Понедельник, 06.05.2024, 22:06
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 21 » Ироққа имкониятни бой бердик
    20:57
    Ироққа имкониятни бой бердик

     

    Вакилларимиз ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ рақибга ўз майдонида босим уюштиришга ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида эса ироқликлар ҳимояда кўп ҳолларда хатога йўл қўя бошлашди. Олимпиячиларимиз ўйиндаги ташаббусни тез орада ўз қўлларига олишди. Қанотларни ишга солганча, ҳужумлар уюштира бошлашди.

    14 дақиқада Олег Зотеев чап қанотда бир ўзи қолиб кетди. Тўп унга келиб тушганда тўхтатмасдан зарба бериш ўрнига, тўпни ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилди. Бунинг натижасида эса вазият қўлдан бой берилди. сусткашликка йўл қўйди.

    18 дақиқада Шерзод Каримов ўнг қанотда ўз шериги билан комбинация уюштириб, жарима майдончасига кириб ўтирмасдан зарба йўллади. Аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

    20 дақиқада Иван Нагаев гол киритди. Аммо ўйинни бошқариб бораётган ҳакам офсайд туфайли бу голни ҳисобга олмади. Такрорий вазиятда тўп оширилаётган Нагаевнинг қўли бир оз олдинга чиқиб кетгани кўринди. Одатда бундай вазиятларда офсайд белгиланмайди.

    22 дақиқада Иван Нагаевнинг берган зарбаси яна хавфли кўриниш олди. Аммо Ироқ дарвозабони тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлди.

    Бурчак тўпини Шерзод Каримов бажарди. Кўириншидан тўп ироқлик футболчилар назоратида тургандек кўринганди. Аммо ҳимоячи кутилмаганда хатога йўл қўйди. Ушбу совғадан Фозил Мусаев унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Араб жамоаларига қарши ўйиндаги энг муҳим жиҳат биринчи бўлиб гол киритишни вакилларимиз уддалашди.

    Голдан сўнг вакилларимиз яна ҳужумни кучайтиришди. Ойбек Қиличев пасидан сўнг Кенжа Тўраев бош билан зарба берди, аммо унинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

    Олимпиячиларимиз ўйин давомида майдон марказида жуда фаол ҳаракат қилишди. Айниқса, рақибдан тўпни олиб қўйишда ажойиб ўйин кўрсатишди.

    Бугун майдонда ҳаракат қилган Ироқнинг зиммасида ҳеч қандай масъулият йўқ эди. Улар Олимпиада билан хайрлашиб бўлишган, шу боисдан ҳам умуман босимсиз тўп суришди. Бунинг натижасида эса қўрқмасдан ҳужумларга ўта бошлашди.

    28 дақиқада Қувватов халоскорлик вазифасини бажариб берди. Ироқлик футболчининг яқин масофадан берган кучли зарбасини ушлаб қолди. Ироқнинг фаоллашиши вакилларимизнинг хато қилишга мажбур эта бошлади.

    Тўпни майдон марказида олдириш эвазига, ироқлик футболчи Қуввато билан бирга бир чиқиб ктеай деганда, дарвозабонимиз ўз вақтида тўпни эгаллаб олди. Аммо биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида барибир биз қўрқиб кутган ёмон ҳолат рўй берди. Бобур Омонов чап қанотдан ироқлик ҳужумчини ўтказиб юборди. Кейин эса жарима майдончасига кириб бораётганда уни ортидан чалиб йиқитди. Пенальти! Пенальтини Муҳаммад Саад Абдуллоҳ бехато бажариб, ҳисобни тенглаштирди. "Қуруқ серия” ўз ниҳоясига етди.

    Иккинчи бўлимни ироқликлар фаол бошлашди. Дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар содир эта бошлашди. Ўнга қанотда бир ўзи қолиб кетган ироқлик футболчи кучли зарба йўллади. Қувватов яна бир бор жамоа жонига ора кирди.

    53 дақиқада Зотеев чап қанотдан тўпни ажойиб тарзда жарима майдончасига ошириб берди. Нагаев тўпга ета олмади. Аммо тўп Шерзод Каримовга келиб тушди. У эса тўпни тўхтатиб ўтирмасдан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ.

    Абрамов майдон марказини кучайтириш мақсадида 54-дақиқада Иван Нагаев ўрнига майдонга Дилшод Раҳматуллаевни туширди. 59-дақиқада Мусаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам жарима зарбаси белгилади. Шерзод Каримовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси ироқлик ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини бир оз ўзгартирган бўлса ҳам ироқлик дарвозабон яхши ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

    65-дақиқада Шерзод Каримов ўнг қанотда икки футболчи орасидан жарима майдочасига ёриб кираётганда, йиқилиб тушди. Ҳакам ҳуштак чалди. Фақат пенальти учун эмас, симуляция учун. Шерзод Каримовга сариқ карточка кўрсатилди.

    70-дақиқада Аҳмад Ёсин Гани Қувватов билан бирга бир вазиятдан тўпни дарвозабонимиз устидан ошириб гол урмоқчи бўлди. Яхшиямки, унинг зарбаси ноаниқ бўлди. Акс ҳолда Санжар дарвозадан анча олдинга чиқиб кетганди.

    Вакилларимиз ўйини бир оз сустлашиб қолди. Бунинг натижасида ироқликлар ҳужумга зўр бера бошлашди. 77-дақиқада ҳужумни кучайтириш мақсадида Кенжа Тўраевнинг ўрнига Тимурхўжа Абдухолиқов майдонга туширилди. Аммо шунда ҳам олимпиячиларимизнинг ўйини унчалик қовушавермади. Ҳужумларда пала-партишлик юзага келди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ироқлик уюштирган ҳужум натижасида Санжар Қувватов олдинга чиқиб кетиб, тўпни боши билан қайтарди. Аммо тўпга биринчи бўлиб етиб келган Мустафо Аҳмад Абдуламир узоқ масофадан зарба йўллади. Бўш дарвозани Ислом Тўхтахўжаев қўриқлаётганди. Аммо у тўпни боши билан қайтара олмади. Ҳисоб 2:1га етди. Меҳмондаги дуранг натижа ҳам биз учун қониқарли эди. Эртага БАА ғалабага эришган тақдирда ҳам, сўнгги турда Тошкентда амрлик футболчиларини кичик ҳисобда мағлубиятга бизга кифо қиларди. Аммо энди вазифа қийинлашди. Агар БАА эртага уч очкога эга бўлса, сўнгги турда биз йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз зарур бўлади.

    Лондон-2012
    Ироқ о.т.ж. - Ўзбекистон о.т.ж. 2:1
    Голлар: Мусаев (22) - М. Саад Абдуллоҳ (45+2), Мустафо Аҳмад Абдуламир (87).
    Ироқ о.т.ж.: Жалол Ҳассан Ҳошим, Волид Салим, Али Бахат Фадхил, Аббос Қосим Ал Каъби, Исмоил Довуд, Саиф Салман Ҳошим, Муҳаммад Саад Абдуллоҳ, Аҳмад Ёсин Гани, Ажад Халаф Мансур, Мустафо Аҳмад Абдуламир, Муҳанад Абдулраҳим Каррар (Аммар Абулҳусайн, 66).
    Ўзбекистон о.т.ж.: Санжар Қувватов, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Омонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Салим Мустафоев, Фозил Мусаев, Ойбек Қиличев, Шерзод Каримов, Олег Зотеев (Ж. Иброҳимов, 85), Иван Нагаев (Д. Раҳматуллаев, 54), Кенжа Тўраев (Т. Абдухолиқов, 77).
    Огоҳлантиришлар: Мустафо Аҳмад Абдуламир 21, Бобур Омонов 45+1, Муҳаммад Саад Абдуллох 56, Шерзод Каримов 62, Али Бахжат Фадхил 64.
    Ҳакамлар: Тан Хай, Су Жиде, Хуо Вейминг, Фан Чи.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 441 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz