвозабони билан яккама-якка чиқиб бора туриб, вазиятдан унумли фойдалана олмади. Бу вазиятни баратаф этишга жон жаҳди билан киришган дарвозабон Муҳаммад ал-Ҳаммадий жароҳат олиб, 4 дақиқадан сўнг алмаштирилгани эътиборга молик.
Иккинчи бўлимда Александр Гейнрихда 2-3 бор яхши вазият юзага келди лекин у вазиятларни голга айлантира олмаётган эди. Барибир у ўз сўзини айтди.
Гейнрих жамоадошлари бу ўйинда уч очколик ҳам бўлишлари мумкин эди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бош ҳакам пенальтига тортадиган бир вазиятни беэътибор қолдирган бўлса, Модибо Диарра 90+2 дақиқада Жасур Ҳасановнинг қанотдан ёриб кириб, жуда чиройли тўп оширишидан сўнг қулай вазиятдан тўпни дарвоза юқорисига йўллади.
14-турнинг ушбу ўйинидан сўнг «Эмирейтс» 11 очко тўплаб 12 та жамоа ичида 10-ўринни, «Шаржа» эса 10 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
Etisalat БАА Про-лигаси. 14-тур АШ-ШАРЖА — ЭМИРЕЙТС 1:1 (1:0) Голлар: Висента Эдиньо (21) — Александр Гейнрих (78) Огоҳлантиришлар: Ҳассан аш-Шариф (45+3), Султон Рамазон (64) «АШ-ШАРЖА»: Ҳассан Али Шариф, Умрон Абдурраҳмон, Султон Рамазон, Мусо Ҳатаб, Али ас-Сайидий, Темур Кападзе, Ли Сунг-Хо (Муҳаммад Сурур), Ийсом Дарвиш, Эдиноо, Сайид ал-Каъс (Али ал-Ғашмий), Марселиньо. «ЭМИРЕЙТС»: Муҳаммад ал-Ҳаммадий (Аҳмад аш-Шажий), Али Умар (Волид Амбар), Али Робиъа, Муҳаммад аш-Шеҳҳий, Абдуллоҳ Ниний, Жасур Ҳасанов, Файсал Аҳмад, Ҳайсам Али, Муҳсин Мутаваллий, Модибо Диарра, Александр Гейнрих
Манба: www.stadion.uz.
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 468 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|