Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 11 » Коппа Карнавале: «Пахтакор» ғалаба қозонди, аммо мусобақани тарк этади
08:33 Коппа Карнавале: «Пахтакор» ғалаба қозонди, аммо мусобақани тарк этади |
"Пахтакор" ёшлари "Копа Карневале" мусобақасининг 3-турида ниҳоят ғалаба қозонишди. Тачмурод Агамуродов ва Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бугун Венгриянинг "Хонвед" жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Фаррух Шотурсунов ягона голни пенальтидан киритди.
Аммо бу ғалаба пахтакорчиларга гуруҳда 1-ўринни олиш учун етарли бўлмади. Худди вакилларимиз сингари 5 очко жамғарган "Эмполи" жамоаси тўплар нисбатига кўра гуруҳда биринчи бўлишди.
Виарежжо шаҳрида бўлиб ўтаётган мусобақада 48та жамоа 12та гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришмоқда. Нимчорак финалга фақат гуруҳ ғолиблари ва 2-ўринни эгаллаган жамоалардан энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4а жамоа йўл олишади. Ўша тўрт жамоа орасига кириш эса "Пахтакор"га насиб қилмайдиган бўлди.
Бугун 6та гуруҳда 3-тур ўйинлари якунланди. Унга кўра, 3та гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоалар 6 ва 7 очко жамғаришган. Ўйинлари эртага бўлиб ўтадиган гуруҳлар орасида ҳам битта гуруҳда 2та жамоа аллақачон 6 очко жамғариб бўлишган. Шунинг учун "Пахтакор" бирорта ҳам мағлубиятга учрамай, ортга қайтадиган бўлишди.
5-гуруҳ Эмполи - Хонвед - 3:0 Пахтакор - Арзанесе 3:3
Эмполи - Пахтакор 0:0 Хонвед - Арзанесе 2:2
Эмполи - Арзанесе 0:0 Хонвед - Пахтакор 0:1
Манба: www.stadion.uz.
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 565 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|