Бугун Алберто Заккерони бошчилигидаги Япония терма жамоаси Исландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Дастлабки дақиқалардан бошлаб 4-3-3 тактикасини танлаган японлар тезкор тўп киритишди. 2-дақиқадаёқ Томоаки Макино томонидан ошириб берилган тўпни Рёчи Маэда голга айлантирди. 53-дақиқада Фужимото, 79-дақиқасида эса Макинонинг ўзи рақиб дарвозасига гол уришди. Исландия фақат ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада ҳисобни қисқартиришди. Арнар Смарасон пенальтини аниқ амалга оширди – 3:1.
Япония – Исландия – 3:1 Голлар: Риёчи Маэда 2, Фужимото 53, Макино 79 – Смарасон 90+3 пенальтидан. Япония: Шусаку Нишикава, Юзо Курихара (Наоя Кондо, 76), Ясуюки Конно (Рёта Мориваки, 82), Томоаки Макино, Юичи Комано (Масахико Иноха, 64), Ясухито Эндо, Чикаши Масуда, Ёсуке Кашиваги (Кенго Накамура, 46), Жунго Фужимото (Наохиро Ишикава, 64), Рёчи Маэда, Ёшито Окубо (Жуня Танака, 46). Огоҳлантришлар: Ёшито Окубо 19, Томоаки Макино 90 – Торвалдссон 45.
|