Эртага 14 февраль куни ОФК қароргоҳида янги ташкил этилаётган Ёшлар ўртасидаги (U22) Осиё чемпионати саралашига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда ОФК расмий сайти.
Саралаш учрашувлари бу йил бўлиб ўтса, чемпионатнинг финал қисми 2013 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтиши режалатирилмоқда. Кейинги чемпионат эса 2016 йилги Олимпиада ўйинларига саралаш учун хизмат қилади.
Умумий ҳисобда ОФКнинг 41 та аъзоси ушбу мусобақада иштирок этиш истагини билдиришди. Бу терма жамоалар қуйидагилар: Австралия, Баҳрайн, Бангладеш, Камбоджа, Хитой, Хитой Тайпеи, КХДР, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Ироқ, Япония, Иордания, Жанубий Корея, Қувайт, Қирғизистон, Лаос, Ливан, Макао, Малайзия, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, Уммон, Покистан, Фаластин, Филиппин, Қатар, Саудия Арабистони, Сингапур, Шри-Ланка, Сурия, Тожикистон, Таиланд, Шарқий Тимор, Туркманистон, БАА, Ўзбекистон, Вьетнам ва Яман .
ОФК ушбу қуръани U-19 чемпионатдаги эришилган натижага қараб ўтказади. Яъни жамоаларни айнан мана шу мусобақадаги иштирокларига қараб саватчаларга бўлади.
23 та терма жамоа Ғарб минтақасида кураш олиб борса, Шарқ минтақасида қолган 18 та терма жамоа кураш олиб боради. Саралашда умумий ҳисобда 7 та гуруҳ бўлади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни олган терма жамоалар ва иккита энг яхши кўрсаткичга эга бўлган учинчи ўрин соҳиблари келаси йили бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал қисмида иштирок этишади.
манба : the-afc.com
|