Понедельник, 06.05.2024, 19:39
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Февраль » 5 » Лондонга анча яқинлашдик
    18:30
    Лондонга анча яқинлашдик


    Олимпиада – 2012. учинчи саралаш босқичи.

    "В” гуруҳи

    4 - тур

    Ўзбекистон о.т.ж  – Австралия о.т.ж  - 2:0 (1:0)

    Голлар: Кенжа Тўраев 27 – 1:0. Олег Зотеев 86 – 2:0.

    Ҳакамлар: Абдулла Балидеҳ, Ал Наими Саид, Ал Марри Салим, Ал Марри Хамис (барчаси Қатардан)

    Ўзбекистон : Қувватов, Мустафоев, Исматуллаев (Омонов, 68), Тўхтахўжаев, Ҳожиакбаров, Қиличев, Мусаев, Каримов (Ҳасанов, 74), Зотеев, Абдухолиқов (Нагаев, 38), Тўраев.

    Австралия : Раян, Фосчини, Рялль (Маллен, 69), Бехич, Юрман, Бозанич, Дуганжич, Кантаровски, Хоффман, Никольс, Висчонте (Булут, 76).

    Огоҳлантиришлар: Нагаев 50, Зотеев 50. - Никольс 80.

     

    Ўйиндан олдин

    Аурелио Видмар: "Фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз”

    4 февраль куни "ЖАР” стадионида Ўзбекистон – Австралия ўйинидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб анжуманда меҳмонлар устози Аурелио Видмар ва ярим ҳимоячи Оливер Бозанич қатнашишди.

    - Албатта, эртанги учрашув биз учун муҳим айниқса гуруҳдаги жадвал нуқтаи назаридан. Шу боис биз ўйиннинг аҳамиятини тушуниб турибмиз. Эртага бор имкониятимизни ишга соламиз, - деб гап бошлади Аурелио Видмар.

    - Бу бизга ноодатий иқлим ҳисобланади. Бундай шароитда мослашувчан бўлишимиз керак бундай ҳаво янгилик, лекин профессионал футболчи ёмғирми, қорми футбол ўйнаши керак.

    - Биз Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида шундоқ ҳам кўплаб маoлумотлар олдик. "Ростов” ва "Шахтёр”га қарши ўйинларни кўрдик. Ўйлайманки, олимпиячиларингиз ҳақида бизда етарлича маoлумот бор.

    - Австралия матбуотида бизнинг бу босқичга етиб келганимиз ҳақида кўп ёзилди. Умид қиламанки, бу босқичдан муваффақиятли ўтамиз. Ушбу гуруҳда илк турдан сўнгги турга қадар барча ўйинлар кескин бўлиб ўтади. Муваффақиятсизликка учраш ҳақида ўйламаяпмиз.

    - Рақиб дарвозасига тўп кирита олмаслик биргина бизнинг муаммо эмас, гуруҳдаги бошқа жамоаларда ҳам гол уриш қийин бўлмоқда. Кам гол урилиши гуруҳда кучли жамоалар билан боғлиқ. Эртага биз биринчи тўп киритиб ғалабани илиб кетамиз деб умид қиламан, - деб сўзини якунлади меҳмонлар устози.

     

    Вадим Абрамов: "Австралия оддий рақиб эмас, аммо...”

    Меҳмонлардан сўнг, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов саволларга жавоб қайтарди.

     «Биз кутган кун яқинлашмоқда. Барча эртага бизни қандай ўйин кутиб турганини тушуниб турибди. Афсуски, об-ҳаво яхши бўлмади. Ўйлашимча, қор ўйинга келмоқчи бўлган кўпчилик мухлисларни қўрқитади. Аммо биз содиқ мухлисларимиз «ЖАР» стадионига келиб бизни қўллаб-қувватлашларига ишонамиз».

     «Келаётган ўйинда биз керакли натижага эришиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ўйинга тайёргарлик юқори даражада бўлиб ўтди».

     «Австралия терма жамоаси – оддий рақиб эмас, улар сифатли ва интизоли футбол намойиш этишади, аммо ҳар қандай жамоада кучсиз томонлари бўлади. Ҳа, улар учта ўйинда тўп ўтказишмади, аммо ўзлари ҳам гол уришмади. Ишонинг, жамоага ҳимояланишни ўргатиш гол уришни ўргатишдан анча осон. Рақиб ҳақида бизда яхшигина маoлумот бор. Ушбу маoлумотлар асосида биз ўз ўйинимизни қурамиз», - дейди Вадим Абрамов.

     

    Ўйин вақти ўзгарди

    Учрашувдан бир кун олдин Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий твиттери "Жар" стадионида бўладиган учрашув соат 15:00га кўчирилгани ҳақида хабар берди. Бунга ФИФА қарори сабаб қилиб кўрсатилган.

    Расмий манбада ёзилишича, ФИФА ЎФФга хат юбориб, кундузги 14:00 ва 20:00 даги ҳарорат -6 даражага фарқ қилиши сабабли ўйин вақтини 14:00 ёки 15:00га кўчиришларини сўраган. Бунга эса ЎФФ ижобий жавоб берган.

    Аслида мазкур беллашув соат 20:00 да ўтказилиши лозим эди.

     

    Ўйин

    Табиатнинг инжиқлиги ҳам вакилларимизни ғалаба қозонишдан маҳрум эта олишмади. Олимпиячиларимиз қорли тўқнашувда "кенгурулар”дан устун келишди. Одатдагидек, Кенжа Тўраев гол киритган ўйинда Абрамов шогирдлари муваффақият қозонишмоқда.

    Учрашув кутилганидек, эҳтиёткорона бошланди. Майдон эгалари ҳам, меҳмонлар ҳам илк дақиқалардан ҳушёрликни йўқотмасликка интилишди. Негаки, бундай ноқулай об-ҳавода биргина хато ҳам қимматга тушиши мумкин эди.

    Дастлабки хавфли вазият 6-дақиқада вужудга келди. Учрашувнинг энг фаол ўйинчиларидан бири Кенжа Тўраев меҳмонлар дарвозасини нишонга олишга интилди. Бироқ унга аниқлик етишмади.

    Шундай бўлса-да, "Насаф” ҳужумчиси 27-дақиқада ўз мақсадига етди. Ислом Тўхтахўжаев бошлаб берган ҳужум Кенжага бориб тушди. Тўраевнинг берган зарбаси дарвозабонни ожиз қолдирди – 1:0. Бунгача Видмар шогирдларида ҳам гол киритиш имконияти бўлганди. Бироқ бу вазияда Қувватов маҳорат кўрсатди.

    Учрашувнинг 40-дақиқасида меҳмонлар ўйинчиси Жейсон Хофманнинг голи инобатга олинмади. Ушбу ҳолатда ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди.

    Биринчи бўлим сўнггида Шерзод Каримов жуда қулай имкониятни кўкка совурди.

    Иккинчи бўлим ҳам футболчиларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. Аммо тез орада рақибларимиз ташаббусни ўз қўлларига олиб, дарвозамиз сари хавф сола бошлашди. Ўзбекистонлик футболчилар биринчи бўлимда ҳаддан зиёд кўп куч сарфлаб юборганликлари кўриниб қолди. Шу сабабдан ҳам кўпроқ натижани ушлаб қолиш учун ҳаракат қилиш бошланди. Австралияликлар ҳужуми эса борган сари хавфли тус оа бошлади. 69-дақиқада толиқиб қолган Исматуллаев ўрнига майдонга Бобур Омонов туширилди. Абрамов ушбу футболчини айни вақтида туширганини ҳам таoкидлаш зарур. Бобур майдонга тушиши билан Қувватов билан бирга – бир вазиятга чиқиб бораётган ҳужумчининг оёқлари остидан тўпни қоида бузмасдан олиб қўя олди. Австралияликлар босимни ошириш эвазига иккинчи бўлимда яна битта гол киритшди. Аммо бу сафар ҳам ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат туфайли голни бекор қилди. Иккинчи бўлим ўз ниҳоясига етиб бораётган пайтда эса Олег Зотеев чиройли гол киритиб, учрашувга нуқта қўйди. Олимпиячиларимиз Австралия терма жаомаси устидан ғалаба қозониб, Лондон олимпиадаси сари яна бир катта қадам ташлашди.

     

    Ўйиндан кейин

    Аурелио Видмар: (Австралия олимпия терма жамоаси бош мураббийи)

    - Ҳакамлик борасида кўп  нарса айта олмайман. Мен жамоамизнинг иккита гол урганини кўрдим, нима сабабдан гол ҳисобланмаганини эса билмайман. Мағлубиятнинг сабабига келсак рақиб гол урди, биз эса ура олмадик. Шунинг учун ҳам мағлубиятга учрадик. Гуруҳдаги нариги учрашувда  дуранг яхши натижа бўларди. Агар томонлар муроса йўлини танласа БААга қарши кечадиган ўйинда ғалаба қозониб, йўлланма учун бўладиган курашда яхшироқ имкониятга эга бўлар эдик.

    Бугунги об-ҳаво фақат бизга эмас, мезбонларга ҳам салбий таoсир ўтказди.  Майдоннинг аҳволи жуда ёмон эди. Бундай майдонда фақат коньки учиш керак.

    Вадим Абрамов (Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи):  - Бир гапни айтишим лозим, ўтган сафарги матбуот анжуманидан журналистлардан бири савол бериб, агарда бугун мағлубиятга учрайдиган бўлсак, об-ҳавони баҳона қилишимиз ҳақида гапирган эди. Энди мен бир гапни айтмоқчиман. Биз бугун об-ҳаво туфайли ғалабага эришдик.Ўйин вақтини кечга суриш орқали меҳмонларга сюрприз тайёрламоқчи эдик. Биз ҳар доим Австралияга борганда вақт масаласида муаммога учраймиз. Шу сабабли ҳам уларни мана шундай аҳволга тушишларини истаган эдик. Биз ҳам ўйин вақтини кечроққа қўйиш орқали ўз сўзимизни айтишга қарор қилгандик. Аммо бу ўйлаган ишимиз амалга ошмай қолди.

    ФИФАдан қандайдир Гордон деган инсон қўнғироқ қилиб, биздан ўйин вақтини эртароққа кўчиришни талаб қилди. Аммо биз бунга кўнмадик. Сабаби Гордон ўйин вақтини кечиктириш борасида тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмади. У фақат бундай ҳавода ҳатто ўлим ҳолати бўлганини рўкач қилишдан бошқасига ярамади, далил исбот келтира олмади. Шундан сўнг Гордон бошқача йўлга ўтиб олди ва учрашув инспектори орқали ўйин вақтини ўзгартиришга мажбур қилди. Шундан сўнг биз уларга бир гапни айтдик: бизни эрта саҳарда соат бешда уйғотинг, барибир сизларни ютамиз, дедик. Шогирдларим учун бундай майдонда ўйнаш жуда оғир эди. Аммо Кенжа биринчи голни ургандан сўнг бемалолроқ ўйнадик. Йигитлар бугун мардонавор кураш олиб бордилар. Уларнинг ҳар бирига таoзим қиламан ва раҳмат айтаман. Улар охирига қадар курашдилар.

    Ҳакам яхши ҳаракат қилди, иккита голни бекор қилди. Аммо у томонидан қабул қилинган қарорларнинг барчаси асосга эга эди. Фақат бир вазиятда Зотеевга қизил карточка бериши ҳам мумкин эди, аммо бундай қилмасликка қарор қилди. Фақат шу вазиятни айтмаса, ҳакам борасида ҳеч қандай гап сўз бўлиши мумкин эмас. Бизнинг олдимизга олимпиадага чиқиш масаласи қўйилган, аммо қайси ўйинда уни ҳал қилишимиз борасида ҳеч нарса айтилмаган. Кўрамиз, гуруҳдаги кейинги учрашувдаги натижадан келиб чиқиб, бирор нарса дейиш мумкин бўлади.

    Олдинда ҳали иккита ўйин турибди. Мен на ўзимда ва на йигитларда Олимпиадага чиқдик деган фикр пайдо бўлишига йўл қўймайман. Кураш ҳали давом этмоқда ва биз унда охирига қадар курашишимиз лозим. Ҳозир фақат миллий терма жамоа кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлган ва Японияга қарши кечадиган ўйин ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Олимпиада терма жамоаси ҳам шундай ҳолатга эриша олгандан сўнг Олимпиадага чиққанимиз ҳақида бемалол гапиришимиз мумкин.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 538 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz