Понедельник, 06.05.2024, 16:02
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 3 » Хайрулла Каримов: Футбол мавсумини соғиндик
    21:11
    Хайрулла Каримов: Футбол мавсумини соғиндик

    "Бунёдкор”нинг тажрибали ҳимоячи Хайрулла Каримов клуб матбуот хизматига мавсумолди тайёргарликлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

    - 2012 йилги мавсумга тайёргарликни Тошкентда бошладик. Йиғиннинг илк босқичида секин-аста қайта тикланиш машқларини бажаргандик. Кейинги тайёргарлигимиз Дубайга кўчди ва у ерда "Зенит”, "Шахтёр”, "Вольфсбург” ва "Ксамакс” каби кучли жамоаларга қарши ўйнашга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, ушбу йиғин биз учун фойдали бўлди. Ташкил этилган мусобақадаги асосий вазифамиз натижа эмасди, аксинча таркибни шакллантиришга кўпроқ эътибор қаратилди. Ишонч билан айта оламанки, футболчилар Дубайда ўтган йиғинда яхши тайёрланишди ва бундан мураббийлар штабининг кўнгли тўлди.

    Ҳозирги кунда Анталияда машғулотлар олиб боряпмиз. Бу ердаги об-ҳаво ҳарорати Дубайдагидек иссиқ бўлмаса-да, ҳақиқий футбол ҳавоси ҳукмронлик қилмоқда. Анталия йиғини доирасида жисмоний тайёргарликка ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, режамиздаги тўртта ўртоқлик учрашувини яхши ўтказиб, жамоавий ўйинимизни янада яхшироқ шакллантиришимиз керак.

    Якунловчи йиғинимиз яна Дубайда олиб борилади. Унда мавсумнинг илк учрашувларига жиддий тайёргарлик кўрилади.

    Очиғини айтганда, жамоадошларим билан янги мавсумни жуда-жуда соғиндик. "Бунёдкор” ўз олдига ҳар сафаргидек юксак марраларни вазифа этиб қўйган. Бунга эришиш учун бор кучимизни сарфлаб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман, - деди Хайрулла Каримов.

    Манба: www.bunyodkor.com
    Категория: Интервью | Просмотров: 582 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz