Понедельник, 06.05.2024, 16:25
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 28 » Ярослав Крушелницкий: “Шўртан” сўнгги йилларда сезиларли даражада ўсишга эришди”
    13:05
    Ярослав Крушелницкий: “Шўртан” сўнгги йилларда сезиларли даражада ўсишга эришди”


    Сўнгги икки йилни "Шўртан” клуби сафида ўтказган Ярослав Крушелницкий ўтган мавсум якунига етганидан сўнг, ўз омадини Эрон чемпионатида синаб кўриш учун "Мес Серчашма” клуби сафига йўл олганди.

    Лекин, футболчининг ўйлаган режалари Эронда амалга ошмади, яъни у ва клубнинг бошқа легионер футболчиларига бош мураббий ишонч билдирмади ва маҳаллий футболчилар хизматидан фойдаланаверди. Натижада, унинг олиб борган сиёсати клубнинг легионер футболчиларига ёқмади ва барча футболчилар клубни тарк этишга қарор қилишди.

    Ўз таркибига тажрибали футболчиларни жамлаб олаётган ва кучли рақобатни юзага келтира олаётган "Шўртан” Ярослав Крушелницкийни ҳам ўз сафига қўшиб олди.

    "Қадрдон клубим сўнгги йилларда кўзга кўринадиган даражада ўсишга эришди ва ўз ўрнига эга бўлди. Клуб жорий мавсумда медаллар учун кураш олиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйгани барчани хурсанд этади! Эрондаги қисқа муддатли фаолиятимдан сўнг, яна ўз юртимга қайтдим ва клуб раҳбарлар ва бош мураббий билан учрашдим. Тўғриси, "Шўртан” ўз олдига совринли ўринлар учун кураш олиб боришини асосий мақсад қилиб қўйганини эшитиб хурсанд бўлдим. Туркиядаги машғулотларда қатнашдим ва клуб менга бир йиллик шартнома таклиф қилди. Ўйланиб ўтирмасдан шартномага қўл қўйдим. Умид қиламанки, ўз ўйинларим билан менга билдирилган ишончни оқлайман” дейди, Ярослав Крушелницкий бир йиллик шартномага имзо чекканидан сўнг.

    Эслатиб ўтамиз, Ярослав Крушелницкий асосий таркибга кириши учун Асрор Алиқулов, Патрик Агбо ва Ҳамза Каримовлар билан рақобатлашишига тўғри келади.

    Манба: www.fcshurtan.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 534 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz