Понедельник, 06.05.2024, 19:44
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 24 » Ясухто Эндо: «Ҳозирча Ўзбекистон ҳақида ўйламаяпмиз»
    11:41
    Ясухто Эндо: «Ҳозирча Ўзбекистон ҳақида ўйламаяпмиз»


    Япония терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони етакчи футболчиларидан бири Ясухито Эндони терма жамоага қайтаришга қарор қилди.

    Эндонинг терма жамоадан таклиф олганини эшитган "Гамба Осака" жамоаси мураббийи Акира Нишино футболчига жарима тўпларини тепмасликни маслаҳат берди. Боиси, футболчи ўтган йилнинг август ойида жароҳат олганди. Лекин 32 ёшли футболчи бундан хавотир олаётгани йўқ.

    "Мен ҳеч қандай оғриқ ҳис қилаётганим йўқ. Мен Исландияга қарши ўйинда жарима тўпларини амалга ошираман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман", дейди Эндо.

    Шунингдек, Эндо 29 февраль куни Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этиши ҳам кутилмоқда. Дарвоқе, Исландия ва Ўзбекистон билан ўйинларда Япония терма жамоаси фақат Жей-лигада тўп сураётган футболчилар хизматдан фойдаланади. Демак, терма жамоада бир нечта янги футболчилар бор.

    "Терма жамоага бир нечта иқтидорли футболчиларни жалб қилдик. Мен футболчиларга ўз имкониятларидан фойдаланиш кераклигини айтдим", дейди Заккерони.

    Заккерони терма жамоани қабул қилиб олганидан кейин 16та ўйинда мағлубият нималигини билмади. Фақатгина Шимолий Кореяга қарши ўйинда жамоа 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

    Эндонинг айтишиса, терма жамоа ҳозирча асосий эътиборни фақат Исландия билан ўйинга қаратилган.
    "Ҳозирча Ўзбекистон ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Биринчи навбатда Исландияга қарши ўйинда ижобий натижага умид қилишимиз керак. Жамоада бир неча нафар янги футболчилар бор. Улар бу ўйинларда ўзини яхши ҳис қила олмаслиги мумкин, аммо биз каби тажрибали футболчилар уларга ёрдам берамиз", дейди Эндо.
    Манба: www.stadion.uz.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 442 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz