Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 27 » Литвалик футболчилар «Олмалиқ»ни тарк этди
21:26 Литвалик футболчилар «Олмалиқ»ни тарк этди |
«Олмалиқ» бир қатор легионер футболчиларга жавоб берди. 25 февраль куни Самарқанднинг «Динамо» клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказган «Олмалиқ» таркибида бир қатор футболчилар майдонга тушмади. Жумладан, Исроил Эргашев, Азамат Исроилов ва Фаррух Нурлибоев Ўзбекистон U-22 терма жамоаси йиғинига чақирилган бўлса, янги мавсумга олмалиқлар сафида тайёргарлик кўраётган Ильдар Юлдашевда жароҳат бор.
«Олмалиқ» расмий сайтининг хабар беришича, жамоа йиғинларида иштирок этган литвалик футболчилар — Тадас Гражюнас ва Эдигижус Мажусга жавоб берилган.
Таркибга ўтган мавсумни Биринчи Лига вакили «Ерқўрғон» таркибида ўтказган Тоҳир Каримов қўшилган. Футболчи «Динамо»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга ҳам улгурди.
«Олмалиқ» бош мураббийи Игорь Шквирин бунгача Мурод Тошматов, Даврон Маматов ва Баҳодир Валиев каби маҳаллий, Евгений Ушаков ва Максим Костюченко каби легионер футболчиларга жавоб берганди.
Манба: www.pfl.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 461 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|